Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Т/
Р 
Кўрсаткичлар 
Ҳисобот йиллари 
200

200

200

201

201

201

1 Фойда солиғи тўлангунгача кўрилган 
фойда (зарар) («Молиявий натижалар 
тўгрисида ҳисобот» 2-сон шаклининг 
240-сатри) 
-700 100 110 140 100 120 
2 Ҳисобот (солиқ) даврининг солиқ 
солинадиган базасига киритиладиган 
харажатлар (Фойда солиғи ҳисоб-
китобининг 060-сатри) 
100 100 120 150 80 
80 
3 Солиқ солинадиган фойда (Фойда 
солиғи ҳисоб-китобининг 090-сатри) 
-600 200 230 290 180 200 
4 Солиқ солинадиган фойдани 
камайтирувчи зарар ёки зарар бир 
қисмининг суммаси (3-сатр х 50 %, 
бироқ 8-сатр бўйича аввалги даврдаги 
зарар ёки зарар бир қисми қолдиғидан 
кўп эмас) 

100 115 145 90 
100 
5 Солиқ солинадиган база (3-сатр — 4-
сатр) 

100 115 145 90 
100 
6 Фойда солиғининг белгилангаи 
ставкаси 
10% 10% 10% 10% 10% 10% 
7 Бюджетга тўланадиган фойда солиғи 
суммаси (5-сатр х 6-сатр) 

10 
11,5 14,5 9 
10 
8 Келгуси йилга қолдириладиган зарар 
ёки зарар бир қисмининг қолдиғи 
600 500 385 240 150 50 
9 Зарарлар ҳисобига солиқ солинадиган 
фойда камайтирилиши ҳисобга 
олинмай бюджетга тўланадиган фойда 
солиғи суммаси (3-сатр х 6-сатр) 

20 
23 29 18 
20 
10 Зарарларни ўтказиш нормаси 
қўлланганидан кейин корхона 
тасарруфида қоладиган маблағлар 
суммаси (9-сатр — 7-сатр) 

10 
11,5 14,5 9 
10 
Бу мисолда 5 йил давомида корхона 2007 йидда ҳосил бўлган зарарни 
ўтка-зиш нормасини қўллайди. Бироқ солиқ солинадиган фойда етарли 
эмаслиги боис 50 млн сўмлик зарар қоляпти, у 2013 йилга ўтказилмай, 
зарарларни ўтказиш нормасини қўллашнинг 5 йиллик муддати ўтгани 
сабабли қопланмай қолади. 
2008 йил 1 январдан бошлаб зарарларни ўтказиш нормаси солиқ 
тўловчи — қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисига ҳам 
татбиқ этилади. Бу ҳолда у солиқ солинадиган фойдани қайта ташкил 
этилган юридик шахс қайта ташкил этилгунича кўрган зарарлар суммасига 
камайтиришга ҳақли. 


Фойда солиғи тўлашдан озод этилган ва шу даврда зарар кўрган 
солиқ тўловчи уни келгуси даврларга ўтказмаслиги керак. Бунда ЎзР 
Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий 
инвестицияларни жалб этишни рағбатлан-тириш борасидаги қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида» ПФ-3594-сон Фармони билан берилган 
имтиёзлардан фойдаланувчи корхоналар зарарларни тақсимлаб ўтказишни 
солиқларни тўлашдан озод қилишнинг амал қилиш муддати тугагандан 
кейин амалга ошириши мумкин, яъни фақат солиқларни тўлашдан озод 
қилиш муддати тугаган даврдан кейинги даврдан бошлаб ҳосил бўлган 
зарар суммасигина кўчирилади. 
Мисол. Фойда солиғини тўлашдан озод этиш корхонада 2008 йил 
июлда якунланади. 
Бу ҳолда корхона 2009 йилги фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган 
базани 2008 йил августидан декабрига қадар давр учун олинган зарарлар 
миқдорига камайтириш ҳуқуқига эгадир. 
3-сон БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (АВ 
томонидан 27.08.1998 й.да 484-сон билан рўйхатга олинган) корхонанинг 
йил бошидаги тақсим-ланмаган фойда қолдиғига тузатиш киритиш 
имкониятини беради. Бунга қуйидаги икки ҳолда йўл қўйилади: 
—олдинги даврда йўл қўиилган фундаментал (муҳим) хатоларни 
тузатишда; 
—корхона ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришларда. 
Муҳим хатолар — жорий даврда аниқланган хатолар бўлиб, улар шу 
қадар муҳим бўладики, олдинги даврлар учун тузилган молиявий 
ҳисоботлар ишончли деб ҳисобланмаслиги мумкин. Таъкидлаш лозимки, 
меъёрий ҳужжатлар хўжалик юритувчи субъектларга амалдаги БҲМС 
қоидаларидан келиб чиққан ҳолда хато ёки воқеаларнинг муҳимлилигини 
мустақил аниқлаш имконини беради. 
Аниқланган хатоларни тузатиш ҳамда солиқ ва йиғимлар бўйича 
ҳисоб-китобларга ўзгартиришлар киритиш солиқ тўловчилар томонидан 
мустақил амалга оширилади. Солиқ идораларига йўл қўйилган хатонинг 
сабаблари, муҳимлилик мезонлари, солиқ ва йиғимларни қайта ҳисоблаш 
даври ёритилган ариза билан бирга тегишли солиқлар бўиича қайта ҳисоб-
китоблар тақдим этилади. 
Таъкидлаш жоизки, амалиётда муҳим хатоларга, йўл қўйилган 
хатоларнинг ха-рактери солиқ, йиғим ва мажбурий тўловлар бўиича 
тузатилган ҳисоб-китоб тузишни талаб қилмаган ҳоллардан ташқари, 
фойда ва бошқа солиқлар бўйича солиқ солиш объектини аниқлаш тартиби 
билан боғлиқ бўлган барча турдаги йўл қўйилган қоидабузарликлар 
(хатолар) киради. 
Мисол. 2007 йил учун корхонанинг аудиторлик текшируви 
жараёнида 1 000 минг сўм миқдоридаги материаллар ортиқча ҳисобдан 
чиқарилган ва маҳ-сулотлар таннархига киритилганлиги ҳамда 200 минг сўм 
миқдорида эскириш ортиқча ҳисоблаб ёзилганлиги аниқланди. Маҳсулотлар 
тўлиқ сотиб бўлинган. 


Ҳисобот йилида бухгалтерия ҳисобида тузатувчи ўтказмаларни 
бажариш лозим: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish