иш
ҳақи
ва
ижтимоий
суғуртага
ажратмаларнинг тегишли улуши) 1900 минг сўмни ташкил қилди.
01.01.2010 й. ҳолатига кўра корхона тақсимланмаган фойдага эга
бўлмаган.
Йил яқунлари бўйича 2-сон «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»
шак-лида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
010-сатр «Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан соф
тушум»да — 10 000 минг сўм;
020-сатр «Сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларнинг
таннархи»да — 8 000 минг сўм;
030-сатр «Маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан ялпи фойда
(за-рар)»да — 2 000 минг сўм;
040-сатр «Давр харажатлари, жами»да — 4 800 минг сўм;
090-сатр «Асосий фаолиятдан бошқа даромадлар»да — 2 000 минг
сўм;
100-сатр «Асосий фаолиятдан фойда (зарар)»да— «минус» белгиси
билан 800 минг сўм;
220-сатр «Умумхўжалик фаолиятидан фойда (зарар)»да — «минус»
белгиси билан 800 минг сўм;
270-сатр «Ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)»да — «минус»
белгиси билан 800 минг сўм.
2010 йил 31 декабрда балансни реформация қилиш бўйича операция
ҳисобда қуйидаги ўтказма билан акс эттирилади: 8710-счёти дебети 9910-
счёти кредити — ҳисобот даврининг қоплаимаган зарари суммасига.
800 минг сўм миқдоридаги зарар 2010 йил учун баланснинг 450-сатри
бўйича «минус» белгиси билан акс эттирилади.
Ўтган йилларнинг, шунингдек жорий йилнинг зарари:
—резерв капитали (фонди);
—муассисларнинг мақсадли бадаллари ҳисобидан қопланиши
мумкин.
Ҳисобот йилининг зарарини қоплаш бўйича операциялар қуйидаги
ўтказмалар билан акс эттирилади:
Ҳисобот йили зарарларининг қопланиши
дебет
кредит
Ҳисобот йилининг зарарини
резерв капитали
маблағлари ҳисобидан
қоплаш
8520-«Резерв
капитали»
8710-«Ҳисобот даврининг
тақсимланмаган фойдаси
(қопланмаган зарари)»
Ҳисобот йилининг
зарарини таъсисчиларнинг
мақсадли маблағлари
ҳисобидан қоплаш
8890-«Бошқа
мақсадли
тушумлар»
8710-«Ҳисобот даврининг
тақсимланмаган фойдаси
(қопланмаган зарари)»
Агар ҳисобот йилининг қопланмаган зарарини қоплаш учун мавжуд
манбалар етарли бўлмаса, қопланмаган зарарни балансда қолдириш
тўғрисида қарор қабул қилинади.
Ўтган ҳисобот даврида зарар кўрган корхоналар ҳисобот йилининг
солиқ солина-диган даромадини кўрилган зарарларнинг тўлиқ суммасига
ёки ушбу сумманинг бир қисмига камайтиришлари мумкин. Тақсимлаб
ўтказилаётган зарарнинг умумий суммаси жорий йилдаги солиқ
солинадиган фойданинг 50 %идан ошмаслиги лозим. За-рарлар улар
кўрилган ҳисобот йилидан кейинги 5 йил давомида улар кўрилган кетма-
кетлиқда тақсимлаб ўтказилади. Даромадни зарар суммасига камайтириш
Фойда солиғи ҳисоб-китобида фақат йил якунлари бўйича амалга
оширилиши лозим.
Қопланиши лозим бўлган, бироқ 5 йил давомида қопланмаган зарар
суммаси кейинги йилларга тақсимлаб ўтказилмайди, улар қопланмай
қолади.
Чегирилмайдиган харажатлар суммасига тузатилган зарар ўтказилиши
лозим («Мо-лиявий натижалар тўғрисида» 2-сон шаклнинг 240-сатридаги
сум^ма эмас).
Зарарларни ўтказишнинг иқтисодий моҳияти (имтиёз моҳиятига
кўра) шундан иборатки, зарар кўрилганда солиқ тўловчига аввал ўз
зарарини сўндириш ва шундан сўнггина солиқ тўлаш мажбуриятини
бажариш имконияти берилади.
Зарар йил якунлари бўйича корхона тугал иқтисодий фаолиятининг
ҳақиқий қўрсаткичи ҳисобланади, чунки барча даромадлар ва харажатлар
ўртасидаги фарқни ҳисобга олади. Зарар хўжалик фаолиятини давом
эттириш учун солиқ тўловчининг реаа ўз маблағлари етарли эмаслигини
кўрсатади. Фойда солиғи табиати эса айни иқтисодий фаолиятнинг якуний
натижаларига боғлиқ.
Мисол. Йил якунлари бўйта фойда солиғи тўланишига цадар
кўрилган зарар 20 млн сўмни, чегирилмайдиган харажатлар 21 млн сўмни
ташкил этди. Солиқ солинодиган фойда салбий эмас, ижобий натижани
кўрсатди (—20 + 21- 1). Кўриб турганимиздек, корхона салбий молиявий
натижага эга бўлса-да, зарарларни ўтказиш нормасидан фойдалана
олмайди, сабаби у зарарни юзага келтирган чегирилмайдиган (ноишлаб
чиқариш) харажапьгарини амалга оширган.
Мисол. Жорий йилдаги солиқ солинадиган фойда 100 млн сўмни,
ўтган йили юзага келган ўтказиладиган зарарнинг жами суммаси 50 млн
сўмни ташкил этди. Бу ҳолда корхона ўтказиладиган зарарнинг бутун
суммасини қоплаш имкониятига эга.
Мисол. Жорий йилдаги солиқ солинадиган фойда 100млн сўмни,
ўтган йили юзага келган ўтказиладиган зарарнинг жами суммаси 200 млн
сўмни ташкил этди. Бу ҳолда корхона ўтказиладиган зарарнинг ҳаммасини
қоплаш имкониятига эга эмас. У солиқ солинадиган фойдани фақат 50 млн
сўмга камайтиришга ҳақли. Қолган 150 млн сўмни 5 йиллик муддат ўтгунча
келгуси солиқ даврларида қоплаши мумкин.
Бироқ корхона бир неча йил давомида зарар кўриши мумкин. Зарар
кўрилган солиқ даврлари бир бўлиб, бир бўлмаслиги ҳам эҳтимол. Бу
ҳолларда зарарлар кўрил-ган пайтига қараб навбати билан ўтказилади.
Мисол. Корхона 2006 йил якунлари бўйича 300 млн сўм, 2007 йил
якунлари бўйича 200 млн сўм зарар кўрди. 2008 йилда солиқ солинадиган
фойда 700 млн сўмни ташкил этди.
Аввал корхона 2006 йилда ҳосил бўлган зарарнинг қанча суммасини
2008 йилда қоплашга ҳақли эканини аниқлаб оламиз. Солиқ солинадиган
фойданинг 50 %и 350 млн сўмни ташкил этади (700 млн х 50 %).
Тегишинча, 2008 йилда 2006 йилда кўрилган 300 млн сўмлик зарарларнинг
ҳаммаси қопланади. Корхона
2007 йилда кўрилган 50 млн сўмлик зарарни ҳам қоплай олади, қолган
150 млн сўм (200 — 50) корхона фойда олишини таъминлаган ҳолда 2009-
2012 йилларда сўндирилади.
Мисол. 2007 йил якунларига кўра солиқ тўловчи фойда солиғи
тўлангун-га қадар салбий молиявий натижага эга бўлди — 700 млн сўм
зарар кўрди. Унинг суммаси ҳисобот (солиқ) даврининг солиқ солинадиган
базасига киритиладиган 100 млн сўмлик харажатларга тузатилиб, 2008-
2012 йилларга ўтказиладиган зарарнинг жами суммаси 600 млн сўмни
ташкил этди. Кейинги 5 йил давомида корхона молия-хўжалик фаолияти
барқарор бўлишини таъминлади.
млн сўм
Do'stlaringiz bilan baham: |