Молиявий ҳисоб



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

12.2. Даромадни ўлчаш 
Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромад хўжалик 
юритувчи субъект томонидан унинг счётига келиб тушадиган ялпи 
тушумлардан ёки олиниши мумкин бўлган тушумлардан иборат. Учинчи 
шахслар номидан ундириб олинадиган, хўжалик юритувчи субъектга 
келиб тушадиган ва хусусий капиталнинг кўпайишига олиб келмайдиган 
билвосита солиқлар суммаси асосий хўжалик фаолияти даромадига 
киритилмайди. Воситачилик фаолиятида хўжалик юритувчи субъектга ке-
либ тушадиган ялпи тушумлар асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган 
даромад ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда фақатгина воситачилик ҳақи 
даромад ҳисобланади. 
БҲМС №2 нинг 8-бандига мувофиқ, асосий хўжалик фаолиятидан 
олинадиган даромад жорий нархларда олинган ёки олиниши лозим бўлган 
тушум (тўлов) қиймати бўйича баҳоланади. 


БҲМС №2 жорий нархлардаги қиймат тушунчасини қуйидагича 
изоҳлайди: жорий нархлардаги қиймат – бу активнинг сотилиши ёки 
мажбуриятнинг қопланиши мумкин бўлган қийматидир. Шунинг билан 
бирга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2003 йил 
9октябрдаги 114-сон буйруғи билан тасдиқланган ва Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 20 январда 1299-сон 
билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия 
ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС №5) «Асосий воситалар»га 
мувофиқ, жорий қиймат - бу маълум санадаги амал қилаётган бозор 
нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки ҳар томонлама 
хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил 
томонлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки 
мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган суммадир. 
Товарларни реализация қилишдан ва хизматларни кўрсатишдан 
олинадиган даромад субъектлар ўртасида шартномада кўзда тутилган 
сотиш нархлари бўйича аниқланади. Битимдан келиб чиқадиган даромад 
суммаси олинган ёки олиниши лозим бўлган пул маблағлари ёки пул 
эквивалентлари суммасидан субъектга ўтиб бериладиган савдо 
чегирмалари суммаси ёки нархларни тушириш ҳажмини ҳисобга олган 
ҳолдаги қиймат бўйича ўлчанади. 
Бироқ агар пул маблағлари ёки пул эквивалентларининг тушуми 
кечиктириладиган бўлса, бундай ҳолда жорий нархларда ифодаланган 
иқтисодий наф қиймати олинган ёки олиниши лозим бўлган қиймат пул 
маблағларининг номинал миқдоридан кам бўлиши мумкин. Битимлар 
тузиш натижасида молиявий операцияларни ўтказиш чоғида тўланган 
маблағнинг жорий нархдаги қиймати муқобиллашган фоиз ставкасини 
қўллаган ҳолда ҳисобланган келгусидаги барча тушумларни дисконтлаш 
йўли билан аниқланади. Сотиш қиймати ва олинадиган қоплама 
(компенсация)нинг номинал қиймати ўртасидаги фарқ суммаси БҲМС 
№2нинг 20 ва 21-бандларига мувофиқ фоиз кўринишидаги даромад 
сифатида тан олинади. 
1-мисол. «Кассиопея» АЖ2007 йил 20 ноябрда харидорга 5 000 000 
сўмлик товарларини «товар юклаб жўнатилган» шартнома шартлари 
бўйича қуйидаги қўшимча шартлар билан сотмоқда: 
1. Товарларни тўлаш бўйича счёт (тўловнома) тақдим этилган 
санадан бошлаб 10 кун давомида муддатидан олдин тўлагани учун 2 %ли 
чегирма берилади (битим бўйича тўлов муддати - 30 кун). 
2. Тўлов муддати ўтиб кетган санадан кейин товарлар учун тўланган 
ҳолатда 10 %ли устама суммаси билан бирга. 
Биринчи ҳолатда харидор тўлов учун берилган 30 кун ичида савдо 
чегирмасидан фойдаланиши мумкин, агар тўлов учун счёт тақдим этилган 
санадан бошлаб 10 кун ичида тўлаб берса. Ушбу ҳолларда ҳисоблаш 
принципи (тамойили) бўйича қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга 
оширилади: 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish