етказиб бериш тўғрисида мавоза асосидаги шартномалар тузиш, ҳукумат
қарорларида кўзда тутилган ҳолатлардан ташқари, тақиқланган.
Товарларни реализация қилишдан олинган даромад қуйидаги
шартлар бажарилганда ва тузилган шартномаларнинг шартлари бўйича тан
олинади:
1. Хўжалик юритувчи субъект товарларга нисбатан бўлган эгалик
қилишнинг хатарлари (рисклари) ва афзалликларининг сезиларли
даражадаги қисмини харидорга ўтказиб берганда. Товарларга нисбатан
бўлган мулкий ҳуқуқ сотувчидан харидорга (буюртмачига) асосан
товарнинг етказиб берилиши, яъни транспорт орқали юклаб жўнатиш,
қайта етказиб бериш учун почта ташкилотларига ўтказиб бериш, коно-
самента тақдим этиш ёки товарларга нисбатан бўлган бошқа ижро этувчи
ҳужжатлар билан тақдим этиш санасидан бошлаб ўтказилади. Агар
сотувчи мулкдорлик бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни ўзида сақлаб
қоладиган бўлса, бундай ҳолларда битим реализация сифатида тан
олинмайди ва даромад юклаб жўнатишдан сўнг дарров тан олинмайди.
2. Мулкчилик ҳуқуқи харидор ва буюртмачиларга қуйидаги икки
сабабга асосан ўтказиб берилмайди:
а) субъект
меъёрий
даражадаги
кафолат
шартлари
билан
таъминланмаган битимлар шартларини қониқарсиз даражада бажариш
биланбоғлиқ бўлган мажбуриятларни ўзида сақлаб қолса;
б) даромадларнинг олиниши харидор томонидан товарларни реали-
зация қилиш билан боғлиқ бўлса.
Бунга ўхшаган битимга мисол бўлиб товарларни консигнация
(комиссион) шартларида реализация қилиш ҳисобланади. Бундай ҳолатда
даромад мол етказиб берувчи (жўнатувчи) томонидан фақатгина товарлар
молни қабул қилиб олувчи орқали учинчи томонга сотилганда ва
сотилганлиги тўғрисидаги хабарнома олинганда тан олинади.
4-мисол. «Пахтасаноат-текстиль» ОАЖ 2007 йил 1 февралда пахта
толали матони 1-сон магазинга 1 000 метр миқдорда ҳар бир метр учун
қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС)ни ҳисобга олган ҳолдаги баҳоси 2 000
сўмдан консигнация (комиссион) шартлари асосида юклаб жўнатди, бунда
матонинг ҳар 1 метри таннархи 1 300 сўмга тенг. Молни қабўл қилиб
олувчи (1-сон магазин) 2007 йил 10 апрелда матонинг 350 метри
сотилганлиги тўғрисида мол етказиб берувчи (жўнатувчи)га хабарнома
юборди.
Мол қабўл қилиб олувчи ўзининг харажатларини қоплаш ва фойда
олиш мақсадида матонининг ҳар бир метрини 2 800 сўмдан сотди.
«Пахтасаноат-текстиль» ОАЖда ушбу ҳолатда 1-сон магазиндан
олинган хабарномага мувофиқ ҳисоблаш принципи (тамойили) бўйича
даромад аниқланади:
Do'stlaringiz bilan baham: