Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Қарзлар бўйича харажатлар тушунчасига тариф беринг ?
2. Қарз маблағларини қандай жалб қилиш мумкин ?
3. "Асосий воситалар" нечанчи БҲМС бўйича юритилади ?
4. "Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби" миллий стандартининг қабул
қилинишини белгилаб берган омиллар қайсилар ?
5 Квалификацияланган активга тариф беринг ?
6 Қарзлар бўйича харажатларни тан олиш неча босқичга бўлинади ?
7 Қарзлар бўйича харажатларни капитализация ҳисоби қандай юритилади ?
11-Мавзу: МАҚСАДЛИ ТУШУМЛАР ҲИСОБИ
Таянч
сўз
ва
иборалар:
мақсадли
тушумлар,
мақсадли
молиялаштириш, грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари,
мақсадли фойдаланиш учун солиқ имтиёзларимақсадли тушумлар
тамойиллари.
11.1.Мақсадли тушумларнинг ҳисоб объекти сифатидаги моҳияти,
таснифи ва тавсифи
Мақсадли тушумлар муҳим иқтисодий категория, тушунча, шунингдек
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига оид кўрсаткичлардан биридир.
Собиқ режали иқтисодиётда даврида турли корхоналар амалиётида
мақсадли маблағларнинг олиниши, корхонага давлат томонидан дотация
ёки субсидияларнинг берилиши, жамоатчилик ташкилотларида унинг
аъзолари томонидан кириш бадалларини тўлашлари каби ҳоллар мавжуд
бўлган. Бундай ҳоллар ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида янада ҳам
кенг тус олмоқда. Чунончи, ҳозирги даврда хўжалик юритувчи субъектлар
амалиётида халқаро ташкилотлар томонидан эълон қилинган тандерларда
махсус грантларни ютиб олиш ҳолларини, уларга давлат томонидан
субсидия, дотация ҳамда солиқлар бўйича катта имтиёзларнинг берилиши
каби ҳодисаларни кўп учратиш мумкин.
Демак, юқоридагилардан хулоса қиладиган бўлсак, мақсадли
тушумлар иқтисодиёт назарияси ва амалиётига оид кўҳна тушунчалардан
бири
ҳисобланади.
Иқтисодиёт
назарияси,
микроиқтисодиёт,
макроиқтисодиёт, молия, бухгалтерия ҳисоби, аудит, иқтисодий таҳлил ва
бошқа махсус фанларда мақсадли тушумларни турлича номланганлигини
ҳам кўриш мумкин. Масалан, мақсадли молиялаштириш, мақсадли
маблағлар, мақсадли фондлар кабилар шулар жумласидандир.
Махсус иқтисодий фанларда, чунончи корхона иқтисодиёти, молия,
бухгалтерия ҳисоби, аудит, иқтисодий таҳлилга оид фанларда мақсадли
тушумлар хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолати ва мулкий
аҳволини ифодаловчи кўрсаткичлардан бири сифатида тавсифланади.
Бухгалтерия ҳисобига оид қонун ҳужжатларида ҳамда улар асосида
ёзилган дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва бошқа адабиётларда мақсадли
тушумлар хўжалик юритувчи субъектлар маблағларининг ташкил
топтиришнинг манбалари бири, шунингдек улар даромадлар ҳамда
мажбуриятларнинг бир тури сифатида эътироф этилади.
Хўш, мақсадли тушумларнинг ўзи нима? Корхоналар ҳаётида
уларнинг вужудга келиш сабаблари, аҳамияти нималарда намоён бўлади?
Мамлакатимизда бемиқиёс даражада эркинлаштириш ва модернизация-
лаштириш ишлари олиб борилаётган ҳозирги шароитда мақсадли
тушумларга бўлган муносабат қандай бўлиши лозим? Хўжалик юритувчи
субъектлар учун мақсадли тушумлар даромад ёки мажбуриятнинг бир тури
ҳисобланадими?
Ушбу саволларга жавоб топиш учун «мақсадли тушумлар» атамасига
бухгалтерия ҳисобига оид махсус адабиётларда ҳамда меъёрий
ҳужжатларда берилган таърифларга, уларнинг моҳиятини очиб
берилганлигига, шунингдек мақсадли тушумларнинг таснифлаш ва
тавсифлаш асосларига қисқача тўхталамиз.
Профессор В.П. Астахов ўзининг «Теория бухгалтерского учета»
номли дарслигида
51
мақсадли тушумларни корхоналар хусусий
капиталининг таркибий элементи сифатида таъкидлаб ўтган. Бироқ ушбу
китобда мақсадли тушумларга таъриф берилмаган ва уларнинг мазмуни
ёритилмаган.
Россияда чоп этилган «Большой бухгалтерский словарь»да
52
мақсадли
тушумларга қуйидагича таъриф ва тавсиф берилган: «Мақсадли тушумлар
– бу мақсадли тадбирларни молиялаштириш учун мўлжалланган
маблағлардир. Уларга маълум мақсадларда бошқа корхоналардан келиб
тушган маблағлар, хукумат органларидан олинган субсидиялар, ота –
оналарнинг болалар муассасалари харажатлари учун киритган пуллик
бадаллари ва бошқалар киради.
Иқтисодий терминлар глоссарийсига оид интернет тармоғида
берилган таърифга кўра «мақсадли тушумлар – бу аниқ объектлар ва (ёки)
тадбирларнинг
молиялаштирилиши.
Мақсадли
тадбирлар
учун
мўлжалланган маблағлар давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан
ажратилади ҳамда улар фақат белгиланган мақсадлар учун ишлатилиши
мумкин»
53
.
Мақсадли тушумлар тўғрисида ҳаттоки ОАВларида ҳам мақолалар
берилган. Чунончи, Москвада чиқадиган «Финансовая газета»да мақсадли
тушумларга оид берилган қуйидаги ахборотлар бунинг ёрқин мисолидир.
«Мақсадли молиялаштириш – бу берувчи шахслар томонидан улар кўзда
тутган мақсадларга мувофиқ ишлатилиши мумкин маблағлардир.
Иқтисодий моҳиятига кўра мақсадли молиялаштириш деганда пул
маблағларини: тижорат ва нотижорат фаолиятнинг турли даражаларида
бир таркибий бирликдан бошқасига назоратли ўтказилиши; корхона
ривожланишини
молиялаштириш
(масалан
рекламани,
капитал
қурилишни, фаолиятнинг янги йўналишини ривожлантириш ва бошқа
инвестициялар учун); мақсадли тадбирларни ўтказиш учун давлат
органларидан маблағларни олиниши; нотижорат ташкилотлар томонидан
маблағларни бадал сифатида олиниши ва бошқалар тушунилади.
Мақсадли молиялаштириш тушунчаси фуқоралик қонунчилиги тизимида
51
Астахов В.П. Теория бухгалтерского учета. – Ростов-на –Дону, Изд. Дом МарТ», 2000.- С.45.
52
Большой бухгалтерский словарь. Под редакцией А.Н. Азрилияна. – М.: Институт новой
экономики, 1999. – С. 535.
53
www.glossary.ru
шартноманинг аниқ тури билан ёки молиялаштириш манбаининг аниқ
тури билан боғлиқ эмас»
54
.
Мақсадли тушумлар тушунчаси республикамизнинг бухгалтерия
ҳисобига оид меъёрий ҳужжатларида ҳам ўз аксини. Чунончи,
республикамизнинг 15-сон БҲМС «Бухгалтерия баланси»да
55
мақсадли
тушумлар корхоналар хусусий капиталининг таркибий элементларидан
бири сифатида эътироф этилган. Мос равишда, молиявий ҳисоботнинг
шакллари ва уларни тўлғазиш тартибида
56
мақсадли тушумларни молиявий
ҳисоботнинг 1-шакли «Бухгалтерия баланси»да махсус моддада (460-
қатор) ҳамда 5-шакли «Хусусий капитал тўғрисида ҳисобот»да махсус 8-
устунда акс эттириш, 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар
молиявий хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни
қўллаш бўйича йўриқнома»да
57
мақсадли тушумлар ҳаракатини счётларда
акс эттириш тартиби белгиланган.
Мақсадли тушумлар республикамизда бухгалтерия ҳисобига оид
адабиётларда бухгалтерия ҳисобининг муҳим объектларидан бири
сифатида эътироф этилган ва тавсифланган. Чунончи, профессор К.Б.
Уразов мақсадли тушумларга қуйидагича таъриф берган: «Мақсадли
тушумлар (МТ) – корхонага турли мақсадларда турли манбалардан келиб
тушган маблағлар мажмуаси (грантлар, субсидиялар, аъзолик бадаллари,
солиқлар бўйича имтиёзлар ва бошқалар)»
58
.
Мақсадли тушумларга юқоридаги мазмунда ёки шунга ўхшаш бўлган
мазмунларда берилган таъриф ва тавсифларни бошқа адабиётларда
59
ҳам
кўриш мумкин.
Юқорида келтирилган қисқача шарҳлардан кўриниб турибдики,
республикамизда чоп этилган адабиётларда мақсадли тушумларнинг
моҳияти жуда ҳам қисқа ёритилган. Чоп этилган адабиётларда мақсадли
тушумларнинг таснифи ва тавсифи кенг очиб берилмаган.
Бизнинг фикримизча, бухгалтерия ҳисобига оид адабиётларда,
айниқса дарслик, ўқув ва амалий қўлланмаларда мақсадли тушумларнинг
атрофлича таснифи ва тавсифи берилиши, уларнинг ҳисоб ва ҳисоботда
акс эттирилиш жиҳатлари кенг ёритилиши лозим.
Фикримизча, «мақсадли тушумлар» атамасига бериладиган таъриф,
уларга бўлган заруратни, олинадиган маблағлар турларини, уларнинг
келиб тушиш манбаларини, бу маблағлардан фойдаланиш йўналишларини
ўзида мужассамлаштирмоғи лозим. Юқорида келтирилган айрим
таърифлардан кўриниб турибдики, адабиётларда ушбу талабларга етарлича
тўлиқ эътибор берилмаган. Шунингдек, берилган таърифлардан мақсадли
54
:"Финансовая газета. Региональный выпуск", № 9, март 2006 г.
55
Ўз.Р АВ томонидан 2003 йил 20 мартда рўйхатга олинган, № 1226
56
Ўз.Р АВ томонидан 2003 йил 24 январда рўйхатга олинган, № 1209
57
Ўз. Р АВ томонидан 2002 йил 23 октябрда рўйхатга олинган, № 1181
58
Уразов К.Б. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит. Ўқув қўлланма. –Т.: «Ўқитувчи», 2004, 45-б.
59
Хошимов Б. Бухгалтерия ҳисоби назарияси. Дарслик–Т.: «Янги аср авлоди», 2004; Бобожонов
О., Жуманиязов К. Молиявий ҳисоб. Дарслик. –Т.: «Шарқ», 2002.
тушумларнинг корхона учун актив (маблағ) ёки даромад ёки мажбурият
эканлигини англаш қийин.
Ушбу муҳим жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, бизнинг фикримизча,
мақсадли тушумларга қуйидагича таъриф бериш мақсадга мувофиқдир:
Do'stlaringiz bilan baham: |