Молиявий ҳисоб


Курс фарқларини ўртача миқдор бўйича ҳисобдан чиқаришга



Download 3,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/173
Sana24.02.2022
Hajmi3,37 Mb.
#195896
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   173
Bog'liq
moliyavij hisob

Курс фарқларини ўртача миқдор бўйича ҳисобдан чиқаришга 
шартли мисол 
Баланснинг 
валюта 
моддасининг 
номи 
АҚШ 
долларининг 
суммаси 
Миллий валютадаги 
суммаси (сўмда) 
Баланснинг валюта 
моддаларини ҳар ойи қайта 
баҳолаш натижасида 
жамланган курс фарқлари 
(сўмда) 
МБ 
курси 
1$=900 
сўм 
МБ 
курси 
1$=950 
сўм 
МБ 
курси 
1$=1000 
сўм 
Ижобий 6230 
бошқа 
кечиктирилган 
даромадлар" 
счётининг 
кредити 
бўйича 
Салбий 
3290 "Бошқа 
кечиктирилган 
харажатлар" 
счётининг 
дебети бўйича 
Валюта 
маблағлари 
100 $ 
90 000 95 000 100 000 
5 000 (95 000 
- 90 000) 
5 000 (100 
000 - 95 000) 
Дебиторлик 
қарзлари 
300 $ 
270 
000 
285 
000 
300 000 
15 000 (285 
000 - 270 000) 


15 000 (300 
000 - 285 000) 
Кредиторлик 
қарзлари 
500 $ 
450 
000 
475 
000 
500 000 
25 000 (475 
000 - 450 000) 
25 000 (500 
000 - 475 000) 
ЖАМИ 
900 $ 
40 000 
50 000 
 
Бир бирлик чет эл валютасига тўғри келадиган ўртача курс фарқи 
ҳажмини ҳисоблаш:
(40 000 сўм + 50 000 сўм) / 900 $ = 90 000 сўм / 900 $ = 100 сўм 
Масалан: 
200 АҚШ доллари миқдорида кредиторлик қарзи тўланди, молия-
хўжалик фаолияти натижасига ҳисобдан чиқариладиган салбий курс фарқи 
суммаси 20 000 сўм (200 $ х 100 сўм) га тенг. 
дебиторлардан 150 АҚШ доллари миқдорида валюта маблағи келиб 
тушди, молия-хўжалик фаолияти натижасига ҳисобдан чиқариладиган 
ижобий курс фарқи суммаси 15 000 сўм (150$ х 100 сўм) га тенг. 
 
 
Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Бухгалтерия ҳисобида чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш 
тартиби қандай ?
2. Кредит чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 
қайсилар ? 
3. Кредит банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи 
счётлар қайсилар ?
4. Четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларнинг 
бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби қандай ?
5. Четдан келтирилган товар-моддий қийматликлар ва бошқа активларни 
харид қилиш билан боғлиқ операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай 
тартибда акс эттирилади ? 
6. Курс фарқлари ҳисоби қандай ҳисобланади ? 
 
 
 
 


 
10-мавзу:ҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИ 
 
Таянч сўз ва иборалар: қарз, қарзлар бўйича харажатлар, 
квалификацияланган актив, капитализация харажатлари, ўртача 
ҳисобланган капитализация қилиш ставкаси, ҳисобланган фоизлар, 
фоизлар кўринишидаги харажатлар.  
 
10.1.Қарзлар бўйича харажатлар тушунчаси. 
Маҳсулот, ишлар ва хизматларни кенгайтирилган ишлаб чиқариш 
жараёнида қарз маблағлари, шужумладан банклар ва бошқа кредит 
ташкилотларидан олинган қарз маблағлари, бошқа тадбиркорлик 
субъектларидан ёки давлатдан олинган қарзлар, қимматли қоғозларни 
(облигациялар, векселлар ва ҳ.к.) чиқариш йўли билан қўлга киритилган 
қарз маблағлари муҳим роль ўйнайди. Капитал қўйилмалар объектларини 
ёки эксклюзив, специфик маҳсулот турларини ишлаб чиқаришни ўз 
вақтида молиялаштириш учун олинган буюртмаларни тезкор бажариш 
мақсадида қарз маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш, одатда, 
жуда манфаатли ҳисобланади, албатта агар улар оқилона асосларда жалб 
қилинган бўлса. 
Тегишлича, қарз маблағларини жалб қилиш ва улардан фойдаланиш 
хўжалик юритувчи субъектдан муайян сарф-харажатларни тақозо этади. 
Одатда, қарз маблағларини жалб қилишга боғлиқ харажатлар консалтинг, 
юридик ва бошқа хизматларга ҳақ тўлаш харажатларидан иборат, бундай 
хизматлар зарур ҳужжатларни (лойиҳа-смета ҳужжатлари, бизнес-режа, 
нотариал тасдиқлаш, баҳоловчи хулосаси ва ҳ.к.) тузиш учун кўрсатилади. 
Қарз маблағларидан фойдаланишга боғлиқ харажатлар одатда қарзлар ва 
кредитлар бўйича фоизларни тўлаш бўйича сарф-харажатлар шаклида 
ифодаланади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 
февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулот (ишлар, 
хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда 
молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низомга 
мувофиқ, қарз маблағларини жалб қилишга боғлиқ харажатлар бошқа 
операцион харажатлар сифатида акс эттирилади. Бунда Низомнинг 
харажатлар таркиби тўғрисидаги "Б" бўлимида белгиланганидек, қарз 
маблағларидан фойдаланишга боғлиқ фоизлар бўйича харажатлар хўжалик 
юритувчи субъектнинг молиявий фаолияти бўйича харажатлари сифатида 
акс эттирилади. Бироқ ушбу Низомнинг 3.1-бандида кўзда тутилганидек, 
инвестиция 
даврида 
капитал 
қўйилмалар 
таркибига 
кирувчи 
инвестицияларга олинган банк ва бошқа молия-кредит ташкилотлари 
кредитлари бўйича фоизлар капитал қўйилмалар таркибига киради. 
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 145-
моддасига кўра, кредит шартномасида назарда тутилган ставкалар 


доирасида муддати ўтган ва узайтирилган кредитлар (заёмлар) бўйича 
фоизлар ҳам, бундан инвестиция даврида капитал қўйилмалар таркибига 
кирувчи инвестициялар учун олинган кредитлар ва заёмлар бўйича 
фоизлар мустасно, солиқ тўловчининг харажатларига киради ва солиққа 
тортиладиган фойдани аниқлашда чегириб ташланиши керак. 
Харажатларни қарз маблағлари бўйича фоизлар кўринишида ҳисобга 
олишнинг яна битта жиҳатини айтиб ўтиш жоиз. Чунончи, "Асосий 
воситалар" деб номланган 5-сон БҲМС 12-бандига кўра, Қурилиш даврида 
қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоизлар 
барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади. 
"Номоддий активлар» деб аталган 7-сон БҲМС 15-бандига мувофиқ эса, 
Номоддий активларни ишлаб чиқиш даврида уларни ишлаб чиқиш учун 
олинган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ишлаб чиқилган номоддий 
активларнинг бошланғич қийматига киритилади. 
Юқорида келтирилган вазиятлардан келиб чиқиб, бухгалтерия 
ҳисобида ва тегишлича, молиявий ҳисоботда қарзлар билан боғлиқ 
харажатларни акс эттириш масалаларини тартибга солувчи меъёрий 
ҳужжатга зарурат пайдо бўлди. Ўзбекистон Республикаси молия 
вазирининг 2009 йил 5 августдаги 79-сон буйруғи билан тасдиқланган ва 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 18 августда 1996-
сон билан рўйхатга олинган Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти 
"Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби" (24-сон БҲМС) мана шундай ҳужжат 
бўлди. 
Бунда "Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби" миллий стандартининг 
қабул қилинишини белгилаб берган омиллар қуйидагилардир: 

қарзлар бўйича харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини 
тартибга солувчи алоҳида меъёрий ҳужжатнинг йўқлиги; 

бухгалтерия ҳисоби мутахассисларининг қарзлар билан боғлиқ 
харажатларни акс эттиришга анъанавий ёндашувлари (ҳисобот даври 
харажатларига киритиш); 

хўжалик субъектларининг ҳисоб сиёсатини шакллантириш ва 
тузишга расмий ёндашуви;

мазкур масалани тартибга солувчи тармоққа оид меъёрий
ва услубий ҳужжатларнинг йўқлиги; 

бухгалтерия 
ходимларининг 
қўшимча 
ҳисоб-китоблар 
қилмаслик ва солиқ идораларига тушунтиришлар бермаслик учун хўжалик 
операцияларини акс эттиришнинг оддийроқ усулларини қўллашга 
мойиллиги; 

бухгалтерия ҳисобининг «мазмуннинг шаклдан устунлиги", 
"даромадлар ва харажатларнинг бир-бирига мослиги", "солиштирилиш" ва 
шу каби бошқа тамойилларига етарлича эътибор берилмаслиги ва ҳ.к. 
"Қарзлар бўйича харажатлар ҳисоби" 24-сон БҲМС лойиҳасини 
ишлаб чиқишдаги асосий ёндашувлар: 

Бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартлари (жумладан 23-сон 


БҲХС (IAS) талабларига мослаштиришга йўналганлик; 

миллий иқтисодиётимиз ва бизнесни юритиш муҳитининг ўзига 
хос хусусиятларини ҳисобга олиш; 

БҲХC тизимида қабул қилинган атамаларни сақлаб қолиш; 

БҲМС лойиҳаси асосий меъёрлари ва талабларини бухгалтерия 
ҳисоби ва аудит амалиётчи-мутахассислари билан кенг муҳокама қилиш. 
24-сон БҲМС Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби 
тўғрисида"ги Қонуни асосида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон 
Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш 
тизимининг элементи ҳисобланади. 
Мазкур БҲМСнинг мақсади бўлиб, суғурта ташкилотлари, банклар 
ва бошқа кредит ташкилотларидан ташқари ташкилий-ҳуқуқий шакли ва 
идоравий бўйсунувидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи 
субъектларда (бундан кейинги ўринларда хўжалик юритувчи субъект деб 
юритилади) қарзлар бўйича харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби 
услубиётини ва улар тўғрисида маълумотларни очиб беришни белгилаш 
ҳисобланади. 
Шуни таъкидлаш керакки, 24-сон БҲМС мажбурият сифатида 
қаралмайдиган хусусий капиталга (жумладан имтиёзли акцияларга) 
нисбатан қилинган ҳақиқий ёки кўзда тутилаётган харажатларга 
қўлланилмайди. Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари 
ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунига 
асосан, имтиёзли акциялар ўз эгаларига жамият фойда кўриш-
кўрмаслигидан қатъи назар, муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради. 
Одатда, имтиёзли акция-лар муайян номинал қийматга ҳамда 
дивидендларнинг унинг номинал қийматига нисбатан қатъий қайд этилган 
ставкасига (фоизларда) эга. Иқтисодий моҳият ва мантиқий ёндашув 
асосида хулоса қилиш мумкинки, олинган фойданинг миқдоридан қатъи 
назар, ушбу фойданинг бор-йўқлигидан катъи назар, акциядорлик жамияти 
имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаши шарт, яъни мазкур 
молиявий инструмент акциядорнинг акциядорлик жамияти устав 
капиталидаги улуши (ҳиссаси)ни тасдиқлайди ва дивидендларнинг 
мажбурий тўланишини тақозо этади, Молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандартларига мувофиқ, мажбурият сифатида қаралади. Бироқ 
акциядорлик жамиятида имтиёзли акциялар бўйича бундай мажбурият 
бўлса, дивидендлар тўлаш бўйича ҳам ҳақиқий, ҳам прогнозланадиган 
харажатлар (улар имтиёзли акцияларнинг номинал қийматидан фоиз 
ставкасида акс эттирилади) мазкур БҲМСда қаралмайди. 

Download 3,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   173




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish