O‘z vaqtida taqdim etish –
hisobot axborotining asossiz darajada kechiktirilishi bilan u
o‘zining iqtisodiy ahamiyatini yo‘qotadi. Axborotni o‘z vaqtida taqdim etish uchun bitimning
yoki boshqa voqeaning barcha jihatlari ma’lum bo‘lgunga qadar hisobotga zarurat paydo
bo‘lishi mumkin, bu esa uning ishonchliligini buzadi. Agar hisobot barcha jihatlar ma’lum
bo‘lgunicha kechiktirilsa, hatto eng ishonchli axborot ham foydalanuvchilarga katta foyda
keltirmaydi, chunki ular ilgariroq qaror qabul qilishga majbur bo‘ladilar.
3
1.5. Молиявий ҳисоботининг халқаро стандартлари (МҲХС) ва уни жорий
қилишдаги айрим муаммолар
Молиявий ҳисоб молиявий ҳисобот деб номланадиган қатор ҳисоботларни тузиб
топшириш билан якунланади. Молиявий ҳисоботнинг мақсади хўжалик субъектининг
молиявий аҳволи, фаолияти, молиявий аҳволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни
тақдим этишдан иборат. Бироқ молиявий ҳисобот иқтисодий қарорлар қабул қилиш учун
фойдаланувчиларга зарур бўлган бутун ахборотни ўз ичига олмайди, чунки ҳисобот
асосан аввалги воқеаларнинг натижаларини акс эттиради.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига
мувофиқ (22-модда), йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллардан иборат бўлади:
-бухгалтерия баланси;
-молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот;
-пул оқимлари тўғрисида ҳисобот;
-хусусий капитал тўғрисида ҳисобот;
-изоҳлар, ҳисоб-китоблар ва тушунтиришлар.
Молиявий ҳисоботларнинг изоҳлари тушунтириш хати кўринишида мунтазам
равишда тақдим этилади.
Изоҳлардаги маълумотлар тақдим этилган молиявий ҳисоботнинг ҳар бир тегишли
банди кўрсатилган ҳолда берилиши керак.
Молиявий ҳисоботлар маълум бир ҳисобот даври ёки маълум бир ҳисобот санаси
бўйича тузилади. Бунда бухгалтерия баланси ва счётлардаги қолдиқлар бўйича
маълумотлар маълум бир санага тузилади, молиявий ҳисобот шаклларининг қолганлари
эса маълум бир давр учун тузилади.
Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври 1 январдан 31 декабргача бўлган календарь
йили ҳисобланади (1-БҲМС, 60-б).
Молиявий ҳисобот қонун ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда календарь йилидан
фарқли равишда даврлар бўйича (ой, чорак учун) ҳам тақдим этилиши мумкин.
Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот куни ҳисобот даврининг охирги календарь куни
ҳисобланади. Субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун ҳисобот куни 31 декабр
ҳисобланади, молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисобот учун ҳисобот даври 1
январдан 31 декабргача бўлган давр ҳисобланади.
Хўжалик субъектининг йиллик молиявий ҳисоботи мулк шаклидан қатъий назар,
тўлиқ нусхаларда фойдаланувчиларга ҳисобот йилидан кейинги йилнинг (1-БҲМС,
62-63 банд) 25 февралгача бўлган муддатда тақдим этилади.
Даврий (чораклик) ҳисобот таркиби йиллик ҳисоботдан ҳисобот шакллари сонининг
камайишига қараб фарқланади.
3
Financial and managerial accounting, 12e, Carl S.Warren,James M.Reeve,Jonathan E.Duchac, 28-30 pages,2014
20
Чораклик молиявий ҳисобот ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-куни тугагач,
тақдим этилади.
Чунончи, 1 ярим йил учун молиявий ҳисобот шу йилнинг 25 июлидан кечиктирмай
тақдим қилиниши керак.
Ўзини – ўзи текшириш учун саволлар
1. Корхонанинг иқтисодий ҳамда молиявий салоҳияти ва ҳолати тўғрисидаги
маълумотлар каердан олинади ?
2. Бухгалтерия баланси нима ?
3. Ҳисоблаш тамойили нима ?
4. Қайси ҳолларда хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб юритиш сиёсатида ўзгаришлар
бўлиши мумкин?
5. Бухгалтерия ҳисоби марказлаштирилган шакли қандай ташкил қилинади ?
6. Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсати қандай бўлиши лозим ?
Do'stlaringiz bilan baham: |