Б-ҳолат. Суд жараёнларидан келиб чикадиган мажбуриятлар.
Фараз қилайликки, “Солон” компанияси жорий йил охирги чорагида компанияга тааллуқли машина билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодиса юз берганлиги учун судга берилди. Даъвогар етказилган зарар учун 100,000 ш.б. товон тўлашни талаб қилди. Компания бошқаруви ва Кенгаши фикрига кўра баҳоланган ва ҳисобланган зарар 50,000 ш.б. ташкил этади, бунга қуйидагича ўтказма берилади:
Суд даъвоси бўйича ҳисобланган зарар 50, 000
Суд давоси бўйича ҳисобланган мажбуриятлар 50, 000
Агар ҳисобланган мажбурият ҳақиқийдан фарқ қилса, фарқ ҳисобдаги ўзгариш каби ҳисобга олинади. Ўша йил учун умумий сумма маълум бўлса, харажат кўпаяди ёки камаяди.
6. Шартли фойдаларни акс эттириш
10- БҲХС: “Шартли фойдалар молиявий ҳисоботида” даромад ёки актив сифатида тан олиниши мумкин эмас. Агар фойда олиниши эҳтимоли мавжуд бўлса, шартли фойдаларни мавжудлиги тушунтириш хатида ёритилади.
Шартли фойдалар молиявий ҳисоботда тан олинмайди, чунки бу вазият ҳеч қачон олинмайдиган тушумни тан олинишига келтириш мумкин. Бироқ, фойда олиниши аниқ бўлса, у шартли бўлиб ҳисобланмайди ва тан олиниши керак.
Ёритиш фойда олиш эҳтимоли ҳақида нотўғри тасаввурга олиб келмаслиги муҳимдир.
7. Шартли воқеаларнинг ёритилиши
Шартли зарарларни маъноси фақат тушунтириш хатида ёритилади. Яширин ҳолдаги (потенциал) зарарлар, масалан: тўловга қобилиятсизлиги кафолати, активларни мусодара қилиш хавфи, аккредитив заҳира (учинчи шахснинг кредит беришдаги кафолати), ёнғин, сув тошқини ва бошқа турдаги ҳавфлар билан боғлиқ бўлган таваккалчилик, БҲХС асосида баҳоланиши ва ҳисобга олиниши керак.
Шартли воқеалар ва улар билан боғлиқ мажбуриятлар, йўқотишлар эҳтимоли бўлганда ва суммани оқилона равишда баҳолаш имконияти мавжуд бўлгандагина ҳисобга олинади ва ҳисоботларда акс эттирилади. Шартли зарарларни ёритилиши зарур бўлганлиги бўйича ёки уларни ёритишга рухсат берилиши бўйича уч вазият мавжуд. Тушунтириш хатида шартли воқеаларнинг табиати ва йўл қўйиладиган йўқотишларни ёки бир неча йўқотишларни баҳоси берилади ҳамда ушбу зарарлар келажакда қайтарилмаслиги бўйича оқилона тавсиялар келтирилади.
Қуйида “Синиплекс Одеон” компаниясини 1989 йил учун йиллик ҳисоботида шартли мажбуриятларни ёритилишига икки мисол келтирилган. Биринчиси кредит кафолатига мисол, икккинчиси эса суд жараёни келтириши мумкин бўлган зарарга мисол бўла олади.
1. Корпорацияни шўъба корхонаси «Нью Вижинз Энтертейнмент» Корпорациясининг шўъба корхонаси билан қўшма корхонада улуши бўлган. Ушбу қўшма корхона фильмларни яратиш ва сотиш билан шуғулланади. Корпорация биринчи бешта фильм яратилгандан кейин мазкур қўшма корхонада иштирок этишни тўхтатиши ҳақида ўз ниятини изҳор қилди. Ушбу фильмларни ишлаб чиқиш аҳамиятли равишда тугатилган эди.
Корпорация шартли $17,500,000 қўшма корхонани банк томонидан биринчи бешта картина яратилишини молиялаштирилиши юзасидан тўловларни қайтарилиши бўйича, шунингдек учинчи томонлар томонидан тўланмайдиган чоп этиш ва реклама харажатларини 50% тўлашга шартли равишда жавобгардир. Банкнинг молиялаштирилиши учинчи томоннинг гарови билан таъминланган. Ушбу гаров қолган тўрт фильм ишлаб чиқарилишидан кейин уларни сотишга оид шартномалар сифатига кўринишга эга. Бу шартномадаги сумма тахминан қўшма корхонанинг банк олдидаги жавобгарлик суммасига тенгдир. Корпорация биринчи бешта фильмлар юзасидан нусхалаштириш ва рекламани молиялаштириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришни кўзда тутади.
Корпорациянинг ҳамкорликда мулкдорлари ва бошқалар Корпорацияни қўшма корхонасида иштирокини тўхтатиш юзасидан ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб судга тортишмоқда, улар ишни ҳакамлик судида кўриб чиқишни қўзғатишди. Корпорация, келишув шартларига биноан, қўшма корхона таркибидан чиқиб кетишга ҳаққи бор деб ҳисоблайди.
2. Тўртинчи синфга тегишли иш ва ҳосила даъво қўзғатилди, кейинчалик улар Калифорния штатининг Марказий округи АҚШ Округ суди томонидан Корпорация ва унинг ҳозирги ва аввалги директорларга қарши битта ишга бирлаштирилди. Жамланган даъво ҳақиқий харажатларни қоплашга йўналтирилган бўлиб, 1987 йил 14 май ва 1989 йил 14 июн орасида Корпорация акцияларини сотиб олган барча шахсларни тақдим этиб, айрим қонунлар ва қимматли қоғозлар бузилганлиги, товламачилик ва янглишишларга олиб келишларни таъкидлайди. Корпорация айтиб ўтилган директорлар тақдим этилган даъволардан ўзини ҳимоялаш учун етарли асослар мавжудлигини таъкидлайдилар ва даъвони бекор қилинишини талаб этадилар.
Шунингдек Корпорация ва унинг шўъба корхоналари одатдаги фаолият ва бошқарув билан боғлиқ бўлган суд даъвосига жалб қилинганлар. Айрим ҳолатларда суд даъвосининг сабаби сотиб олинган компаниялар фаолиятидир, чунки бу компаниялар Корпорация томонидан сотиб олиш санасини ҳақиқий вақтидан илгарироқ қўйишган. Айрим вазиятларда сотувчилар Корпорацияга келтирилган зарарни қоплашга розилик беришган (агар бундай зарарлар мавжуд бўлса). Бошқа даъволар натижалари ҳозирги вақтда аниқлаш имконияти йўқ. Бироқ, бундай ҳодисалар олдиндан аниқ башорат қилиниши мумкин бўлмаса ҳам, рахбарият Корпорацияга қарши суд даъволарини пайдо бўлиш эҳтимолини тан олмайди.
30-топшириқ. Кейинги ҳодисалар
Қуйидаги ҳодисаларни керакли жойларда тегишли бўлишини кўрсатинг:
А- балансга тузатишлар
Б- балансда тузатишлар киритмасдан ёритишларда акс эттириш.
1. Савдо бўйича олинадиган ҳисобварақлар баланс тузиш санасига тўланмаслигини тасдиқловчи мижознинг инқирозга учраганлиги;
2. Баланс санасидан кейин рўй берадиган алмаштириш курси ўзгаришларининг хорижий валюта бўйича муомалаларга ёки хорижий валютадаги муомалалар ҳақидаги молиявий ҳисоботларга таъсири.
3. Молиявий ҳисоботларни тайёрлашда узлуксизлик тамойилини қўллашнинг маъқуллиги тўғрисидаги масала вужудга келадиган компания фаолияти натижалари ва молиявий ҳолатининг ёмонлашиши. Натижалар ва молиявий холатнинг яхшиланиши узлуксизлик тамойилини кейинги қўллашни тасдиқлаш учун қўлланилиши мумкин.
4. Бузилиш баланс санасигача рўй берганлигини тасдиқловчи, узоқ муддатли активнинг баланс кийматидан паст суммада сотилиши.
5. Баланс санасидан кейин рўй берган, ёнгин ёки бошқа табиий офат натижасидаги асосий ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг йўқ қилиниши.
6. Баланс тузилгандан кейин инвестициялар бозор кийматининг камайиши.
7. ТМЗни баланс тузиш муддатига бўлган ТМЗнинг соф сотиш кийматидан паст нархда сотилиши.
8. Бошқа корхонани сотиб олиш. Бу амалга оширила олмагунча, бундай ахборотни баланс санасидан кейин бўлган корхоналарнинг бирлашиши ва ҳисоб даври давомида рўй берган корхоналарнинг бирлашиши учун ёритиб беринг.
31-топшириқ. Шартли воқеалар
“Кансеко” компанияси ҳар йилги молиявий ҳисоботларини 31 декабр кунига тайёрлайди. 2004 йилда мижоз эскалатордан кўтарилиш жараёнида йиқилиб тушди ва белидан жароҳатланиши туфайли 40,000га даъво қилди. Компания адвокат ёллади, у воқеанинг кетма-кетлигини ва аҳамиятини баҳолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |