Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Шартли зараларни ва мажбуриятларни акс эттирилиши



Download 2,89 Mb.
bet151/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

5. Шартли зараларни ва мажбуриятларни акс эттирилиши
БҲХС иккита шартга риоя қилингандагина, шартли зарарни фойдани камайтириш йўли билан молиявий ҳисоботларда акс эттиришни талаб этади:

  • Келгуси воқеа молиявий ҳисоботларни тузиш санасига активни камайганини ёки мажбурият пайдо бўлганини тасдиқласа;

  • Зарар суммаси асосланган ҳолда ҳисоб-китоб қилиниши мумкин.

Ушбу вазият тегишли тамойиллар бўйича ҳисобланадиган аксарият ҳолатларга ўхшаш. Оқилона ёритилиши учун шартли зарарлар дебиторлик қарзлардан (шубҳали қарзлар бўйича резерв) олинган зарарларни; кафолатли таъмирлаш бўйича ҳисобланган мажбуриятларни; суд жараёнларни, даъволар ва солиқларни ундириб олиниши; бизнесни бир қисмини сотишдан кўрилган зарарларни киритилган ҳолда қаралиши зарур. Агар зарар суммаси аҳамиятли равишда ўзгариб турса, ҳеч бўлмаса энг кам бўлган суммалардан бири тўланиши ҳақида ишонч ҳосил қилинмагунча, биронта сумма ҳам ҳисобланиши мумкин эмас. Бундай ҳолатда энг кам бўлган сумма ҳисобга олинади. Бироқ, қўшимча ёритиш тавсия этилади.
Юқорида келтирилган мезонларга жавоб берадиган ва ҳисобварақларда акс эттириладиган шартли зарар, балансда мажбурият сифатида ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда харажат ёки зарар сифатида, икки мезон биринчи маротаба учрашган даврда акс эттирилиши лозим. Шартли зарар ва мажбуриятларни тан олишни акс эттирилишини икки мисол тасвирлайди.
А- ҳолат. Товарларни кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича мажбурияти.
“Ролл” компанияси жорий давр давомида суммаси 200,000 нақд ҳисоб-китоб бўйича товарни сотди. Тажриба кўрсатишича, кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар тахминан сотишнинг 0,5% ташкил этади. Қуйидагича ўтказмалар кўрсатилган:
1. Йил бўйича сотиш ҳажми:
Сотиш (йил охирига умумий)
Пул маблағлари 200,000
Сотишдан тушум 200,000
Йил охирига (ёки даврий):
Кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари ( 0,5 х 200,000) 1,000
Кафолатли хизмат бўйича мажбуриятлар 1,000
2. Кейинчалик кафолатли хизмат даври давомида кафолатли хизмат бўйича ҳақиқий харажатлар
987 ш.б. амалга оширилди :
Кафолатли хизмат бўйича мажбуриятлар 987
Пул маблағлари 987
3. Агар ҳақиқий харажатлар 1,100 ш.б. ташкил этса, қуйидагича ўтказма берилади:
Кафолатли хизмат бўйича мажбуриятлар 1,000
Кафолатли хизмат кўрсатиш харажатлари 100
Пул маблағлари 1,100
Олдинги бухгалтерия ўтказмаларинг кўрсатишича, Ролл компанияси кафолатли хизмат кўрсатиш харажатларини сотиш ҳажми бўйича коэффицент асосида ҳисоблайди ва харажатлар сотиш ҳажмидан 0,5% ташкил этади ёки ҳақиқий харажатлар кўп бўлса ҳам шундай ҳисобланади. Бошқа ёндошиш - бу ҳақиқий харажатларни улар пайдо бўлишига қараб харажатлар ҳисобварағига ўтказишдир. Кейинчалик йил охирида кафолатли хизмат бўйича ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда акс эттирилади:
1. Жорий даврда кафолатли хизмат бўйича ҳақиқий килинган харажатлар 987 ш.б. бўлган:
Кафолатли хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлари 987
Пул маблағлари 987
2. Жорий давр охирида сотилган товарлар суммаси 30,000 ш.б. бўлиб, ҳали ҳам кафолатли хизмат кўрсатилиши керак. Бу товарларни кафолатли хизмат бўйича тегишли харажатлари сотиш баҳосининг 0,3% гача ташкил этади. Бу ўтказма мажбуриятларни аниқлайди:
Кафолатли хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш харажатлари 90
Кафолатли хизмат бўйича мажбуриятлар 90
Кейинги даврларда, кафолатли хизмат бўйича ҳақиқий харажатлар пайдо бўлишига қараб, кафолатли хизмат бўйича харажатлар ҳисобварағига ўтказиб бориш давом эттирилади. Ҳар бир ҳисобот даврининг охирида кафолатли мажбурият ҳисобварағи харажатлар ҳисобварақларини дебети ёки кредити билан боғланган ҳолда исталган мажбурият даражасига мувофиқ равишда камаяди ёки кўпаяди.
Ёритиш мисоли сифатида, «Маунтейн Медикал Эквипментс» компаниясини 1989 йил учун ҳисоботлари кафолатли хизматларга оид қуйидаги изоҳларни ўз ичига киритади:
Келгуси кафолатли даъволар учун ҳисобланаган мажбуриятлар
Компания харидорларини бир йилдан уч йилгача кафолат билан таъминлайди, бу кафолат эҳтиёт қисмларни алмаштириш харажатларини қоплашдан иборат. Келгуси кафолатли даъволар бўйича мажбуриятлар сотилган товарнинг кафолатли техник хизмат кўрсатишни смета қийматини акс эттиради.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish