Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet58/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Мисолнинг ечими:
Сотиб олиш қиймати 170, 000
Брокер учун комиссион мукофотлар 6, 000
Адвокатлар учун гонорар 2, 000
Эски бинони олиб ташлаш учун тўлов 10, 000
Минус: Тугатиш қиймат 4, 000 6, 000
Ерни текислаш учун тўлов 1, 000
Жами: 185, 000
5. Асосий воситаларни ўз кучи билан барпо этиш
16-сонли МҲХС, 19 б. “Корхона томонидан ишлаб чиқилган асосий воситалар, активларни олинишида қўлланиладиган тамойиллар асосида аниқланади. Агар корхона шу турдаги активларни ўз фаолияти давомида сотиш учун ишлаб чиқарса, активнинг қиймати унинг сотиш учун мўлжалланган ишлаб чиқариш қийматига тенгдир (“Заҳиралар” 2-сонли МҲХС қаранг)”. Шундай қилиб бундай асосий воситаларни қийматини ҳисоблашда ҳар қандай ички фойда ҳисобга олиниши таъқиқланади. Худди шу каби активнинг ишлаб чиқарилишида сарфланган хомашё, меҳнат ва бошқа ресурслар бўйича меъёрдан ортиқ харажатлар унинг таннархига киритилмайди.
Ўз кучлари билан яратилган активнинг ҳақиқий қиймати ҳаққоний бозор қиймати билан мос келиши шарт эмас. Бошқа активларни баҳолашга мувофиқ, ўз кучлари билан қурилган активлар учун энг кўп баҳо бўлиб ҳаққоний бозор қиймати ҳисобланади. Агар қурилишнинг умумий қиймати (устама харажатлар ва қурилиш вақтидаги фоизларни қўшган ҳолда) ушбу активга қуввати ва сифати бўйича ўхшаш активнинг бозор қийматидан юқори бўлса, фарқ зарар сифатида тан олинади. Ушбу шартнинг бажарилмаслиги келгусида манфаат келтирмайдиган харажат элементини олдинга ўтказади, келгусида амортизацияни қайта баҳолашга олиб келади ва консерватизм тамойилини бузади.
Бошқа вазиятда, ўз кучлари билан яратилган активнинг қиймати шунга ўхшаш активларнинг бозор қийматидан паст бўлса, актив қурилишнинг умумий қиймати бўйича акс эттирилади. Бундай ҳолатда баҳолаш учун бозор қийматидан фойдаланиш қурилишдан олинган фойдани пайдо бўлишига олиб келади. Консерватизм тамойили бундай вазиятда фойдани тан олишга имконият бермайди. Актив таннарх ёки бозор нархидан қайси бири кам бўлса ўша қийматда ҳисобга олиниши керак.
Ўз кучлари билан қурилган асосий воситалар билан боғлиқ асосий масала - таннархга устама харажатларини қандай тақсимлаш керак. Баъзи бир умумий тўғри харажатлар, масалан ишчи кучи, материал харажатлар ва ўзгарувчан устама харажатларни активлар таннархига киритиш аллақачон изланиши тугатилган ва бухгалтерия ҳисобининг аниқ масаласи бўлиб ҳисобланса, қурилиш объектига тақсимланиши керак бўлган ўзгармас устама харажатлар суммасини аниқлаш, бир хилда эмас ва ноаникдир. Ўзгармас устама харажатларнинг ҳисоби бўйича икки муқобил ёндошув мавжуд:

  1. Ўзгармас устама харажатларни активнинг қийматига ҳаққоний улуш бўйича (масалан, заҳираларга ишлатадиган тақсимлаш негизини ишлатган ҳолда) тақсимлаш.

  2. Асосий воситалар ҳисобварағига солиштириладиган ўсиб борувчи ўзгармас устама харажатларни тақсимлаш.

МҲХС ушбу муаммо бўйича ҳеч қандай ечим бермайди, бироқ Америка Қўшма Штатларини Умумқабул қилинган бухгалтерия ҳисоби тамойиллари ҳисобга олиш бўйича қуйидаги ёндошувни таклиф этади (Америкалик сертификицияланган қасамёд этган бухгалтерлар институтининг бухгалтерия ҳисоби соҳасида изланишлар бўйича монография, 1-сон): “... агар тескарисини исботлайдиган ҳеч қандай далиллар бўлмаса, заҳиралар таннархини аниқлаш мақсадида “назарда тутилган келгуси нафлар” сифатида кўрилаётган устама харажатлар” ўз кучлари билан қурилган эскирадиган активлар таннархини аниқлаш учун тахминга асосланган “назарда тутилган келгуси нафлар”га эга бўлиши лозим”.
Қурилиш бўйича тўпланган харажатлар одатда "Тугалланмаган курилиш" ҳисобварағи бўйича акс эттирилади. Курилишнинг тугашигача актив асосий восита сифатида ҳисобга олинмайди, чунки у ҳали ишчи ҳолатда эмас. Қурилишнинг тугаши ва фойдаланишга топширишда, актив асосий воситалар ҳисобварағига ўтказилади ва унга тегишли равишда эскириш ҳисобланади.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish