4.3. Активларни айирбошлаш
Асосий воситаларни пулсиз асосда айирбошлашни қуйидаги қоидалари мавжуд:
1. Қийматни аниқлаш учун айирбошлашда олинган актив қиймати ва унинг ўрнини тўлдириш учун товон сифатида бериладиган актив қиймати бир-бири билан солиштирилади ва бунда олинган ёки тўланган ҳар қандай пул маблағлари бўйича тузатишлар ҳисобга олинади.
2. Агар айирбошлашда корхона томонидан айирбошлаш учун берилган активлар худди шу мақсадларда ва худди шу усулларда фойдаланиш учун мўлжалланган бир хилдаги активлар иштирок этса, айирбошлаш даромад олиш жараёни сифатида кўрилмайди, демак на фойда, на зарар тан олинмайди. Янги актив айирбошлашда берилган активнинг баланс қиймати бўйича рўйхатга олинади, ва бунда олинган ёки тўланган ҳар қандай пул маблағлари бўйича тузатишлар ҳисобга олинади.
3. Агарда ҳар хил турдаги активлар алмаштирилса, унда айирбошлаш натижасида олинган асосий воситанинг қиймати унинг ҳаққоний нархига изоҳ қилиш йўли билан аниқланади. Одатда алмаштириш учун берилган асосий воситаларнинг ҳаққоний қиймати олинган ёки тўланган ҳар қандай пул маблағлари бўйича тузатишлар киритилади. Айирбошлаш даромад олиш воситаси сифатида тан олинади ва ҳар қандай фойда ҳам, зарар ҳам пул олиниши ёки тўланишидан катъи назар ҳисобга олинади (агар айирбошлашда иштирок этган активларни қийматида фарқ мавжуд бўлса).
4. Акциялар эвазига олинган асосий воситалар.
Акциялар асосий воситаларни олиш учун чиқариладиган бўлса, активларнинг ҳаққоний қиймати бўйича, ёки чиқарилган акцияларни ҳаққоний қиймати бўйича акс эттирилади, бунда қайси қиймат аниқроқ ва ишончлироқ бўлса шуниси қўлланилади.
Бир турдаги асосий воситаларни айирбошлашни қайд қилишга мисол
Корхона баланс қиймати 10,950 бўлган ускунани шунга ўхшаш ускунага алмаштирди. Мол етказиб берувчига 90,000 тўланди. Янги ускунани бозор қиймати 120,000. Янги ускунани таннархи ҳисоблансин ва янги ускунани киримини рўйхатга олувчи бухгалтерия ёзувлари кўрсатилсин.
Ечим:
Эски ускунани баланс қиймати 10,950
Тўланган пул маблағлар 90,000
Янги ускунани таннархи 100,950
Дт Ускуна (янги) 100,950
Кт Ускуна (эски) 10,950
Кт Пул маблағлари 90,000
Фойда акс эттирилмаганлиги ҳақиқатда унинг муддати узайтирилганлигини билдиради. Масалан, юқорида келтирилган ҳолатда, маълум вазиятларда янги ускуна сотиб олинган бўлса унинг баланс қиймати 100,950 ш.б. эмас, балки 120,000 ш.б. бўлар эди. Бироқ, эскириш 120,000 ш.б.дан эмас 100,950 ш.б. қийматдан ҳисобланганлиги учун, акс эттирилмаган фойда сотиб олинган пайтида фойдани акс эттирилганлиги ҳолатига қараганда, ҳар йиллик эскиришни камроқ қийматда ҳисобланишида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |