Молиявий дастурлаш” фанидан Оралиқ назорат иши


Реал ва пул-кредит сектори орасидаги боғлиқликлар



Download 23,77 Kb.
bet3/5
Sana25.02.2022
Hajmi23,77 Kb.
#276011
1   2   3   4   5
Bog'liq
оралиқ назорат javobi

2 . Реал ва пул-кредит сектори орасидаги боғлиқликлар.


Пул-кредит сиёсати – ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган макроиқтисодий сиёсатнинг бир қисми. Пул кредит сиёсати пул-кредит инструментларидан фойдаланиш орқали банк тизимидаги ликвидлик ҳажмини, фоиз ставкалари ва бошқа монетар кўрсаткичларни белгиланган даражада ушлаб туриш учун амалга оширилади. Банк тизимининг баланси ҳисобланмиш ПКШ, мамлакатнинг ташқи позициялари билан банк тизимидаги соф активлар, ҳамда давлат бошқарув идораларининг счетлари билан банк тизими томонидан давлатни молиялаштириш орасидаги муҳим алоқаларни аниқлашга имкон беради. Шунингдек, банк тизими, албатта, реал сектор (миллий ҳисоблар билан ҳам) билан ҳам хусусий секторга пул кўринишда кредит бериш орқали ҳам боғлангандир.


Реал сектор билан алоқалар. Активлар томонида кўрсатиладиган банк
тизими томонидан хусусий секторга бериладиган кредитлар ушбу секторнинг
ривожланиши ва ўсишига таъсир кўрсатиши мумкин. Пассив томонда хусусий сектор ихтиёрида бўлган банк тизими томонидан жамғариб бориладиган пул маблағлари кўрсатилиб, у хусусий секторнинг иқтисодиётдаги инфляция суръатларига таъсир қилувчи хусусий секторнинг “реакция функцияси”дир.
Пул бозоридаги мувозанат. Бозор иқтисодиётида пул бир қанча
функцияларни бажаради:
алмашув воситаси. Ушбу функция операцияларни бажариш пулларга
эгалик қилиш рағбатига мос келади;
жамғариш воситаси. Пул ҳарид қувватини ҳозирги даврдан келгувси
даврга кўчириши мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган активдир. Ушбу
функция пул сақлашнинг порфел (спекулятив) рағбатига мос келади. Шу
аснода бу ролни бажарадиган пулга талаб, пул бўйича фойда нормаси билан
альтернатив активлар даромадларига таққосланиб боғланган;
ҳисоб бирлиги. Товар, хизмат ва активларнинг нархлари одатда пул
бирликларида ифодаланади. (масалан, сўм, рубль, доллар ёки евроларда).
Бошланғич босқичларда пул-кредит сиёсати асосий эътиборни
операциялар бўйича сальдо функциясини бажарадиган молиявий актив
ҳисобланмиш, М1 пул агрегатига қаратади. Бироқ, ликвидлик даражаси бўйича пуллардан фарқ қиладиган молиявий активлар пул характристкаларига мос кела бошлаган сари, пул-кредит сиёсатини шакллантириш мақсадида кенгроқ пул агрегатларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Миқдор назарияси ва пулга талаб. Энг дастлабки монетар назария пул
массаси (М) билан ишлаб чиқаришнинг бозор қиймати (PY) орасидаги
боғлиқликка асосланган. Миқдор тенгламасида реал пул массаси
пропорционаллик коэффициентидан (k) фойдаланиб реал, ишлаб чиқаришга
тенглаштирилади.
Шундай қилиб,
М/Р = kY (5.10)
‘k’ ўзгармас деб олинганда, юқоридаги ифода пулнинг миқдор
назарияси деб юритилади. Бу назария пул массаси билан мамлакат
иқтисодиётидаги тўла бандлик шароитида (яъни, Y белгилаб қўйилган) мавжуд
бўлган нарх наражаси (Р) билан тўғридан тўғри боғлиқликни ўрнатади. Демак,
‘k’ ўзгармай турган даврда “М” ва “Р” орасида пропорционал боғлиқлик
мавжуддир.
Натижада 5.10 тенгламасини қуйидагича ёзиш мумкин:
M*V = P*Y (5.11)
Бу ерда V = 1/k (пропорционаллик коэффициенти) дарамодларни
доиравий айланишида пулнинг айланиш тезлигини ифодалайди ва пул
даромадларини (яъни, ЯИМни) пул массасига нисбати тарзида аниқланади.
Бошқача айтганда, у номинал оқимни молиялаштириш учун маълум давр ичида пул заҳиралари неча марта айланишини кўрсатади. Пул айланиш тезлиги монетар иқтисодий назарияда энг кўп ўрганилган ўзгарувчи ҳисобланади. У иқтисодий сиёсатни ишлаб чиқадиган ва олиб борадиган шахслар учун жуда муҳим ва фойдали концепциядир. Агар “V” ни аниқ олдиндан башорат қилиш имконияти бўлса, у ҳолда мақсадга мувофиқ реал ўсиш ва инфляциясуръатларини таъминлаши мумкин бўлган муомаладаги пул массаси миқдорига эришиш мумкин бўлади. “V”ни янада чуқурроқ ўрганиш, унинг нақадар номинал даромадлар билан пул заҳиралари орасидаги механик алоқани ифодалашини кўриш мумкин. Ушбу концепция пулга талаб билан кучли алоқададир. Пул айланиш тезлиги ва пулга талаб ўзаро тескари боғланган. Улар битта ҳодисани турли усулларда ифодаланишидир. 5.11. тенгламани ўсиш суръатлари орқали, кўрсаткичлар тепасига нуқта қўйиш орқали ифодаласак:

М/М=P/P+Y/Y-V/V (5.12)


тенгламаси ҳосил бўлади.
Пул айланиш тезлиги ўзгармас ҳолатида ∆V/V=0 бўлиб, 5.12 тенглама
миқдор назариясининг (5.11) қайта ишланган изоҳига айланиб қолади. Бу
тенглама пул массасининг фоизлардаги қўшимча ўсиши, нархларнинг
фоизлардаги қўшимча ўсиши (яъни, инфляция суръати) билан ЯИМнинг реал
ўсиши йиғиндисига тенглигини ифодалайди. Пулни даромадларнинг доиравийайланишидаги айланиш тезлиги тушунчаси, умумий операциялар ҳажмини пул массасига бўлиб аниқланадиган операциялардаги пул айланиш тезлиги тушунчаси билан бир хилдир. Одатда операциялардаги пул айланиш тезлиги даромадларнинг доиравий айланишидаги айланиш тезлигига нисбатан юқорироқ бўлади, чунки ЯИМдаги бир сўм, одатда операцияларни бажариш манбаааи ҳисобланиб, уларнинг қиймати катта миқдордаги сўмларни талаб қилади. Операциялардаги пул айланиш тезлигини ҳисоблаш, даромадларнинг доиравий айланиши орқали пул айланиш тезлигини ҳисоблашга нисбатан анча мушкул.
Пул айланиш тезлиги доимий бўлган ҳолатларда нархларнинг доимий
даражасини сақлаб туриш учун пул массасининг ўзгариш суръатлари реал
ЯИМнинг ўзгариш суръатларига тенг бўлиши лозим.
Пул айланиш тезлиги доимий бўлган ҳолатда пул массаси ўсишининг
реал даромадлар ўсишидан юқори даражада бўлиши инфляцияга олиб келади.
Кўпчилик бозор иқтисодиётига ўтаётган мамлакатларда, айниқса ўтиш
жараёнининг бошланғич босқичларида, инфляцининг асосий сабаби монетар
сиёсат ҳисобланади. Шу даврларда олиб борилган илмий-тадқиқот
текширувларида собиқ СССРнинг барча мамлакатларида юқори даражада
содир бўлган инфляциянинг асосий сабабчиси пул-кредит экспансиясининг
суръатлари юқори даражада бўлганлиги аниқланган.


Download 23,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish