Молиявий дастурлаш” фанидан Оралиқ назорат иши



Download 23,77 Kb.
bet4/5
Sana25.02.2022
Hajmi23,77 Kb.
#276011
1   2   3   4   5
Bog'liq
оралиқ назорат javobi

ТБ билан алоқалар. ТБни тахлил қилишда кўрилганидек, агар банк
тизими бўйича операциялар чизиқ устида ифодаланса, ТБнинг умумий
сальдоси банк тизимининг соф халқаро заҳираларини ўзгариши ҳисобига
молиялаштирилади. Умуман олганда, соф хорижий активларнинг ўзгариши
ҳоҳ ПКШ, ҳох ТБ орқали аниқланмасин, бир хил натижа беради. Шунинг учун ушбу ўзгариш ПКШда

NFA = ∆M2 - ∆NDA


кўринишда ҳисобланса, ТБда
∆NFA = -∆RES бўлганлиги сабабли
∆NFA = CAB + ∆FI
CAB + ∆FI + ∆RES = 0 (бу ерда ∆FI – ноэмиссион молиялаштириш
оқимлари) кўринишда ҳисобланади.

Ва натижади, ∆NFA = ∆M2 - ∆NDA = CAB + ∆FI = ∆RES
ПКШдаги айният – пул массасининг кўпайишига нисбатан ички кредит
экспансиянинг ҳар қандай устунлиги (мувозанат пайтида у пулга талаб билан
тенг бўлади) банк тизимидаги соф хорижий активларнинг (яъни, ∆NFA манфий бўлади) камайишида акс этади. Ушбу нисбат ТБга пул-кредит жиҳатдан ёндошиш ва соф ички активларнинг юқори чегараларини белгилашда асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳақиқатдан ҳам, молиявий дастурлаш таркибининг асоси бўлиб, ички
манбааалардан пуллар (ички кредит) билан ташқи манбааалардан пуллар (соф хорижий активлар) орасида фарқлар, ҳамда улар орасидаги боғлиқликлар ҳисобланади. ПКШнинг айниятига асосланган айният таркибида пул массаси ички ва ташҳи компоненталардаги ўзгаришлар суммаси сифатида келтирилган.
У пулга талаб функцияси орқали реал пул қолдиқларини реал даромадлар ва
инфляция суръатлари билан боғлайди, банк тизимидаги соф хорижий
активлар, пул массаси ва ички активлар орасидага боғлиқликларни белгилайди. Агар пул массасининг ўзгариши ички активларнинг ўзгаришидан катта бўлса, соф хорижий активларнинг ўзгариши ижобий бўлади ва ТБ актив сальдо билан чиқарилади. Пул массасининг мақбул даражада ўзгаришига нисбатан соф ички активларнинг ўзгариши каттароқ даражада бўлиши соф хорижий активларнинг қисқариши билан қопланади.
Молиявий барқарорликни таъминлашнинг реал дастурларини тузиш
жарёнида ишлаб чиқариш, инфляция суръатлари ва бошқа иқтисодий сиёсатга таълуқли чора-тадбирларнинг мақсадли кўрсаткичлари белгиланади. Ишлаб чиқариш, инфляция суръатлари, ТБ ва бошқа мақсадлардаги ҳар қандай ўзгаришларнинг оқибатлари чуқур тахлил қилинади.
Пул-кредит счетлари билан ТБ орасидаги алоқалар валюта курсида
ўзгаришлар содир бўлса, анча мураккаблашади. Банк тизими балансини тахлил қилишда заҳираларнинг ўзгариши кўпинча операция оқимларига
тенглаштирилади. Бу ҳар доим ҳам тўғри эмас. Хусусан, икки давр орасидаги
заҳираларнинг ўзгариши фақат операциялардаги ўзгаришларнигина эмас,
балки қийматни қайта баҳолаш ва бошқа омиллар ўзгаришлари ҳисобига содир
бўлиши мумкин. Қийматни қайта баҳолаш молиявий активлар ва пассивларга
нархларнинг ўзгариши натижасида пайдо бўлади. Нархлар эса ўз навбатида
бозор нархлари ёки валюта курсларидаги тебранишлар, кредиторлар
томонидан қарзлардан воз кечиб юбориш ва бошқа омиллар ҳисобига содир
бўлиши мумкин. Заҳираларнинг вақт бўйича ўзгаришиларини операциялар
оқимларига тенглаштириш тахлил қилинаётган даврда, айниқса валюта
курсларида кучли тебранишлар бўлганда нотўғри хулосаларга олиб келади.
Демак, бундай ҳолатларда аниқ операциялар оқимини ҳисоблаш учун валюта
курсидаги ўзгаришларни инобатга оладиган тузатишлар киритиш лозим.
Конкрет олганда, вақт бўйича заҳиралар маълум моддаларининг
ўзгаришига валюта курсларидаги тебранишлар таъсирини операциялардаги
ўзгаришлар ва қийматни қайта баҳолаш ҳисобига қанча бўлганини ажратиш
талаб қилинади (ушбу мисолда бошқа омиллар ва бозор нархларидаги
тебранишлар ҳисобга олинмаган).
ARt – миллий валютага деноминация қилинган балансдаги заҳира
моддаси;
ASt – долларда ифодаланган балансдаги заҳира моддаси;
Et – давр охирига бир долларга тўғри келган миллий валюта курси;
E*t – ўртача даврдаги валюта курси.
Бу ерда, ARt = Et * ASt
Cўнгра:
Заҳираларнинг суммар ўзгариши = (ARt – ARt-1)
Операциялар оқими = E*t (ASt – ARt-1 )
Демак, заҳираларнинг суммар ўзгариши = операциялар оқими +
қийматни қайта баҳолаш, бундан:
Қийматни қайта баҳолашдаги ўзгаришлар =
= (ARt – ARt-1) - E*t *(ASt – ASt-1)
Қайта баҳолашни ўтказиш ҳисобига тузатишларни киритиш (VAd)
шунингдек қуйидагича ифодаланади:
VAd = ASt-1(Et- Et-1) + ∆ ASt (Et- E*t)
ПКШда баланс сальдосини нолга келтириш мақсадида қийматларни
баҳолашдаги тузатишлар ”бошқа соф моддалар” (OIN) да ҳисобга олиниши
мумкин.



Download 23,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish