Одатда, акциядорлар фирмани директорлар кен-
гашига ўз вакилларини сайлаш ҳуқуқидан фойда-
ланган ҳолда бошқарадилар, облигациялар чиқа-
риш ва компаниянинг бошқа кредит келишувла-
рига кириши, кўп ҳолларда, ундан маълум шарт-
ларни бажаришни тақозо этади, ушбу шартлар, ўз
навбатида, кредиторлар билан тузилган тегишли
шартномаларда кўзда тутилган бўлади (cove-
nants) ва бошқарув ходимлари фаолиятини
чеклайди.
◼
Ушбу шартнома чекловлари туфайли кредитор-
лар маълум даражада компания менежерлари-
нинг иши (фаолияти)ни назорат қила оладилар.
◼
Айланма капитални бошқариш сифати фирма
муваффақиятига улкан таъсир кўрсатади:
- агар менежерлар компаниянинг кунлик молия-
вий ишларига доимий диққат қилмасалар, энг
оқил тузилган узоқ муддатли режа ҳам кўнгил-
дагидек амалга ошмаслиги мумкин;
- ҳатто ўсиб келаётган муваффақиятли фирмада
ҳам кирувчи ва чиқувчи пул оқимлари вақт
жиҳатидан аниқ бир-бирига мос тушмаслиги
мумкин;
- менежерлар мижозлар ўз ҳисоблари бўйича
тўловларни вақтида амалга оширишларини
мунтазам текшириб туришлари керак ва ҳ.к.
◼
Менежерлар фирма молияси устидан
умумий бошқарувни шундай амалга
оширишлари керакки, пул маблағла-
рининг операцион дефицити доимо
тўлдирилиб туриши, ортиқчаси яхши
даромад олиб келадиган тарзда
инвестиция қилиниши керак.
◼
Фирма молиявий қарорлар қабул қилиши вақти-
Do'stlaringiz bilan baham: |