Инвестицияларни режалаштириш билан боғлиқ
қарорлардан фарқли ўлароқ капитал тузилма-
сига тааллуқли қарорларни қабул қилаётганда
таҳлил бирлиги алоҳида инвестицион лойиҳа
эмас, балки фирманинг бутун ўзидир.
◼
Капитал тузилмасини аниқлаш жараёни фирма
фаолиятининг амалий молиявий режасини ишлаб
чиқишдан бошланади, шундан кейин молиялаш-
тиришнинг оптимал тузилмасини ишлаб
чиқишга киришиш мумкин.
◼
Фирмалар турли-туман молиявий инструмент-
ларни муомалага чиқариши мумкин. Бу ташкил-
лаштирилган бозорларда савдога чиқариладиган
стандартлаштирилган қимматли қоғозлар –
оддий ва имтиёзли акциялар, облигациялар ва
конвертация қилинадиган қимматли қоғозлар
бўлиши мумкин.
◼
Шунингдек, корхонага қўйилган бозордан таш-
қари (нобозорий) молиявий талаблар (claims),
яъни банк ссудалари, ходимлар учун опционлар,
ижара шартномалари ва пенсия таъминоти
бўйича мажбуриятлар ҳам савдога қўйилиши
мумкин.
◼
Корпорация капитали тузилмаси капиталнинг
маълум қисми эгаларидан ҳар бири корпорация
даромадининг қанча қисмини олишини белгилаб
беради.
◼
Масалан, облигация эгалари, одатда, белгиланган
(қатъий) тўловлар олиб туради, акциядорларга
эса даромадга даъвогарларнинг барчаси ўз улу-
шини олгандан кейин қолган маблағ тўланади.
◼
Компания ишининг қандай назорат қилиниши
қисман капитал тузилмасига боғлиқ.
◼
Do'stlaringiz bilan baham: |