“Ўзбекнефтегаз” каби минглаб одамлар ишлайди-
ган, акциядор шерик эгалари кўп корпорациялар
туради.
◼
Фирмалар
даражасида
молиявий
қарорлар қабул қилиш масалалари
билан шуғулланадиган молия соҳаси
корхоналар молияси ёки корпоратив
молия (business or corporate finance)
деб аталади.
◼
Товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун
ҳар қандай фирма, ҳажми (ўлчами)дан қатъий
назар капиталга эга бўлиши керак.
◼
Бино, иншоот, машина ускуналари ва ишлаб
чиқариш жараёнида ишлатиладиган бошқа зарур
ресурслар фирманинг жисмоний капитали
ҳисобланади.
◼
Фирмаларга жисмоний капитални сотиб олишни
молиялаштириш имконини берувчи акциялар,
облигациялар ва кредитлар молиявий капитал
дейилади.
◼
Биринчи навбатда ҳар қандай фирма айнан
қандай бизнес билан шуғулланишини белгилаб
олиши керак ва бу жараён стратегик режалаш-
тириш деб аталади.
◼
Стратегик режалаштириш вақт омилини
инобатга олган ҳолда харажат ва даромадни
баҳолаш билан боғлиқ экан, кўп жиҳатдан, уни
молиявий қарорга киритиш мумкин.
◼
Кўпинча, фирма ўзининг маҳсулот линияси
(йўналиши)дан келиб чиққан ҳолда асосий
йўналишга эга бўлади ва шу билан бир қаторда
биринчиси билан ўзаро боғлиқ бошқа фаолият
билан ҳам шуғулланади.
◼
Do'stlaringiz bilan baham: |