Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар



Download 77,25 Kb.
bet3/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Бюджет жараёни – Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва ижро этиш, унинг ижросини назорат қилиш, ижроси ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш бўйича қонунчилик билан регламантация қилинган ҳокимият органларининг фаолияти. Ягоналик, мустақиллик ва баланс методи бюджет жараёнининг принципларидир.
Бюджет дотацияси - ўз даромадлари ва бюджетни тартибга солувчи бошқа маблағлар етишмаган тақдирда қуйи бюджетнинг харажатлари билан даромадлари ўртасидаги фарқни қоплаш учун юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет дефицити - муайян даврда бюджет харажатларининг бюджет даромадларидан ортиқ бўлган суммаси.
Бюджетдан маблағ ажратиш – қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан бюджет ташкилотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет профицити – муайян даврда бюджет даромадларининг бюджет харажатларидан ортиқ бўлган суммаси.
Бюджет росписи (рўйхат-ёзуви) – бюджет классификациясининг бўлинмалари бўйича даромадлар ва харажатлар тақсимланишининг асосий оператив режаси. Унда йил давомида солиқлар ва бошқа тўловларнинг бюджетга келиб тушиш ва бюджет маблағларининг сарфланиш муддатлари ўз аксини топади.
Бюджетий режалаштириш – турли даражалардаги бюджетлар ва нобюджет фондларни тузиш ва ижро этиш жараёнида мамлакатнинг умуммиллий социал-иқтисодий ривожланиш дастури (га) асосида (мувофиқ равишда) молия тизимининг бўғинлари ўртасида ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромад қийматининг марказлаштирилган тарзда тақсимланиши ва қайта тақсимланиши.
Бюджетий тартибга солиш - ҳудудларнинг социал ва иқтисодий ривожланишига йўналтириладиган ва ҳудудий бюджетларни минимал зарурий даражадаги даромадлар билан таъминлаш мақсадида маблағларни қайта тақсимлаш.
Бюджет ссудаси – юқори бюджетдан қуйи бюджетга ёхуд республика бюджетидан резидент-юридик шахсга ёки чет эл давлатига қайтариш шарти билан ажратиладиган маблағ.
Бюджет субвенцияси – қонун ҳужжатларида назарта тутилган тартибда муайян мақсадларга сарфлаш шарти билан юқори бюджетдан қуйи бюджетга қайтармаслик шарти билан ажратиладиган пул маблағлари.
Бюджет сўрови – бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган муддатларда келгуси молия йилига: 1) тегишли ҳудудлар ва давлат мақсадли фондлари бюджетлари лойиҳаларини тайёрлаш учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, давлат мақсадли фондларини тақсимловчи органларга; 2) бюджетдан ажратиладиган маблағларни олишга буюртмалар тузиш учун - республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет маблағларини олувчиларга бюджет сўровини юборади.
Бюджет классификацияси (таснифи) – Давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек унинг дефицитини молиялаштириш манбаларини гуруҳлаш. Унда тасниф объектларига гуруҳлаштирувчи кодлар берилади. Барча даражадаги бюджет кўрсаткичларининг қиёсланишини таъминлайди. Бюджет таснифи бюджет даромадлари таснифини, бюджет харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифини, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини ўз ичига олади. Бюджет даромадлари таснифи қонун ҳужжатларига мувофиқ даромадларни турлар ва манбалар бўйича гуруҳларга бўлишдан иборатдир. Бюджет харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифи давлат бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек бошқа бюджет ташкилотлари томонидан ижро этиладиган асосий вазифалар бўйича харажатларни гуруҳларга бўлишдан иборат бўлади. Бюджет харажатларининг ташкилий таснифи эса бюджетдан ажратиладиган маблағлар уларни бевосита олувчилар ўртасида тақсимланишини акс эттирувчи хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбирлар турлари бўйича харажатларни гуруҳларга бўлишдан иборатдир. Бюджет харажатларининг иқтисодий таснифи тўловларнинг иқтисодий вазифаси ва турлари бўйича харажатларни гуруҳлашни ўз ичига олади. Давлат бюджети дефицитини молиялаштириш манбалари таснифи дефицитни молиялаштиришнинг ички ва ташқи манбалари бўйича гуруҳларга бўлишдан иборат бўлади. Бюджет таснифи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish