БЮДЖЕТНОМА ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўрта муддатли давр учун прогнозини;
Ўзбекистон Республикаси консолидациялашган бюджетининг жорий йилдаги ижросининг прогноз баҳосини;
янгиланган Фискал стратегияни;
прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари ҳамда харажатларининг лойиҳасини ва келгуси икки йил учун бюджет мўлжалларини;
соҳалар бўйича ривожланишнинг асосий йўналишлари, мақсадлари, вазифалари, сифат ва миқдор кўрсаткичларини;
давлат қарзининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб қилинадиган қарз маблағларининг йиллик чекланган миқдорини.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларини тасдиқлаш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг навбатдаги йил учун лойиҳалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун расмий эълон қилингандан кейин БИР ҲАФТА муддатда, Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунга мувофиқлаштирилган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисида УЧ КУН муддатда қарор қабул қилинади.
Навбатдаги йил учун туман ва шаҳарлар бюджетларининг лойиҳалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилингандан кейин УЧ КУН ичида тегишли равишда халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашларига киритилади.
Халқ депутатлари туман ва шаҳарлар Кенгашлари томонидан туманлар ва шаҳарларнинг бюджетлари тўғрисидаги қарорлар УЧ КУН ичида қабул қилинади.
«Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда, ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади».
Суғурта фаолияти деганда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тушунилади.
Суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари суғурта фаолиятининг субъектлари ҳисобланади.
Суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |