«Молия» терминининг этимологияси жуда чуқур тарихий илдизга эгадир. Аксарият тадқиқотчилар “Маълум даражада шартлашилган пулни тўлаш”-деган маънони англатувчи “Finis” лотин феъли терминидан келиб чиққанлигини эътироф этишади


Хўжалик юритувчи субъектлар молияси



Download 291,26 Kb.
bet5/18
Sana25.02.2022
Hajmi291,26 Kb.
#289282
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
молия ва солиқлар шпаргалка

Хўжалик юритувчи субъектлар молияси молия тизимининг мустақил соҳасидир. Уни бошқача номда мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона ва ташкилотлар молияси деб ҳам аташ мумкин. Молия тизимининг ана шу соҳасида даромадларнинг асосий қисми шаклланади ва улар, охир оқибатда давлат томонидан ўрнатилган қоидаларга мувофиқ равишда қайта тақсимланиб, барча даражадаги бюджетлар ва нобюджет фондларининг даромадларини шакллантиради.
молия бозори – бу монетизациялашган реал инвестицион базисга эквивалент молиявий инструментлар билан боғлиқ ташкиллашган иқтисодий-хуқуқий механизм билан таъминланган муносабатларни мақсадли амалга оширувчи, иқтисодиёт субъектлари учун зарурий бозор шароитларини яратиб берувчи мажмуа сифатида намоён бўлувчи тизим. Ушбу тизим механизми иқтисодиётнинг барча субъектлари томонидан уларни ҳар бирининг алоҳида манфаатли мақсадлари доирасида ҳаракатга келтирилади.
Молия бозори ўз ичига қуйидаги сегментларни (ҳусусий бозорларни) олади:

  • - пул-кредит (банк ва бошқа кредит ташкилотлари капиталлари) бозори;

  • - қимматли қоғозлар (фонд, капиталлар) бозори;

  • - валюта ва унга тенглаштирилган авуарлар (қимматбаҳо металлар, камёб элементлар, санъат асарлари ва ҳ.к.) бозори;

  • - суғурта ва пенсия фондлари бозори, лотерея ўйинлари инструментлари.

  • Молия бозорида ресурслар ҳаракати қуйидаги омилларга боғлиқ:

  • - бозорнинг даромадлиликдаражаси;

  • - бозорни солиққа тортиш шарт-шароитлари;

  • - капитални йўқотиш ёки назарда тутилган фойдани ололмаслик риски;

  • - бозорни самарали институционал ва функционал ташкиллашгани;

  • - бозорни самарали мувофиқлаштирилганлиги ва назорат қилиниши;

  • - молиявий инструментларнинг реал базис билан таъминланганлиги ва шу асосда иқтисодиёт ва молия бозорини эквивалентлиги;

  • - жамиятнинг менталитети ва танлаб олган ривожланиш модели;

  • - макро- ва микроиқтисодий барқарорлик;

  • - ташқи кучлар ва ҳодисаларнинг бозорга таъсири ва бошқалар.

  • Молиявий глобаллаштириш функцияси қуйидагиларда намоён бўлади:

  • - молиявий ресурсларни умумжаҳон миқёсида глобаллашган иқтисодиёт доирасида самарали тақсимланиши ва қайта тақсимланиши;

  • - миллий молия бозорларини ўзаро интеграциялашуви (уйғунлашуви);

  • - молия бозорларини интернационаллашуви;

  • - жаҳон глобаллашуви жараёнлари (барча йўналишларда) ривожини катализатори ва ҳ.к.

  • Корхоналар молияси мамлакат молия тизимининг асосий бўғини ҳисобланади ва у ялпи ижтимоий маҳсулот ҳамда миллий даромадни яратилиши, тақсимланиши ва сарфланиши билан боғлиқ жарёнларни ўз ичига олади. Корхоналар молияси ялпи ижтимоий маҳсулот ва миллий даромаднинг асосий қисми яратиладиган моддий соҳада фаолият кўрсатади.

  • Корхоналар молияси ўз моҳиятига кўра корхонанинг тадбиркорлик фаолияти натижасида хусусий капитал, мақсадли марказлашган ва марказлашмаган пул фондларини шаклланиши, уларни тақсимланиши ҳамда сарфланиши билан боғлиқ молиявий ёки пул муносабатларидан иборатдир.

  • Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий муносабатлари қуйидаги йўналишларда вужудга келади:

  • Корхонанинг устав капиталини шаклланиши

  • Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш

  • Тижорат ташкилотлари ва корхоналар ўртасида

  • Хўжалик юритувчи субъектлар билан уларнинг бўлинмалари, юқори ташкилотлари, ассоциациялари ўртасида

  • Тижорат ташкилотлари, корхоналар билан алоҳида ходимлар ўртасида

  • Хўжалик субъекти ва давлатнинг молия тизими ўртасида

  • Хўжалик субъекти ва банк тизими ўртасида

  • Хўжалик субъекти ва суғурта компанияси ўртасида ва бошқалар

  • Корхоналарни ташкил этишда хусусий капитални ва устав капиталини шакиллантиришдаги таъсисчилар ўртасидаги муносабатлар. Устав капиталини шакллантиришнинг аниқ усуллари корхона фаолият кўрсатишининг ташкилий-ҳуқуқий шаклига бевосита боғлиқдир.

  • Умумдавлат молияси ўзининг тақсимлаш функциясини макродаражада амалга оширса, корхоналар молияси ўзининг тақсимлаш функциясини микродаражада амалга оширади. Корхоналар молияси тақсимлаш функцияси ёрдамида бирламчи капитални шакллантириш, ишлаб чиқаришни молиявий манбалар билан таъминлаш, даромадни ва молиявий ресурсларни тақсимлаш, мажбуриятни ўз муддатида ҳамда тўлиқ бажариш, хўжалик юритувчи субъектларининг ва давлатнинг манфатларини оқилона даражада сақлаб туриш амалга оширилади.

  • Корхоналар доирасида шакллантириладиган молиявий маблағларнинг хажми, керакли капитал қўйилмаларини молиялаштириш, айланма маблағларни тўлдириб туриш ва кўпайтириш, ҳамма турдаги молиявий мажбуриятларни амалга ошириш, ижтимоий характердаги эҳтиёжларни таъминлаш имкониятларни аниқлайди. Ушбу фаолиятни амалга оширишда унинг хўжалик-молия фаолиятини тахлил этиш асосий аҳамиятга эгадир.

  • Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига асосан амалдаги солиқ қонунчилигини бузган корхоналарнинг рахбарларига нисбатан маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган корхонанинг ишчи-ходимлари учун меҳнат интизомини бузган, ишлаб чиқаришда бракга йўл қўйилган ҳолатларда мукофотдан маҳрум қилиш, иш ҳақидан ушлаб қолиш, зарур ҳолатларда ишдан бўшатиш кўзда тутилган. Ушбу йўналиш жуда кўп корхоналарда амалиётга киритилган.

  • Корхонанинг молия ресурслари бу–корхоналар ихтиёрида бўлган пул тушумлари ва пул даромадларидан иборатдир. Уларнинг қўлланилишини мақсади бўлиб давлат бюджети, тижорат банклари, суғурта ва бошқа корхоналар олдидаги молиявий мажбуриятларини пул маблағлари билан таъминлаш ҳисобланади. Молия ресурслари ишлаб чиқаришни барқарорлигини сақлаб туриш, уни кенгайтириш ва корхона ишчи-ходимларининг моддий рағбатлантириш учун асосий манба бўлиб хизмат қилади. Корхоналарнинг молия ресурсларини манбаи бўлиб уларнинг хусусий маблағлари ва турли манбалардан жалб этилган маблағлар ташкил этади.

Корхона молия ресурсларининг шакланишининг кейинги жараённи фойда ва амортизациядан ажратмалар ҳисобига амалга оширилади. Амалиётда ушбу ажратмалардан ташқари корхоналар молия ресурсларининг манбалари бўлиб қуйидаги хизмат қилади:

  • ишлаб чиқаришга яроқсиз мол-мулкни сотишдан келган тушум;

  • қурилишда ички ресурсларни жалб қилиш;

  • хорижий валюта курс ўзгаришидан келадиган тушум;

  • бошқа тушумлар.

Корхоналар ишлаб чиқариш харажатларини молиявий таъминлаш қуйидаги уч шаклда амалга оширилиши мумкин:

  • Ўз-ўзини молиялаштириш;

  • Кредитлаш;

  • Давлат томонидан молиялаштириш.


Download 291,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish