Молия” кафедраси ҳ.Ҳ. Имомов “давлат қарзларини бошқариш” фани бўйича


Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари сифатида Марказий банк маблағлари ва кредитлари ҳам катта рол ўйнайди



Download 11,88 Mb.
bet54/97
Sana24.06.2022
Hajmi11,88 Mb.
#700962
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97
Bog'liq
8de319f2f7c505b822766c994fb9139c

Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари сифатида Марказий банк маблағлари ва кредитлари ҳам катта рол ўйнайди.
Давлат Марказий банкдан тақчилликни маблағлаш учун пул қарз олар экан, бунда пул билан маблағлашга жалб этилади. Пул билан маблағлашни оддий сўз билан айтганда пул босиб чиқариш дейиш мумкин, иқтисодий термин билан айтганда эса «кадрли пул» яратиш, пул базасини ошириш ва тегишли равишда, пул массасини кўпайтириш деганидир. Пул билан маблағлаш қарздорлик эвазига маблағлашга қарама-қарши улароқ пул массасини оширади ва фоиз ставкасини камайишига олиб келади деб ҳисобланади ва фоиз ставкасини камайишига олиб келади, бу эса уз навбатида қарздорлик эвазига маблағлашни амалга оширган холларда кўрсатилган қарама-қарши жараёнга сабаб бўлади. Пул билан маблағлаш хусусан, бир томондан хусусий инвестиция ўсишига, ташқи савдо баланси яхшиланишига олиб келса, иккинчи томондан нархнинг ошиб кетишига, миллий валюта алмашув курси тушишига олиб келади.
Давлат бюджетининг солиқсиз даромадлари сифатида давлат мулкинихусусийлаштириш ҳам асосий даромадлардан ҳисобланади. Бюджет тақчиллигини молиялашнинг учинчи усули давлат мулкини хусусийлаштиришдир. Мазкур ҳолда давлат қарзининг ошуви юз бермайди, аммо давлат мулкининг камайишига олиб келади. Бундай усул иқтисодиёт таъсирига кўра бир тахлидда бўлмайди. Давлат мулкининг янги эгаси фукаровий мансублигига боғлиқ ҳолда факат давлат мулкининг камайиши ҳакидагина гапириш мумкин эмас, балки мамлакат миллий бойлигининг камайиши хақида ҳам сўз бориши мумкин.
Бюджет тақчиллигини молиялаш жараёнида жами уч манбадан давлат турлича нисбатларда мамлакатдаги молиявий ахвол ва юритилаётган иқтисодий сиёсатга боғлиқ холда фойдаланади.
Давлат инвестицияси.
Худди хусусий ишлаб чиқаришдаги каби бу ҳам истеъмол ёки инвестицияни ўз ичига олиши мумкин ва давлат ҳаражатлари турлича тавсифга эга бўлади. Агар хукумат ҳаражатларининг ўсуви асосан истеъмол тавсифидаги ҳаражатлар ҳисобига масалан, ўкувчилар нонуштасига субсидия ажратиш ва давлат амалдорлари учун қимматбахо янги автомобиллар ҳарид қилиш туфайли бўлса, унда тақчилликни молиялаш тўлалигича келажак авлод учун иқтисодий мушкулликдан иборат бўлиб қолади дейиш адолатдандир. Агар хукумат ҳаражатлари асосан инвестиция ажратиш тавсифида бўлса, масалан, автомобил йўллари, портлар, гидротехника иншоотлари ёки таълим ва соглиқни сақлаш тизимидаги инсон капитали учун сарфланса бу бутунлай бошқа гап.
Бюджетдаги улкан тақчиллик мамлакат учун халқаро савдода балансга эришишни қийинлаштиради, чунки бу импортни рагбатлантириш ва экспортни қисқартиришга олиб келади.



Download 11,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish