3/2022
Статистика иши
5-диаграмма. 2022 йил 1 февраль ҳолатига Ўзбекистон
Республикасида фаолият юритаётган фермер хўжаликларининг
шуғулланаётган фаолияти турлари
Бугунги кунда қорамолчилик, қўйчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик ва бошқа
фаолият тури билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари салмоғи юқори эканлигини
кўрсатмоқда (5-диаграмма).
6-диаграмма. 2022 йил 1 февраль ҳолатига Ўзбекистон Республикасида
фаолият юритаётган фермер хўжаликларига бириктирилган ер
участкаларининг ўлчами
Фермер хўжалигида ўтказилган анкета-сўровномалари натижасида уларга
бириктирилган ер участкалари ўлчами бўйича фермер хўжаликлари сони
100 гектардан юқори 27% ни, 50–100 гектаргача 45,9 % ни , 30–50 гектаргача
16,2 % ни, 10–30 гектаргача 6,9 % ни , 2–10 гектаргача 4,0 % ни ташкил этганлиги
аниқланди (6- диаграмма).
98
3/2022
Статистика иши
Ўзбекистон Республикасида фермер хўжаликлари фаолиятининг истиқболдаги
ривожини таъминлаш –
улар фаолияти самарадорлигини анкета-сўровномалари
асосида статистик баҳолаш
зарур эканлигини кўрсатиб берди.
Хулоса ва таклифлар
Хулоса қилиб айтганда, бугунги кундаги давлат сиёсатининг асосий мақсади
Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликларида анкета -сўровномаларининг
мазмун-моҳияти савол-жавоб давомида олинган жавоблар фоизига, олинган
жавобларнинг сифатига ва шунга мос равишда, сўров натижаларидан олинган
хулосалар асосида фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини оширишга
йўналтирилган.
Бугунги кунда анкета-сўровномаларини ишлаб чиқиш бўйича амалга
оширилаётган ишлар талабга жавоб бермайди. Ушбу муаммоларга респондентлар
томонидан берилаётган жавобларнинг паст даражаси, масъулият билан
ёндашмаслиги ва тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида тегишли
меъёрий ҳужжатларни билмаслиги киради.
Шу сабабли, фермер хўжаликларида танланманинг тузилмаси ва усуллари
олинадиган маълумотларнинг ишончлилигини ва фермер хўжалигида банд
бўлган ходимларнинг репрезентативлигини таъминлашда муҳимдир. Фермер
хўжаликларида танланманинг андозаси ва миллий статистика тизимида уни
шакллантириш жараёнида тайёргарликнинг мавжуд эмаслиги ҳамда танлов
сифатини статистик баҳолаш ва такомиллаштириш жараёнларида мураккаб
ҳолатларни вужудга келтирмоқда.
Ушбу қайд этилган муаммоларни ҳал этиш учун қуйидаги таклиф ва
тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
– фермер хўжаликларида банд бўлган ходимлар учун қоғоз ва электрон
кўринишидаги анкета-сўровномаларни тузиш, юзма-юз савол-жавоб усулида суҳбат
уюштириш ва телефон орқали керакли маълумотларни олишни ўз ичига олган
турли анкета-сўровномалари ишлаб чиқиш бўйича Низом ҳамда уларни амалга
ошириш бўйича механизмларни ишлаб чиқиш;
– фермер хўжаликларида барча мавжуд муаммоларни аниқлаш бўйича анкета-
сўровномалар базасини яратиш бўйича дастур яратиш;
– республикамиз фермер хўжаликларида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий,
табиий иқлим шароитлари ҳолатидан келиб чиққан ҳолда анкета-сўровномаларни
фойдаланишга қадар андозаларга мос келиши тартибларини ишлаб чиқиш ва татбиқ
этиш;
– фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини статистик баҳолаш учун
ўтказиладиган статистик кузатишлар учун анкета-сўровномаларни тайёрлаш
бўйича мутахассислар томонидан
сўровда иштирок этаётган респондентларга
анкета-сўровномаларини тўлдириш қоидаларини тушунтириш бўйича
ўқитишларни
ташкил этиш.
99
Do'stlaringiz bilan baham: |