163
Шу билан бирга, рейтингларнинг аҳамиятини ўта юқори баҳолаб
юбормаслик керак. Рейтинглар қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари
хаётига сингиб кириб борган бўлишига қарамасдан, улар субъектив
баҳоларга асосланади ва уларнинг аҳамияти мутлақ эмас, балки эхтимолий,
тахминий катталиклар сифатида қаралиши мумкин. Уларни у ёки бу
қимматли қоғозларни сотиб олиш йилида берилаётган тавсиялар сифатида
баҳоламаслик керак. Одатда, уларни аниқлашда курслар ҳисобга олинмайди.
Рейтинг компаниялари қимматли қоғозлар эмитентларининг катта сонига
рейтинг
бериши туфайли, ушбу катталикдаги массив сифатли ишлаб
чиқилган бўлиши мумкин эмас, деган фикрлар ҳам бор. Масалан, "Мооdy’s"
компанияси қимматли қоғозларнинг 5000 дан ортиқ,, " Standard & Рооr's " –
2000 дан ортиқ, " Duff & Phelps " – 1287 номига рейтинг беради.
Яна шуни
ҳам қайд этиш керакки, рейтинглар кўпроқ эмитентнинг ўтган даврдаги
аҳволини баҳолайдиган статистик маълумотларга асосланади.
Масалан, маълумки, ўтган даврда анчайин салмоқли ва кўп
фойда
кўрган бир қанча компаниялар бугунги кунда унчалик барқарор бўлмаган
аҳволга тушиб қолган. Ва аксинча, ҳозирги йилда энг истиқболли бўлган
тармоқларнинг келиб чиқиши аниқ эмас.
Қимматли қоғозлар рейтингини белгилаш юзасидан иш олиб бориш
жараёнида рейтинг компаниялари анъанавий материаллар: эмитентларнинг
йиллик ва чораклик ҳисоботлари, қимматли қоғозларни бошқариш
органларидаги мавжуд маълумотлар,
шунингдек, қонфиденциал (яширин,
махфий) йўллар билан олиниб, фақат уларнинг ўзигагина маълум бўлган
айрим манбаалардан фойдаланади. Кўпгина рейтинг фирмаларининг,
стандарт (андоза) формулалар бўйича ҳисобланган рейтинглар – тўғри
бўлмаслиги мумкин, деган фикрлари рейтинглар – соф механиқ усул билан
олинадиган баҳо эмас, деб ҳисоблаш учун асос бўла олади. Уларни аниқлаш
йилида узоқ муддатли тармоқ йўналишлари эътиборга олинади, эмитентнинг
мо/шявий амалиёти ва сиёсати, тармоқ даврий ўзгаришлари оралиридаги
тебранишларда ўрганилади, лицензиялар ва патентлар мавжудлиги,
эмитентлар билан сармоядорлар ўртасида тузилган
шартномалар мазмуни
ҳам ҳисобга олинади.
Қимматли қоғозлар рейтингини аниқлаш йилида компаниянинг жорий
йилги даромади ва ўтган йиллардаги даромадлари, турли молиявий
коэффициентлар, компания рентабеллиги истиқболлари, компания ва у
ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг машҳурлиги, тармоқ хусусиятлари,
унинг
даромадлари статистикаси, махсулот сотилиши соҳасидаги йўналишлар каби
кўрсаткичлардан кўпроқ фойдаланилади.
Қимматли қоғозлар рейтинглари аҳамияти яна шундан иборатки, улар
тажрибасиз сармоядорга дастлабки босқичда пулларни қимматли қоғозларга
қўйилма қилишни мўлжаллаб олиш учун имкой беради, Рейтинглар
сармоядорларга эмитентнинг молиявий хисоқ ботини жиддий таҳлилий
тадқиқотлар ўтказмай туриб, танловнй амалга оширишига ёрдам беради.
Агар компания рейтинги ёмой бўлмаса, сармоядор, одатда, ўз қўйилмаларини
164
етарлича ишончлй деб ҳисоблайди, чунки у мазкур рейтингни белгилаган
таниқли компанияларга ишонади.
Рейтинг – нафақат эмитентнинг қарзни тўлаш қобилияти белгиси
(индикатори)дир. Тўловга қобиллик рейтинги
облигацияларнинг янги
курсига киришга таъсир кўрсатади. Облигация рейтингй қанчалик юқори
бўлса, дивиденд шунчалик паст бўлади. Юқори рейтингли облигациялар
эмитентларига ўта юқори фоизлар таклиф этиш талаб қилинмайди, чунки
уларнинг тўловга қобиллиги ўз–ўзидан сармоядорларни жалб этади. Паст
рейтингли облигациялар эмитентларига эса, ўртача даражадан юқорироқ
фоизлар тўлашга тўғри келади.
Дунёдаги
компанияларнинг
аксарият
қисми
ўз
қимматли
қоғозларининг рейтингини ниҳоятда катта эътибор билан кузатиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: