112
заемларини чиқариш йилида гаров операцияларини амалга оширади,
ҳорижий қонтрагентлар билан фонд битимларини тузиш йилида халқаро
ҳисоб–китобларнинг тўғрилиги учун назоратни таъминлайди.
Марказий банкларнинг қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган
операциялар билан боғлиқ бўлган энг муҳим вазифаларидан бири – бу пул–
кредит муомаласи орқали иқтисодиетни тартибга солиб туришдан иборатдир.
Шу муносабат билан кредитни тартибга солишнинг мумтоз (классик) усули
бўлган қайта ҳисоб юритиш сиёсати энг кўп тарқалган сиёсат бўлиб қолди.
Қайта ҳисоб юритиш сиёсати деганда, марказий
банк векселларни сотиб
оладиган шароитлар тушунилади. Агар векселларни қайта ҳисоблаш йилида
тижорат банки мустақил равишда векселни қайта молиялай олмаса ёки унинг
ўзига пул керак бўлса, у биринчи даражали (биринчи класс) векселларни
марказий банкка таклиф этиши мумкин, марказий банк векселларнинг
ишончлилигига шубха қилмаса, уларни ҳисобга олади. Бироқ марказий банк
тижорат банкига векселда кўрсатилган барча суммани эмас, балки ҳисобга
олиш ставкаси миқдорида камайтирилган суммани тўлайди. Ҳисобга олиш
ставкаси – вексел марказий банкка қўйилган йилдан бошлаб уни тўлаш
муддати келгунига қадар сақланган йил учун бериладиган фоиз суммасидир.
Бошқача
айтганда, ҳисобга олиш ставкаси векселларни сотиб олиш учун
марказий банкдаги фоиз ставкасидир. Марказий банк қайта ҳисоблаш
ставкасини
пасайтирган
йилда,
у
тижорат
банклари
захира
ҳисобрақамларини тўлдиришини осонлаштиради ва бу билан кредит
экспансиясини рарбатлантиради. Марказий банк ҳисобга олиш ставкасини
пасайтириб ёки кўпайтириб, муомаладаги пул массасига таъсир кўрсатишга
ҳаракат қилади. Тижорат банки томонидан ушлаб қолинадиган фоиз суммаси
бу вақтда марказий банкнинг ҳисобга олиш ставкасидан 0,5 – 1,5 фоиз юқори
бўлади. Айни мана шу фарқ ҳисобига тижорат банки ҳаражатлари қопланиб,
уларнинг фойда олиши таъминланади. Бироқ марказий банкда ҳисобга
олинган вексел қайта ҳисобланган ёки редисқонтланган тақдирда, тижорат
банкининг фойдаси вексел оддий ҳисобга олинган йилдагига нисбатан анча
кам бўлади.
Қайта ҳисоблаш сиёсати XIX аср охири –
XX аср бошида жуда кенг
оммалашган бўлиб, кейинчалик унинг кўлами анчагина қисқарди. Ссуда
капиталлари бозорида молиявий капитал ва йирик банклар хукмронлик
қилган шароитларда фоиз ставкалари бозор қатнашчиларининг ўзаро
стихияли кўрашлари натижасида эмас, балки монополистик келишув
натижасида белгиланади. Бу фоиз меъёри даражасига таъсир кўрсатишни
ўзига мақсад қилиб олган қайта ҳисоблаш сиёсатининг
самарадорлигини
чеклайди. 30–40 – йилларда марказий банклар Ж.Кейнс тавсия этган "арзон
пуллар" сиёсатини, яъни паст фоиз ставкалари ва кўплаб кредитлар бериш
сиёсатини олиб борди. Қайта ҳисоблаш ставкаси Англияда 1932–1951
йилларда 2 % даражасида, АҚШда 1937–1948 йилларда 1% даражасида
сақланиб турди. XX асрнинг 50–йилларида кўпгина мамлакатларда яна фаол
қайта ҳисоблаш сиёсати юзага келди. Аммо умуман олганда,
тартибга
солишнинг бу усули бошқа усулларга нисбатан сустлашди