Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Қимматли қоғозлар индекслари ва уларнинг аҳамияти



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Қимматли қоғозлар индекслари ва уларнинг аҳамияти 
Қимматли қоғозлар бозори индустриясининг муҳим белгиси индекслар 
(хос рақамлар) ҳисобланади. Иқтисодий адабиётларда кўпинча " average " 
(ўртача кўрсаткич) тушунчасини учратиш мумкин. Аммо "average" ва "index" 
– турлича тушунчалар эканлигини унутмаслик лозим. Қимматли қоғозлар 
индекслари ўртача кўрсаткичларга нисбатан қимматли қоғозлар курслари 
ўзгаришларини янада батафсилроқ ва аниқроқ ҳисоблаш усуллари 


156 
қўлланишини 
кўзда 
тутади. 
Бундан 
ташқари, 
одатдаги 
ўртача 
кўрсаткичлардан фарқли равишда, ҳар бир индекс ўзининг базавий даврига 
эга. Турли мам лакатларда у ёки бу индексларни ҳисоблаб чиқаришнинг 
ўзига хос усуллари ишлаб чиқилган, бироқ уларнинг ҳаммаси у ёки бу 
даражада иқтисодиёт аҳволининг кўрсаткичлари – индикаторларидир. 
Индексларнинг ҳисоблаб чиқилган мутлақ катталикларининг ўзи, фонд 
бозори қатнашчиларига ҳеч нарса бермайди. Индексларнинг айрим 
кўрсаткичларини базавий ёки олдинги катталикларга қиёсланган вақтдагина 
бозордаги вазиятнинг ўзгариш йўналишларини аниқлаб олиш мумкин. Агар 
индекс эгри чизиги юқорига кўтарилиб борса, бу давлат иқтисодиётида 
жонланиш ёки кўтарилиш юз бераётганидан далолат беради, агар, аксинча 
индекс эгри чизиги пастга қараб йўналган бўлса, бу – давлат иқтисодиётида 
ишлаб чиқаришнинг пасайиши ва тангликнинг аниқ белгисидир. 
Индексларни ҳисоблаш қимматли қоғозлар, одатда, кўп сонли 
компанияларнинг акциялари бўйича амалга оширилади. 
Қимматли қоғозлар индексларини ҳисоблашнинг бир неча усуллари 
мавжуд бўлиб, уларнинг ичида энг кўп таркалгани ҳар бир компания 
чиқарган қимматли қоғозлар (акциялар)нинг сонини уларнинг нархига 
кўпайтириб, кейин ҳисоблаш учун ажратиб олинган қимматли қоғозлар 
умумий сонига бўлишдан иборатдир. Ўртача кўрсаткичларга хос бўлган 
камчиликларни бартараф этиш учун, индексларни ҳисоблаш вақтида аниқ 
статистик формулалардан фойдаланилади. Индекслар фонд биржалари
инвестиция муассасалари, махсус агентликлар ва нашриётлар, шу жумладан, 
давлат муассасалари томонидан ҳисобланади. 
Сўнгги йилларда ғарб мамлакатларида ва АҚШда бозорнинг тармоқ, 
ҳудудий белгилар ва шу каби айрим сегментларида (биржада ёки биржадан 
ташқарида) муомалада юрадиган қимматли қоғозлар, молия воситаларининг 
айрим турлари асосида тузиладиган субиндекслар деб аталган ўртача 
кўрсаткичларнинг катта миқдори юзага келди. Айрим индекслар арбитраж 
битимларда опционлар ва фьючерслар билан амалга ошириладиган 
операциялар вақтида фойдаланилади. Индекс битимлар технологияси шунга 
асосланадики, индекс катталигининг ижобий ёки салбий ўзгариши пул 
коэффициентига кўпайтирилади (АҚШда кўпгина индекслар учун у 500 
долларга тенг). Олинган сумма иштирок этувчи томонларнинг бирига 
туланади. Индекс фьючерслари ва опционлар Қимматли қоғозларнинг 
қандайдир етказилиб берилишини кўзда тутмайди, битим индекснинг 
юқорига ёки пастга қараб йўналиши ҳаракатидан ҳосил бўлган фарқни тўлаш 
орқалигина ёпилади. Бунда фьючерсларда бу бозор белгиси ёрдамида юз 
беради, яъни битим натижаси контракт тугатилаётган вақтда томонларнинг 
маржа мавқелари билан ифодаланади. Индекс опционлари бозордаги умумий 
вазият беқарор бўлиб қолган вақтда диверсификацияланган портфелларга 
нисбатан 
ҳимоялаш 
ва 
суғурталовчи 
операцияларни 
ўтказишга, 
фьючерсларга қараганда, кўпроқ даражада ёрдам беради. Кўплаб 
мутахассисларнинг фикрича, ҳар қандай портфелга ушбу фьючерслар ва 


157 
опционларни қўшиш унинг ўртача даромадлилигини ўзгартирмайди, лекин 
хатар даражасини талайгина пасайтиради. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish