18
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги
«Устав фондида давлат улуши булган корхоналарнинг самарали бошкаришни ва давлат
мулкининг зарур даражада ҳисобга олишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарори корпорпатив бошкаришнинг жорий этиш ва қимматли қоғозлар бозорини
ривожланишида янги босқични очиб берди. қарор асосида давлат корхоналари
тўғрисидаги ва корхоналарнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги Низомлар қабул
қилинди. Низомда баланс активлари 1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган акциядор жамиятларда
ички аудит хизмати жорий этилиши белгилаб берилади. Мақсад акциядор жамиятларини
бухгалтерия ҳисоби тўғрисида юритилишини таҳлил қилиш, солиқлар, бошқа мажбурий
тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар тўғри юритилишини текшириш, корхона мулкдорлари
– акциядорлик манфаатини ҳимоя қилиш, директорлик корпуси томонидан уларнинг
манфаатларига зид хизматлар амалга оширилишини олдини олиш, бундай ҳолатлар
юзага келганда бу ҳақда мулкдорларга ахборот беришдан иборатдир.
“Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинишидан сўнг энг
асосий вазифа бу қонунни ҳаётга тадбиқ қилиш ҳисобланади. Бу борада Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Қимматли қоғозлар бозори
инфратузилмасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2008
йил 28 июлдаги 160-сонли қарорининг қабул қилиниши катта аҳамиятга эгадир.
Қарорга асосан қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини ривожлантириш,
унинг субъектларини институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, қимматли қоғозлар
бозорининг
профессионал
иштирокчилари
фаолиятига
замонавий
ахборот
технологияларини жорий этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тартибга солиш тизмини
такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулки қўмитаси ва
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг 2011 йилдан бошлаб қимматли қоғозлар
бозорининг Ягона дастурий таъминот комплексини ишлаб чиқиш ва уни халқ
хўжалигига жорий этиш масалалари қўйилган.
Қарорда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги молия-
иқтисодиёт, ҳуқуқшунослик ихтисосликлари бўйича мутахассисларни тайёрлайдиган
олий ўқув юртларининг ўқув даструрларига қимматли қоғозлар ва корпоратив бошқарув
бўлимлари киритилишини назарда тутилган.
Амалдаги қонун хужжатларга кўра қимматли қоғозлар ҳисоб-китобларини
ошириш учун, шунингдек кредитлар бўйича гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлган
шаклидан қатъий назар қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари Ўзбекистон
Республикасининг қонунларини, Президент фармонларини ва Вазирлар Маҳкамасининг
қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш соҳасидаги қарорларни амалда
бажариши шарт. Бу борада Молия Вазирлиги, Марказий Банк томонидан бир қатор
норматив хужжатлар қабул қилинган. Бу хужжатларнинг моҳияти ҳақида ҳар бир
мавзуни ёритиш давомида танишиб ўтилади.
Мустақилликка эришганимиздан буён ўтган давр Республикамиз тарихида бозор
муносабатларини ривожлантиришда, шу жумладан қимматли қоғозлар бозорининг
ривожланишида салмоқли давр бўлиб қолди. Қимматли қоғозлар бозорини ташкил этиш
ҳамда тартибга солиш бўйича деярли керакли қонуний меъёрий хужжатлар яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: