12
Қимматли қоғозларнинг яна бир асосий хусусияти борки, бу хатар (риск),
йўқотишлар билан боғлиқдир. Бу ҳақда тўлиқ маълумотларни охирги мавзуларда оламиз.
Қимматли қоғозлар бозори – ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг ажралмас қисми
бўлиб, унинг келиб чиқиши пул, пул капитали ва товар бозорига асосланади. Қимматли
қоғозларнинг келиб чиқишга кўра аксарият турлари капиталга боғлиқ, аксарият турлари
эса унга боғлиқ бўлмаганлиги боис, қимматли қоғозлар бозори ҳам тўлақонли молия
бозорига таркибига қўшила олмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда, қимматли қоғозлар
бозорининг асосий, яъни капиталга боғлиқ бўлган қисми фонд бозори деб номланиб,
қолган қисми эса аниқ ном олмаганлиги боис қимматли қоғозлар бозори ва фонд бозори
тушунчалари аксарият ҳолларда синонимлар сифатида қаралиши эътироф этилади.
Бошқа назариётчиларнинг фикрича, қимматли қоғозлар бозорига ва фонд бозорига
айнан бир нарса деб қаралади ва у молия бозорининг сегменти сифатида эътироф
этилади. Қимматли қоғозлар бозорига ва фонд бозори таркибида пул бозори ва капитал
бозори намоён бўлади. Пул бозори – бу қисқа муддатли қимматли қоғозлар бозори
бўлиб, одатда бир йилгача бўлган қимматли қоғозлар муомаласи амалга оширилади.
Капитал бозорида эса ўрта ёки узоқ муддатли қимматли қоғозлар муомаласи амалга
оширилади.
Қимматли қоғозлар бозори кўпчилик ғарб мамлакатларида хўжалик механизмининг
энг барқарор ва йўлга қўйилган қисмларнинг бирини намоён қилади. қимматли қоғозлар
бозори аллақачон биржа ва нобиржа савдо тизимига уюштирилган бўлиб, ўзининг
қонун-қоидаларига ва анъаналарига, баъзида эса асрлар тарихига эгадир.
Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозори тўғрисида сўз бошлашдан
аввал шуни ёдга солиб ўтмоқчимизки, бир неча ўн йилликлар давомида амал қилган
маъмурий-буйруқбозликка асосланган унитар давлат шароитида республикамиз аҳолиси
қимматли қоғозлар тўғрисида жуда кам маълумотга эга эди. Сиёсий иқтисод фани эса
қимматли қоғозларни капиталистик ишлаб чиқариш усулининг салбий ҳолатлари билан
боғлиқ тоифа сифатида баён қиларди. ҳатто “акция”, “вексель”, “биржа”, “маклер” каби
сўзларга шубҳа билан қараларди.
Мустақиллик кунларида вазият тубдан ўзгарди. Ўзбекистон Президенти ва
ҳукумати томонидан олиб борилаётган мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва
хусусийлаштириш, хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш, чет эл сармоясини жалб этишга
йўналтирилган бозор ислоҳотлари туфайли, энг асосийси, республикадаги мавжуд
сиёсий барқарорлик сабабли тараққий этган қимматли қоғозлар бозорини барпо этиш
учун жиддий қадамлар ташланмоқда.
Қимматли қоғозлар бозорини адолат юзасидан бутун жамият аҳволининг барометри
дейиш мумкин, чунки у иқтисодий циклнинг ҳаракатига ва нафақат иқтисодий
жараёнларнинг, балки сиёсий вазиятнинг ўзгаришига ҳушёрлик билан таъсир кўрсатади.
Турғунлик, танқислик даврларида, шу жумладан, бундай вазият сиёсий жиҳатдан ҳам
кузатилганда, қимматли қоғозлар курсларининг индекслари тушиб кетади. Жонланиш ва
юксалиш даврларида эса, улар ўсиб боради.
Умуман олганда, қимматли қоғозлар бозори ёрдамида пулни “кўп ишлашга” мажбур
қилиш ва бу билан бутун халқ хўжалиги самарадорлигини ошириш мумкинлигидан
ташқари, қимматли қоғозлар бозори жамиятнинг муҳим ижтимоий муаммоларини ҳал
этиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: