Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш.,
2020 йил 10 февраль,
76-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 февралдаги 76-сон қарорига
ИЛОВА
[ОКОЗ: 1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.04 Қўшимча қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби / 07.90.00.00 Умумдавлат солиқлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)]
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар 1. Ушбу Низом товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи (кейинги ўринларда ҚҚС деб аталади) тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш (120 кун муддатгача) тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат солиқ хизмати органларида ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга (кейинги ўринларда солиқ тўловчилар деб аталади) нисбатан татбиқ этилади.
3. Солиқ тўловчилар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция) ҳисобида турувчи солиқ тўловчиларнинг реестри Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
4. Товарларни импорт қилишда, солиқ тўловчиларга ҚҚС тўлаш муддатини узайтириш имконияти ушбу Низом талабларига риоя қилинган тақдирда давлат божхона хизмати органлари томонидан берилади.
5. Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар)ни сотиб олишда ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурият юзага келган тақдирда, ҚҚС тўлаш муддатини узайтириш имконияти ушбу Низом талабларига риоя қилинган холда давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилади.
6. Товарларни импорт қилишда ҚҚС суммаси божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ишлар (хизматлар)ни сотиб олишда эса — солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аниқланади.
7. Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.