Олдинги таҳрирга қаранг.
79. 7 041 000 «Умумиқтисодий ва тижорат масалалари, жумладан ишчи кучига оид умумий масалалар» бўлимида умумиқтисодий ва тижорат масалаларига, жумладан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини, Ташқи савдо вазирлигини, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ва унинг ҳудудий бошқармаларини, Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказини ҳамда «Ўзинфоинвест» — хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлигини сақлаш харажатлари, шунингдек тижорат банкларида кредит линиялари очиш йўли билан ишчи ўринларини сақлаб қолиш ва яратиш учун кредитлар бериш, барча даражадаги меҳнат органларини жойлаштириш учун биноларни қуриш ва реконструкция қилиш, уларни моддий-техник таъминлаш, Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларини сақлаш, ишчи кучи билан боғлиқ бошқа харажатлар ва мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 49-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-8, 30.03.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 10/18/2146-8/0965-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. 7 042 000 «Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва овчилик» бўлимида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
қишлоқ хўжалиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги ўсимликлари зараркунандаларига қарши курашиш хизмати, ветеринар лабораториялар, уруғчилик инспекциялари «Агрокимё станцияси» МЧЖ, ерларни қайта тиклаш ишлари бўйича тўлов, ҳайвон касалликларига қарши кураш станциялари, чигиртка ва қизил капалакка қарши профилактика ва курашиш бўйича чора-тадбирлар, эпизоотик касалликларга қарши тадбирлар, шунингдек ҳосилдорлиги паст ерларда давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳамда бошқа харажатлар;
(80-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-9 14.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2146-9/1880-сон)
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини сақлаш, табиат боғлари, давлат қўриқхоналари ва ўрмон хўжаликлари харажатлари;
балиқчилик ва овчилик;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сув хўжалиги, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигини сақлаш, сув хўжалиги ташкилотлари, қутқарув хизмати, сувдаги станция ва постлари, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ирригация ва дренаж миллий қўмитаси харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси харажатлари, Суғориладиган ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастурида назарда тутилган ишлар, шунингдек бошқа харажатлар ва мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(80-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-9 14.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2146-9/1880-сон)
81. 7 043 000 «Ёқилғи ва энергетика» бўлимида кўмир ва бошқа турдаги қаттиқ минерал ёқилғи, нефть ва табиий газ, ядро ёнилғиси, ёқилғининг бошқа турлари, электр энергия ва бошқа энергия ишлаб чиқаришга, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизими ташкилотлари харажатлари, шунингдек мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82. 7 044 000 «Кончилик саноати, қайта ишлаш саноати ва қурилиш» бўлимида минерал ресурсларни қазиш, минерал ёқилғи бундан мустасно, қайта ишлаш саноати, архитектура ва қурилиш бўйича тадбирлар, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари, мақсадли харажатлар учун айрим ташкилотларга ажратилган маблағлар акс эттирилади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 10 августдаги 117-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2146-9 14.09.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2146-9/1880-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |