12599 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12600 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар 12601 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12605 Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган деҳқон хўжаликларига берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли кредит (шу жумладан моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларига берилган муддатида тўланмаган, қайта таснифланган ва 12601 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар», 12609 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар», 15001 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли кредитлар», 15005 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12699 — «Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли кредитлар бўйича зарарларни қоплаш захираси» ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.