12409 Бюджет ташкилотларига берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: қайта кўриб чиқилган шартнома ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 — «Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар», 12405 — «Бюджет ташкилотларига берилган муддати ўтган кредитлар» ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган бюджет ташкилотларига берилган, шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 — «Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар» ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган кредитларнинг суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12499 Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси — Бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: банк томонидан ундириб олмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, бюджет ташкилотларига берилган қисқа муддатли кредит (шу жумладан овердрафт ва моҳияти бўйича кредитлар деб аталадиган бошқа операция)лар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
12500 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар 12501 Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган кредит (шу жумладан, моҳияти бўйича кредитлар бўлган овердрафт ва бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.
Ҳисобварақнинг дебетида берилган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган кредитлар суммаси акс эттирилади.
Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.