Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet31/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ХВИИ.1- расм. Биологик филтрлар чизмаси:
1 — сув қувури; 2 — тақсимлаш баки; 3 — сув сачратгич;
4 — сув тақсимлаш қувури; 5 — филтр қатлами; 6 — филтр туби; 7 — дренаж;
8 — девор; 9 — сув оқиш тарнови; 10 — тазнов.



ХВИИ.2- расм. Аеротенклар турларининг чизмаси:
а — пневматик аератсияли; 1 — ҳаво қувури; 2 — филтр канали; б — меҳаник
аератсиялаш; 1 — қобиқ; 2 — шетка; 3 — йўналтирувчи девор;
д — аралаштирилган усулда аератсиялаш; 1, 2 — қувурлар;
3 — аератсиялаш ҳалқаси; 4 — мотор.
Шу йўсинда оқава сувлар ва фаол лойқаларнинг аеротенкка юборилиши ва уларнинг йиғиб олиниши жадаллик билан оқиб келадиган аралашмаларнинг аралаштирилиши натижасида аеротенкнинг барча нуқталарида амалий жиҳатдан органик моддалар консентрат-сиясининг пасайиши бир текисда бўлади. Оқиб келадиган оқава сувларнинг аеротенкдаги тозаланган сувлар билан катта миқдорда аралашиши натижасида аеротенкка ифлослик консентратсияси юқори бўлган сувларни «олдиндан тоза сув билан аралаштирмасдан» йўналтириш имконини беради.
Биологик ҳовузлар таркибида органик моддалар бўлган шаҳар, саноат ва ер юзасида ҳосил бўлган оқава сувларни тозалаш мақсадида ишлатилиши мумкин. Биологик ҳовузларни табиий ёки сунъий усулда аеротсиялаш (пневматик ёки механик) мумкин. Оқава сувлар биологик ҳовузларда тозаланганда, улар таркибидаги КББТ тўла кўрсаткичи ҳовузлар табиий аеротсияланганда 200 мг/л дан, сунъий аеротсияланганда 500 мг/л дан ошмаслиги керак.
Биологик ҳовузлар лойиҳаланганда, ҳар бирида кетма-кет жойлашган 3—5 босқичдан иборат бўлган, камида иккита параллел бўлим бўлиши керак.
ХВИИИ боб. ЧЎКИНДИЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ ВА ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ
86- §. ЧЎКИНДИЛАРГА ИШЛОВ БЕРИШ УСУЛЛАРИ. АЧИТИШ ВА ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ИНШООТЛАРИ
Оқава сувлар канализатсия тозалаш бекатларида тозалан-ганда, улар таркибидаги ифлос моддалар ажратиб олинади. Бу чўкиндилар бирламчи тиндиргичларда тутилади, шу билан бирга оқава сувлар биологик тозаланганда, биосузгичлардан сўнг биопардалар ва аеротенкларда ортиқча фаол лойқалар пайдо бўлади. Биринчи тиндиргичдан чиқариладиган чўкиндилар «янги» дейилади. Улар қўнғир рангли бўлиб, намлиги 92—96% ни ташкил этади. Чўкиндилар таркибида гелминт тухумлари бўлади. Шунинг учун чўкиндиларга ишлов берилиб, зарарсизлантирилиш керак. Чўкиндилардаги зарарли ва ёқимсиз хоссаларни йўқотиш учун, улар аеробсиз бактериялар ёрдамида аеробсиз ачитилади ва чиритилади.
Чўкиндиларни ачитиш, чиритиш ва зарарсизлантириш учун қуйидаги иншоотлардан фойдаланилади:
септиклар;
икки қаватли тиндиргичлар;
тиндириш ва чиритиш қурилмаси;
аеробли стаблизаторлар.
Ишлов берилган чўкиндилар таркибида кўп миқдорда сув бўлганлиги сабабли (95—98%), уларни ўғит сифатида ишлатиш ва ташиш қийинлашади, шу боис ишлов берилган чўкиндиларни сувсизлантириш мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун:
сентрафуга;
лойқа майдонлари;
флотатсия;
вакуум-филтлар;
термик ишлов берувчи иншоотлардан фойдаланилади. Шаҳар оқава сувларидан ажратиб олинган чўкиндиларни
зарарсизлантиришнинг бир йўли аеробли ҳолатда ачитишдир, бу усулда микрожонзотларнинг яшаш шароити натижасида чў-киндиларнинг органик моддаларини оксидлайди. Бу жараён метан-тенкларда амалга оширилади.
Метантенк, бу силиндрик ёки тўғри тўртбурчак шаклидаги темир-бетондан қурилган иншоотдир. Унинг туби конус шаклида бўлиб, утски қисми зич ёпилиб, томининг устки қисмида метантенкдан ҳосил бўладиган газларни йиғиш учун махсус мослама қурилади. Чўкиндилар метантенк махсус қурилмалари ёрдамида аралаштирилади ва иситилади. Ачитиш учун биринчи тиндиргичда тутилган чўкиндилар метантенкка иккинчи тиндир-гичдаги ортиқча фаол лойқалар ва бошқа турдаги органик моддалар майдалагичда майдалангандан сўнг юборилиши мумкин.
Чўкиндиларни метантенкда ачитиш ва чиритишни икки хил — мезофил (Т=33C) ва термофил (Т=53C) усулида амалга ошириш мумкин, чўкиндилар буғ ёрдамида қиздирилади ва буғ метантенкка электрли қурилма ёрдамида юборилади. Бундан ташқари, чўкиндиларни иситиш бошқа қурилмалар ёрдамида ҳам амалга ошириш мумкин. Чўкиндиларни насослар ёрдамида аралаштиришда метантенкнинг пастки қисмидаги чўкиндилар юқори қисмга юборилади, улар яна гидроелеваторлар ва насослар ёки махсус аралаштиргичлар ёрдамида аралаштирилади.
Метантенклар конструксия бўйича, томи чўктирилган, томи қимирламайдиган ва қимирлайдиган бўлади.
Метантенкларга бир вақтнинг ўзида ишлов бериладиган чўкиндилар унинг юқори қисмига юкланади ва шу вақтнинг ўзида унда ачитилган чиқиндилар остки қисмидан ташқарига чиқарилади.
Чўкиндиларни метанктенкларда икки босқичли усулда ачитиш мумкин, бу ҳолда биринчи босқич ёпиқ иситиладиган, иккинчи босқич очиқ иситилмайдиган метантенклар бўлади. Иккинчи босқичда чўкиндилар ачитилмасдан фақат зичланади ва чиқиндининг қаттиқ қисми лойқа сувдан ажратиб олинади.
Метантенклар ва бошқа ачитиш иншоотларидан чиққан чиқиндиларнинг намлиги жуда юқори бўлади, шу сабабли чўкиндиларни бундан кейин ишлатиш қулай бўлиши учун қуритилади. Қуритиш усуллари хилма-хилдир: улардан бири лойқа майдонлари. Чўкиндилар лойқа майдонларида 75% намликкача қуритилиши лозим, ана шунда уларнинг ҳажми 3—8 баробар камаяди. Лойқа майдонлар қуйидаги турларга бўлинади: замини табиий, замини табиий дренажли, замини асфалт-бетон дренажли, тиндиришли, лойқа сувларни юзасидан олиш усули, зичловчи майдонча.
Аеробли стабилазторда чиқиндиларни ачитиш жараёнининг бориши ва стаблизаторнинг асосий кўрсаткич қийматлари фаол лойқа билан биринчи тиндиргичдаги чўкиндиларнинг ўзаро нисбатларига, уларнинг хоссалари, консентратсияси ва ҳароратига боғлиқ. Аеробли стабилизаторлар учун аеротенк-сиқиб чиқарувчи туридаги иншоотларни қабул қилиш тавсия этилади.
Чўкиндиларни стаблизаторларда аеротсиялашни ғовакли элементлар ёки тешикли қувурлар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Уларнинг сони ва жойлашиш чуқурлиги чиқиндиларни жадаллик билан аеротсиялаш ва аралаштиришни амалда таъминлаб беришига боғлиқ ҳолда аниқланади.
Механик ва пневматик аероторларни аеробли стаблизаторлар учун қўллаш тавсия этилмайди, чунки бундай аероторлар чўкинди структурасини ўзгартиради ва сув бериш имкониятини ёмонлаштиради.
Стаблизаторга юбориладиган фаол лойқа консентратсияси 20 г/л дан ошмаслиги керак, унинг ва биринчи тиндиргич чў-кинди аралашмасининг консентратсияси 25—27 г/л оралиғида бўлиши мумкин.
Иккинчи тиндиргичларда чўктирилган фаол лойқалар юқори — 99.2—99.5% намликка эга бўлади. Бу лойқаларнинг асосий қисми регенератор ва қайтадан аеротенкларга юборилади. Микроорганизмларнинг ривожланиши натижасида фаол лойқа миқдори узлуксиз равишда кўпайиб боради, натижада ортиқча фаол лойқа ҳосил бўлади. Бу ортиқча лойқалар ишлов берувчи иншоотларга юборилиши лозим. Кўп миқдордаги ортиқча лойқаларни юқори намликда метантекларга узатилиши мақсадга мувофиқ эмас, шунинг учун улар дастлаб лойқа зичлагич иншоотларида зичланади. Бунинг учун ҳар хил турдаги лойқа зичлагичлардан фойдаланилади.
Оқава сувларни тўла биологик тозалашда радиал лойқа зичлагичлар, тўла бўлмаган биологик тозалашда эса тик лойқа зичлагичлардан фойдаланган афзал.
Лойқа майдонлар лойиҳаланганда, қуйидагиларга риоя қилиш керак: полларнинг ишчи чуқурлиги 0,7—1 метр, марзалар баландлиги полларнинг ишчи чуқурлигидан 0,3 метрга баланд бўлиши керак. Марзалар юқори қисмининг кенглиги 0,7 метрдан кам бўлмаслиги керак, агар уларни таъмирлаш учун меха-низатсиялар ишлатиладиган бўлса, у ҳолда кенглиги 1,8—2 метр бўлади. Чўкиндиларни оқизиш учун қуриладиган қувур ва
тарновларнинг қиялиги ҳисоблаш асосида аниқланади, лекин уларнинг қиялиги 0,01 дан кичик бўлмаслиги керак.
87- §. ОҚАВА СУВЛАРНИ ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ
Оқава сувларни биологик тозалаш натижасида оқава сувлар таркибидаги бактерияларнинг 95—99% камаяди.
Оқава сувларни қайтадан сув ҳавзаларига ташлашдан аввал, уларнинг таркибидаги патогенли микроблар йўқотилиши учун зарарсизлантирилади.
Маиший-хўжалик ёки саноат оқава сувлари билан аралашган оқава сувларни зарарсизлантириш, уларни тўла тозалангандан кейин амалга оширилади. Оқава сувларни зарарсизлантириш хлор, гид-рохлорид натрий ёрдамида амалга оширилади. Оқава сувларнинг сарфи сутка давомида 1000 м3 гача бўлганда, хлорли оҳак билан, 1000 м3 дан кўп бўлганда, суюқ хлор билан зарарсизлантирилади.
Оқава сувларни зарарсизлантирувчи иншоотлар таркибига аралаштиргичлар, хлорлаш қурилмаси, хлор сақлайдиган омбор, контактли резервуар киради.
Биологик ҳовузларда тозаланган оқава сувларни хлорлаш, асосан, биологик ҳовузлардан чиққандан кейин амалга оши-рилади, айрим ҳолларда биоҳовузларга юборишдан аввал амалга оширишга рухсат этилади (КМК—2 04.03.97,6.029 банди).
Оқава сувлар хлор билан зарарсизлантирилганда, уларнинг ўзаро таъсиридан сўнг бир м3 сув таркибидаги хлор қолдиғи 1,5 граммдан кам бўлмаслиги керак. Биологик ҳовузларда тозаланган оқава сувлар таркибидаги хлор қолдиғи 0,25—0,5 граммдан ошмаслиги зарур.
Хлорлаш қурилмаларининг қуввати оқава сувларнинг соатдаги максимал ва минимал сарфлари ҳамда хлор меъёри орқали аниқланади.
Талаб қилинган фаол хлор миқдори қуйидагича аниқланади:
Х мах = қх•Қмах, г/соат Хмин = қх•Қмин, г/соат
бу ерда: Қ мах, Қмин — бир соатдаги максимал ва минимал сув
сарфи; қ — фаол хлорнинг ҳисобли меъёри, қхқиймати қуйидаги кўрсаткичларда қабул қилинади:
механик тозалашдан кейин — 10 г/м;
тўла бўлмаган биологик тозалашдан кейин — 5 г/м;
тўла биологик, физик-кимёвий ва чуқур тозалан-гандан кейин — 3 г/м.
88- §. АРАЛАШТИРГИЧЛАР
Оқава сувларни бириктириш иншоотларига юборишдан аввал, уларни хлорли аралашма билан обдон аралаштирилади. Бунинг учун оқава сувларни тозалаш бекатларида аралаштиргичлар лойиҳаланади. Оқава сувларни хлор билан аралаштириш учун барча турдаги аралаштиргичларни лойиҳалаш мумкин: ҳурпайган, поршал тарнови. Ҳурпайган аралаштиргичларни оқава сувларнинг секунддаги миқдори 400 литрдан ошмаганда, поршал тарновни оқава сувларнинг миқдори ундан кўп бўлганда лойиҳалаш мумкин.
Ҳурпайган аралаштиргич, бу — каналдан иборат бўлиб, унинг ички қисмига шахмат тартибида тик ёки 45° дан катта бурчак остида, сув оқимига қарама-қарши ҳолда тўсиқлар ўрнатилади. Бу тўсиқлар канал қисми юзасининг кичрайтирганлиги сабабли оқава сувларнинг оқиш ҳолатини ўзгартиради, натижада сувлар ўрама оқим ҳосил қилади.
Поршал лотоги, бу — оқава сувларни тарновга киритувчи қувур, бўғиз ва сувларни тарновдан чиқарувчи қувурдан иборатдир. Тарнов кесим юзасининг кичрайганлиги ва сувни тарновдан чиқарувчи қувурнинг жойлашиш қиялиги кескин ўзгариши натижасида оқим жадаллик билан аралашади. Тарнов тўғри тўртбурчак шаклида, эни 0,4 метрдан кичик бўлмаган каналларга ўрнатилади.
89- §. БИРИКТИРИШ ИНШООТЛАРИ
Бириктириш иншоотлари оқава сувларнинг хлор билан ўзаро мулоқотда бўлишини таъминлайди. Бириктириш иншоотлари сифатида горизонтал, тик, радиал тиндиргичларни лойиҳаланади.
Иншоотнинг умумий ҳажмини аниқлаймиз:
Wб = қw•т, м3 190


бу ерда: қ w соатдаги оқава сувнинг максимал сарфи, м3/соат; т — хлорнинг оқава сув билан ўзаро мулоқотда бўлиш вақти, соат, 0,5 соатга тенг. Кўндаланг кесим юзаси:
Ф = Wб/Л, м2
Иншоотнинг эни:
Б = Ф/Л, м
Аниқланган қийматлар асосида намунали бириктириш иншооти танланади ва унинг сони аниқланади:
н = Wбw
бу ерда: қw — битта бўлимнинг оқава сувларни ўтказиш қув-вати, м/соат; Бириктириш иншоотлари сифатида квадрат шаклидаги тик тиндир-гичларни қуйидаги қийматларда: 12´12 ҳажми = 144 м3 ёки 14´14 хажми = 200 м3 қабул қилиш мумкин. Бириктириш иншоотларида тутилган чўкиндиларнинг миқдори аниқланади:
W чўк = (а•Қсут)/1000, м3/сутка
бу ерда: Қсут — оқава сувнинг суткадаги максимал сарфи, м3/ сут; а — ҳар бир м3 оқава сувдаги чўкадиган чўкин-дилар миқдори, механик тозалашдан кейинги оқава сувда а = 1,5 л/м3, биологик тозалашдан кейин (аеротенк ва биофилтрда) а = 0,5 л/м3 бўлади. Чўкиндиларнинг намлиги 98% га тенг. Бириктириш иншоотлари лойиҳаланганда иккитадан кам бўлмаслиги керак.
90- §. МЕХАНИК СУВСИЗЛАНТИРУВЧИ ИНШООТЛАР ВА ЧЎКИНДИЛАРНИ ТЕРМИК ҚУРИТИШ
Чўкиндиларни лойқа майдонларида қуритиш учун катта майдонлар талаб қилинади. Шу боис кейинги пайтларда чўкин-диларни механик сувсизлантириш усули кенг қўлланилмоқда. Бунга қуйидагилар киради:
вакуум филтрлар;
сентрафугалар;
филтр пресслар.
Вакуум филтрлар энг кўп тарқалган бўлиб, горизонтал ҳолатда ўрнатилган силиндрик дўмбирадан иборатдир, бу силиндрнинг устки қаватига сунъий газлама тортилган бўлади. Кўндаланг, радиал шаклдаги ўрнатилган тўсиқлар ёрдамида дўмбира бир нечта секторларга бўлиниб, алоҳида филтр камерасини ҳосил қилади. Дўмбира аста-секин айланади, унинг 1/8 қисми билан маълум бир жомга чўктирилиб, унга сувсизлантириладиган чўкинди оқизилади. Дўмбиранинг ҳар бир сектори галма-галдан вакуум ҳолатида ёки юқори босим остида бўлади, шу сабабли жомдаги суюқлик дўмбира юзасига тортилган газлама орқали сектор ичига ютилади, газлама юзасида қуюқ чўкиндилар ёпишади. Дўмбира айланиши натижасида бу сектор жомдан чиқади, лекин вакуум зонасида қолади ва шу тариқа сувсизлантирилади. Вакуум — филтрда газмол юзасига ёпишган чиқиндиларни тушириш учун махсус қурилма қурилади. Ана шу қурилма ёнига сектор келганда, у юқори босим остида бўлади ва айни босим таъсирида ёпишган чиқиндилар майдаланиб, газлама юзасидан ажралади. Сўриб олинган лойқа сув насос ёрдамида тозалаш иншоот-ларининг бошига ёки чўкинди зичлагичларга юборилади.
Чўкинди ёки аралашма вакуум — филтрларга юборишдан аввал махсус ишлов олади:
Техник сув ёрдамида 15—20 дақиқа давомида ювилади.
Чиқиндиларга ҳаво юборилади.
Аралашма лойқа зичлагичларга юборилиб, унда 12—24 соат давомида зичланиб, суви ажратилади. Чўкиндиларга вакуум-филтрга юборишдан олдин когулянт қўшилади. Когулянт сифатида темир хлориди, темир оксиди ёки сўндирилган оҳакни ишлатиш мумкин. Гелмитларнинг тухумини қуритиш учун чўкинди 60° ҳароратгача қиздирилади.
Шаҳар оқава сувининг чўкиндиларини механик йўл билан сувсизлантириш лозим бўлганда, чўкиндиларга дастлаб зичлаш, ювиш (ачитилган чўкиндиларни), кимёвий реагентлар ёрдамида когулятсиялаш йўли билан ишлов бериш керак. Саноат оқава сувларидан чўктирилган чўкиндиларни дастлабки ишлов бериш кераклиги тажриба асосида аниқланади.
Ачитилган чўкиндиларни сувсизлантириш вакуум филтр ёки филтр прессда бажариладиган бўлса, у ҳолда чўкиндиларни тозаланган оқава сув билан ювишни мўлжаллаш керак. Ювадиган сувнинг миқдори қуйидаги қийматларда қабул қилинади:
— ачитилган хом чўкинди учун — 1—1,5 м/м;
мезофил шароитида ачитилган хом чўкинди ва фаол лойқа аралашмаси учун — 2—3 м/м;
термофил шароитида ачитилган хом чўкинди ва фаол лойқа аралашмаси учун — 3—4 м/м.
Аралашманинг намлиги Р% бўлганда, ачитилган қуруқ модданинг умумий миқдори аниқланади.
Чўкиндиларни аралаштиргичларда ювилади. Ювиладиган аралашманинг умумий ҳажми, м/сут.
W =W +Қ =W +(Т-т)W , м3/сут
ар чўк сув чўк б чўк
бу ерда: тб — чўкиндини сув билан аралашмада ювиш муддати, 15—20 дақиқа; Т — ачитилган чўкиндини сутка давомида
ювишга юборилиш вақти, Т = 20—22 соат; Қ сув — чўкиндини ювиш учун юбориладиган сув-нинг миқдори, бу қиймат ачитилган чўкин-дининг турига қараб, юқорида келтирилган қий-матлар асосида олинади. Ҳисоблаб аниқланган Wсув га асосланиб, аралаштиргичнинг эни ва узунлиги аниқланади. Аралашманинг узунлиги 4—6 метр, чуқурлиги 2—3 метр ва аралаштиргичнинг сони иккитадан кам бўлмаслиги керак. Аралаштиргичнинг эни аниқланади.
Сув билан ювилган чўкинди аралашмасини зичлаш мақ-садида зичлагич иншоотлари лойиҳаланади. Бу қурилмалар тузилиши бўйича оддий биринчи тиндиргичлардан фарқ қилмайди. Зичлагичлар учун радиал ва тик тиндиргичлар қабул қилиниши мумкин.
Зичланган чўкиндиларнинг намлиги чўкиндиларнинг таркибига қўшилган фаол лойқа миқдорига боғлиқ ҳолда 94— 96% олинади. Зичлагичнинг ажратилган лойқа сувлари оқава сувларни тозаловчи иншоотларга жўнатилади.
Зичлагичнинг умумий ҳажми чўкиндининг намлиги 95%
га тенг бўлганда, чўкиндининг зичлагич остки қисмида икки
сутка давомида сақланиши инобатга олинган ҳолда аниқланади.
Зичлагичнинг умумий йиғиндисинининг ҳажмини аниқлаймиз:
W =W +W, м3
ум зич 95
Битта зичлагичнинг ҳажмини аниқлаймиз: W 1 = Wев/н 193
бу ерда: н — зичлагичлар сони, иккитадан кам бўлмаслиги лозим.
Чўкиндилар зичлагичлардан плунжерли насослар ёрдамида ташқарига чиқарилади. Аниқланган ҳажм асосида зичлагич олинади.
Вакуум-филтрнинг талаб қилинган ишчи майдони юзасини қуйидаги ифода орқали аниқлаймиз:
Wқур ×1000 2
Ф= қ0 ×Т , м
бу ерда: W қур — қуруқ модда миқдори, т/сут,
қ0 — бир соат давомида филтрнинг бир метр квадрат юзасига тўғри келадиган қуруқ модда меъёри, кг (КМК—2 04.03.97 жадвалидан олинади). Т — вакуум-филтрнинг тўхтовсиз ишлаш вақти, 22— 24 соат. Вакуум-филтрнинг сони камида битта ва ундан кўп бўлиши мумкин, лекин резерв филтр бўлиши шарт. Вакуум-филтрларнинг сони ўртача бўлганда, битта резерв, тўртта ва ундан кўп бўлганда, иккита резерв бўлиши шарт.
Битта вакуум-филтрнинг эгаллаган майдони аниқланади:
ф = Ф/н
бу ерда: н — ишчи вакуум-филтрларнинг сони.
Битта вакуум-филтр учун аниқланган майдон қийматига асосланиб, техник адабиётлардан намунали вакуум-филтр танлаймиз.


Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish