Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet25/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

ХВ.1- расм. Оқава сувларини механик тозалаш чизмаси:
1 -оқава сувлар; 1¢ -тозаланган оқава сув; 2 -панжара; 3 майдалагич; 3¢ - чиқиндилар; 4 -элак; 5 -чиқиндиларга ишлов бериш иншооти; 6 -лойқа майдони; 6¢ -чиқиндидан фойдаланиш иншооти;
7 - қумтуткич; 7¢ -қум майдони; 8— икки қаватли тиндиргич;
9— хлоратор, 10 — бириктириш иншооти; 11 — биринчи тиндиргич;
12— метантенк; 13 — қозонхона; 14 — газголдер.

ХВ.2- расм. Оқава сувларни кимёвий тозалаш чизмаси:
1 — оқава сувлар; 1¢ — тозаланган сув; 2 — панжара; 3 — майдалагич,
6 — лойқа майдони; 7— қумтуткич; 7¢ — қум майдони; 11— биринчи
тиндиргич; 15 — реагент хўжалиги, 16 — аралаштиргич; 17 — реаксия камераси.

ХВ.3- расм. Оқава сувларни сунъий яратилган шароитларда биологик тозалаш чизмаси:
1 — оқава сув; 1¢ — тозаланган сув; 2 — панжара; 3 — майдалагич; 6 — лойқа
майдони; 6¢ — чўкиндига ишлов бериш; 7 — қумтуткич; 7¢ — қум майдони,
9хлоратор; 10 бирлаштириш резервуари; 10¢ — иккинчи тиндиргич;
11 — биринчи тиндиргич; 12 — метантенк; 13 — қозонхона; 14 — газголдер;
19¢ — юқорига йўналган биофилтр; 20 — аеротор; 21 — аеротенк;
21¢ — регенератор, 22 — ҳаво бекати; 23 — зичлагич.

ХВ.4- расм. Оқава сувларни табиий шароитда биологик тозалаш чиз маси: 1 — оқава сув; 1¢ — тозаланган сув; 2 — панжара; 3¢ — чиқиндилар; 7 — қумтут-кич; 7¢ — қум майдони; 11 — биринчи тиндиргич; 12 — чиқиндига ишлов бериш ва сувсизлантириш иншооти; 12¢ — чиқинди; 18 филтратсия ёки суғориш майдони.
ХВИ боб. ОҚАВА СУВЛАРНИ МЕХАНИК ТОЗАЛАШ ИНШООТЛАРИ
73- §. ПАНЖАРАЛАР
Панжаралар темир чивиқлардан иборат бўлиб, каналларга ўрнатилади ва улар орасидан тозаланадиган оқава сувлар оқиб ўтади.
Панжараларда оқава сувлар таркибидаги дағал ифлос моддалар тутиб қолинади. Темир чивиқлари бир-биридан маълум бир масофада жойлаштирилади, тутиб қолинадиган ифлос моддаларнинг катта-кичиклиги чивиқлар орасидаги масофага боғлиқ. Чивиқлар орасидаги бўшлиқ чиқиндилар билан тиқилиб қолмаслиги ва қўшимча босим ҳосил қилмаслиги учун панжаралар мунтазам равишда тозаланиб туриши керак.
Чивиқлар орасидаги масофа кенглиги 30 дан 200 мм ва чивиқлари орасидаги масофа кенглиги 5 дан 25 мм бўлган панжаралар мавжуд.
Амалда панжара чивиқлари орасидаги масофанинг кенглиги 16 мм, кичик бўлганлари кам қўлланилади.
Панжаралар конструксия бўйича қимирлайдиган ва қимирла-майдиган турларга бўлинади. Қимирлайдиган (ҳаракатланадиган) турдаги панжаралар вақти-вақти билан оқава сувлардан ташқарига чиқарилиб тозаланади.
Тутилган чиқиндилар қўлда ёки механизатсиялаштирилган усулда тозаланади.
Панжараларни чиқиндилардан тозалаш қулай бўлиши учун горизонтга нисбатан маълум бир бурчак остида, 45 дан 90 гача, кўпинча 60 бурчак остида ўрнатилади.
Панжара чивиқларининг кўндаланг кесими юзаси тўғри бурчак шаклида 10´40 ва 8´60 мм, думалоқ шаклда Д = 10 мм, чивиқларнинг пастки ва юқори қисмидан доира шаклида йўналтирилган бўлиши мумкин. Тозаловчи иншоотлар таркибида албатта чивиқлар орасидаги тирқишларининг кенглиги 16 мм бўлган панжаралар (ёки панжарамайдалагичлар) лойиҳала-ниши керак. Панжараларнинг катта-кичиклиги, сони, чивиқлар орасидан сувнинг оқиб ўтиш тезлиги, панжараларда тутиладиганахлатлар меъёри Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 6,16; 6,25 бандларига биноан олинади. Панжараларни ҳисоблаш асосан уларнинг размерларини ва чивиқлари орасидан оқава сувлар оқиб ўтишидаги босимнинг йўқолиши миқдорини аниқлашдан иборат.
Панжара чивиқлари орасидаги тирқишлар сонини қуйидаги формула орқали аниқлаш мумкин:
н қ-К
" бҳсп, дона
бу ерда: К — оқим қисилишини ҳисобга олувчи коеффитсиент К = 1,05; қ — оқава сувнинг секунддаги максимал сарфи; м3/с; у — панара чивиқлари орасидан сувнинг оқиб ўтиш
п ж
тезл иги; б — панжара чивиқлари орасидаги тирқишнинг кенглиги
(16 мм); ҳ — панжара олдидаги оқиб келаётган сувнинг чуқурлиги. Агар чивиқлар сони п-1 бўлса, панжаранинг умумий кенглиги қуйидагича аниқланади:
Б = бх + (н - 1)•С, мм
н п
бу ерда: С — чивиқ қалинлиги.
Панжарада тутиб қолинган ахлатлар миқдори қуйидаги ифода орқали аниқланади:
м3/сут
бу ерда: а — битта одам ҳисобидан бир йилда панжарада уш-ланадиган ахлатлар миқдори (панжара чивиғининг қалинлиги б = 16 мм бўлса, а= 8 литрга тенг); Н — чўкиндилар бўйича аниқланган келтирилган аҳоли сони. Суткада тутилган ахлат оғирлиги.
П =W 0,75, т/сут
сут ахл
Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 5,13 бандига биноан ту­тилган ахлатлар намлиги 80% бўлганда, ҳажм оғирлиги 750 кгс/м3 га тенг бўлади.
Топилган П қийматига асосланиб, чиқиндилар механизатсия-
сут
лашган ёки механизатсиялаштирилгаман йўл билан ташқарига
чиқарилади ва чиқиндиларни майдалаш учун қандай майда-ловчи механизмлар зарурлиги аниқланади.
Механизатсиялаштирилган панжараларда тутилган чиқиндиларни майдалагичларда майдалаш учун соатига 300 кг ва 600 кг чиқиндиларни майдалайдиган Д = 3, Д = 6 маркали майдала-гичлар қабул қилиниши мумкин.
Қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг 6,20 бандига биноан майдаланган чиқиндиларни тозаловчи иншоотларда чиқиндилар билан биргаликда қайта ишлашга юборилиши тавсия этилади. Майдаланган чиқиндиларни оқизиш учун сарфланадиган техник сувларнинг миқдори бир тонна чиқиндини оқизиш учун 40 куб метр сув ҳисобида олинади.


Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish