Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
табиий ресурслардан фойдаланишда ҳамда атроф муҳитни ифлосланиш ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини ташкил этади ва таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари лойиҳалари ва умумий техник регламентларни тасдиқлаш юзасидан “Ўзстандарт” агентлигига таклифлар киритади;
умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади ҳамда уларни экспертизадан ўтказади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни экспертизадан ўтказади;
умумий техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади, умумий ва махсус регламентлар риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондини шакллантиради ва халқаро ҳамкорликни амалга оширади.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурлари лойиҳалари юзасидан “Ўзстандарт” агентлигига таклифлар киритади;
умумий ва махсус техник регламентлар ишлаб чиқилишини амалга оширади;
умумий ва махсус техник регламентларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
умумий ва махсус техник регламентларга риоя этилиши устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида махсус техник регламентларни тасдиқлайди, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритади, шунингдек мазкур регламентларни бекор қилади.