Шарипова Назира, Қосимова Сарвиноз Бухоро мухандислик - технология институти
saliyevaok@mail.ru
Koronavirus infektsiyasi, хамда kasallik tarqalishi xavfi tufayli O'zbekistonda ham boshqa davlatlar kabi butun o'quv jarayoni masofaviy o’qitishga o'tkazildi.
Ma’lumki masofaviy o'qitishning quyidagi asosiy tamoyillari mavjud:
- Ma’suliyatlilik. Masofadan ta'lim olayotgan har bir talaba intizomga rioya qilishi kerak, ya’ni qoidabuzarlik uchun ma'muriy javobgarlik nazarda tutilishi maqsadga muvofiq.
- Nazoratlilik. Har bir talabaning majburiyatlari bajarilishini o'qitish sifati bo'yicha nazorat qilib boriladi.
- Modullilik. Masofaviy ta'lim tizimi rivojlanishi va takomillashishi mumkin bo'lgan tarzda qurilishi kerak. O’qitish dasturlari modul tamoyiliga asoslanadi. Talaba tomonidan o'zlashtiriladigan har bir fanning o’quv dasturi shu fan sohasining mazmunini qamrab olishi kerak. Bu o'quv dasturini mustaqil o'quv kurslari to'plamidan individual yoki guruh ehtiyojlariga moslashtirishga imkon beradi.
- Ochiqlilik. Har bir talabaning o'rganish va ta'lim olish huquqi.
Masofaviy ta’limning muhim xususiyatlaridan biri – uning modullik prinsipiga asoslanishidir.
Модулли ўқитиш назариясида модуль тушунчаси қандайдир бир тизимининг аниқ функционал вазифасини бажарадиган мустақил бирор бир қисмини билдиради.
Педагогик тадқиқотларда модул тушунчасига қуйидагича таърифлар берилган:
Модул – юқори даражадаги яхлитлик тизимида ўқув мазмуни ва уни ўзлаштириш технологиясини бирлаштирувчи мақсадли функционал тармоқ.
Модул – бу ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини мажбурий тарзда назорат қилувчи ўқув материалининг мантиқий тугалланган қисми.
Модул – бу билимларни назорат қилиш билан ҳамоҳанглашган, қандайдир мантиқий яхлитлик ва тугалланганликка эга ўқув ахборотидаги мантиқий белгиланган қисм.
Модулли ўқитишда қуйидаги мақсадлар кўзланади: ўқитишнинг (фанлар орасида ва фаннинг ичида) узлуксизлигини таъминлаш, ўқитишни индивидуаллаштириш, ўқув материалларини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит яратиш, ўқитишни жадаллаштириш, фанни самарали ўзлаштиришга эришиш. Шундай қилиб, модулли ўқитишда талабаларни ўз қобилиятига кўра билим олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Ўқитишнинг модуль тизимига ўтиш самарадорлиги қуйидаги омилларга боғлиқ бўлади:
– ўқув муассасасининг моддий-техникавий базаси даражаси;
– профессор-ўқитувчилар таркибининг малакавий даражаси;
– кўзланган натижаларни баҳолаш;
– дидактик материаллар ишлаб чиқиш;
– натижаларнинг таҳлили ва модулларни оптималлаштириш.
Олий таълим муассасаларида модулли ўқитишнинг ўзига хослиги унинг бошқа ўқитиш тизимларидан фарқини намоён қилишидадир. Улар:
1. Ўқув жараёнининг мазмуни якунланган мустақил блоклар сифатида намоён бўлади. Мазкур мазмунни ўзлаштириш таълим мақсадига мувофиқ тарзда амалга оширилади. Дидактик мақсадлар талабалар учун шакллантирилиб, нафақат ўзлаштириладиган ўқув материаллари кўлами, балки уни ўзлаштириш даражасини ҳам белгилаб беради.
2. Талаба ҳамда ўқитувчи орасидаги мулоқотнинг шакли ўзгаради. У модуль ҳамда шахсий индивидуал мулоқот шаклида амалга ошади. Айнан модуллар ўқув-тарбия жараёнини субъект-субъект муносабатлари асосида ташкил этиш имконини беради.
3. Талаба ўқув жараёниda мустақил ишлаb, ўз фаолиятларини режалаштириш, мустақил ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолашга ўрганадилар. Бу эса талабага мазкур фаолият жараёнида ўз-ўзини англаш имконини беради. Улар ўзлаштирган билимлари даражасини мустақил аниқлайдилар, ўз билим, кўникмалари орасидаги бўшлиқни кўра оладилар. Ўқитувчи ҳам талабаларнинг ўқув-билув фаолиятларини модулли бошқариш имкониятига эга бўлади. Муҳими, ушбу бошқарув муайян мақсадга йўналтирилади. Бунинг учун педагоглар таълим технологияларидан мақсадга мувофиқ тарзда модулли фойдаланиш тажрибасига эга бўлишлари керак.
4. Ёзма тарздаги аниқ модуллар ўқитувчиларга талабалар фаолиятини индивидуаллаштириш имконини беради.
Ҳар бир модуль тест-синовлари билан тугалланиши лозим: жорий модуль учун бу ўтилган материалнинг назорати бўлса, кейинги модуль учун эса кириш (бошланғич) назорати бўлади. Ҳар қайси модуль учун тарқатма ва тасвирли материаллар тўплами тузилади ва улар талабага машғулотдан олдин берилади. Модуль тавсия қилинадиган адабиётлар билан таъминланади. Ҳар бир талаба материалларни ўзлаштира бориб, бир модулдан иккинчи модулга ўтади. Иқтидорли талабалар бошқаларга боғлиқ бўлмасдан тест синовларидан ўтишлари мумкин. Модулли ўқитиш фаннинг асосий масалалари бўйича умумлаштирилган ахборотлар берувчи муаммоли ва йўриқли маърузалар ўқилишини тақозо этади. Маърузалар талабаларнинг ижодий қобилиятини ривожлантиришга қаратилмоғи лозим. Модулнинг амалий ва лаборатория машғулотлари маърузалар билан бирга тузилади, улар маърузалар мазмунини ўрганиладиган янги материал билан тўлдиради. Талабалар маълум амалий кўникмаларга эга бўладилар. Маърузалар матнини тайёрлашда, структуралаш ва тизимлаш усулларини қўллаб, материалларнинг блок-схема, расмлар блоки кўринишида тақдим этилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда материалнинг ўзлаштириш самарадорлиги ошади, чунки:
● модулнинг пировард мақсади тушуниб етилади;
● ўқув материалининг элементлари орасидаги боғланишлар ва унинг ўтишлари яққол кўрсатилади;
● ўқув материали (модуль)нинг бутун ҳажми талабанинг кўз олдида гавдаланади.
Модуль тизимида ўқув материалининг мазмунини структуралашда энг аввало ахборотни ихчамлаштириш вазифаси кўзланади. Билимларнинг тўла фойдаланиш учун қулай ҳолда тақдим этилишига ҳаракат қилиш лозим. Ўқув ахбороти бир вақтнинг ўзида 4 хил – расмли, сонли, белгили ва оғзаки кўринишда узатилганида энг мустаҳкам ўзлаштиришга эришилади. Ҳар қайси модуль бўйича расмлар блокларида белгили аломатларни (саволлар қўйилиши тарзида) жойлаштириш, саволларни расм тарзида тасвирлаш, формулалар, жадваллар, графиклар ва услубий кўрсатмаларни тақдим этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Расмлар блоки, схемалар блоки ва бошқа суратли (кўргазмали) материаллар талабалар учун тарқатма материал вазифасини ҳам бажаради. Шу билан бир қаторда ҳар бир фан, жумладан, модуль учун атамаларнинг изоҳли луғатини тузиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Модулли ўқитиш тизимининг қуйидаги устунликлари намоён бўлади:
● фанлар, фанлар ичидаги модуллар орасидаги ўқитиш узлуксизлиги таъминланади;
● ҳар бир модуль ичида ва улар орасида ўқув жараёни барча турларининг методик жиҳатдан асосланган мувофиқлиги ўргатилади;
● фаннинг модулли тузилиш таркибининг мослашувчанлиги таъминланади;
● талабалар ўзлаштириши мунтазам ва самарали назорат қилинади;
● талабаларнинг зудлик билан қобилиятига кўра табақаланиши амалга ошади (дастлабки модуллардан сўнг ўқитувчи айрим талабаларга фанни индивидуал ўзлаштиришни тавсия этиши мумкин);
● ахборотни ихчамлаштириш натижасида ўқитиш жараёни жадаллашади ва ўқув вақти таркиби, маърузавий, амалий (тажрибавий) машғулотлар, индивидуал ва мустақил ишлар учун ажратилган соатлар оптималлашади.
Модулли ўқитиш технологиясида талабанинг ўқув-билув фаолиятини юқори даражада ўзини-ўзи ташкил этиши ўқув мақсадларини мустақил қўйиш, фаолият усулларини танлаш кўникмаси, ўз ҳаракати ва муносабатларини бошқалар билан мослаштириш ва мувофиқлаштиришга асосланган. Модулли ўқитиш шароитида бу шу билан таъминланадики, талабалар ўз вақтларининг катта қисмида мустақил ишлайдилар. Талаба мақсад қўйиш, ўз фаолиятини ташкил этиш, назорат қилиш ва баҳолашни ўрганади. Натижада ҳар бир киши ўзининг билим ва кўникмаларидаги мавжуд камчиликларни кўриши мумкин бўлади.
Адабиётлар рўйхати:
Авлиёқулов Н.Х. Касбий фанларни модулли ўқитиш технологияси. - Т.: «Янги аср авлоди». 2004.
N.X.Avliyaqulov, N.N.Musayeva. Pedagogik texnologiya. Toshkent, “Tafakkur bo’stoni”, 2012