модул Ўзбекистон республикаси


Педагогнинг касбий компетенцияси турлари



Download 0,96 Mb.
bet34/89
Sana02.04.2022
Hajmi0,96 Mb.
#524786
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89
Bog'liq
2.1 modul ma`ruza

Педагогнинг касбий компетенцияси турлари
Компетенция-соҳага оид билим, кўникма, малака, қарашлар мажмуи,
шахснинг қадрияти ва сифатлари, квалификациянинг намоѐн бўлиши ѐки
таъсир кўрсатиш қобилияти.
Компетентлик-муайян лавозимга мос ўз касбининг моҳир эгаси бўлган шахсга хос сифат.
Касбий компетенция
- Педагогика ва психологияга доир билимларга эга бўлиш;
- Ўз устида ишлаш;
- Таълим жараѐнини режалаштириш, баҳолаш ва қайта алоқани ўрната
олиш;
- Ўқувчиларда мотивацияни шакллантириш;
- АКТни билиши;
- Таълим муҳитига янгилик киритиши;
- Ўз фанини мукаммал билиши;
- Хорижий тиллардан бирини билиши.
Касбий компетенцияни шаклланиш босқичлари:
- Ўз-ўзини таҳлил қилиш ва зарур нарсаларни англаш;
- Ўзини ривожлантиришни режалаштириш мақсад, вазифа белгилаш;
- Ўзини намоѐн этиш ва камчиликларини тузатиш;
Шахсий компетенция
- Мулоқатчанлик
- Бағрикенглик
- Етакчилик
- Фаоллик ва ташаббускорлик
- Мослашувчанлик
- Соғлом турмуш тарзига амал қилиш
- Маъсулиятлилик
- Ишчанлик
- Инсонпарварлик
- Самимийлик
- Назокатлилик.
Умуммаданий компетенция
- Маълумотли
- Маданиятли
- Умуминсоний қадриятларга эгалик
- Миллий маданиятга эга бўлиш
- Мамлакатнинг ижтимоий ҳаѐтида иштирок этиш
- Бошқа миллатларнинг маданиятини ҳурмат қилиш.
Махсус компетенция
- Фанига доир махсус методларни билиш
- Ўқувчилар эҳтиѐжини билиш
- Турли ѐш хусусиятларини билиш.


2-амалий машғулот: «Илк ва мактабгача ёшдаги болалар


ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари» ва уни амалиётга жорий


этиш технологиялари.


Ишнинг мақсади: тингловчилардатакомиллаштирилган Давлат талабларининг асосий ривожланиш соҳаларидаги кичик соҳа индикаторлари (кўрсаткичлари) таҳлили, шу асосда таълим-тарбиявий ишларни ташкил этиш,ҳар бир аниқ ёшдаги болаларга бериладиган билимлар мазмунива ривожланиш харитасини олиб бориш кўникма ва малакаларини ривожлантириш.

Ҳозирги замон талабига кўра мактабгача таълим муассасасида болаларга билим бериш билан бир вақтда ушбу билимлар даражасини кузатиб назорат қилиб бориш, таълим ва тарбия натижаларини назорат қилиш ҳам талаб этилади. Тарбиячи ўз иш тажрибасидаги ана шу баҳо бериш малакаларини такомиллаштирмоғи лозим.


Бир томондан, бола ўзини-ўзи назорат қилишга ўрганиши керак, иккинчи томондан, тарбиячи ҳам ўз меҳнат натижаларини (ютуқ ва камчиликларини) кўра олиши, бунинг учун болаларнинг ривожланиш савиясини назорат қила билиши даркор. Лекин айни шу масалада ёш тарбиячилар катта қийинчиликларга учрайдилар.


Малака ошириш курсларида тарбиячиларни болалар ривожланишиникузатиш, таҳлил қилиш фаолиятига ҳам ўргатишни мақсад қилиб қўйиш керак. Бунда улардаги касбий методик билим ва амалий педагогик малакаларнинг етишмаслиги, болаларнинг билимларини ҳисобга олишдаги камчиликларни бартараф этишни ҳам кўзда тутиш лозим. Маъруза матнида тарбиячиларнинг иш тажрибасидаги қийинчиликлар (ҳисобга олиб бориш шаклини юритишдаги ноаниқликлар, болаларнинг ривожланишидаги ютуқ ва камчиликларни қайдлаб бормаслик, ҳамма болалар билан бирдай ишламаслик) муносабати билан тарбиячиларнинг баҳо бериш малакасини оширишга қаратилган тавсиялар берилиши зарур.

Амалий машғулотларда курс қатнашчилари бўлмиш тарбиячилар гуруҳларга бўлиниб, мавзу юзасидан берилган топшириқларни ечадилар, шу билан дарс-машғулотда олган билимларини амалда қўллаш амалиётини ўтайдилар.


Давлат талаблари асосида болаларнинг ривожланишидаги муваффақиятлар сифат ва миқдорий кўрсаткичларни қайдлаб бориш учун ҳар бир чоракда уларни баҳолаб туриш мезонларидан келиб чиқиши керак. Бунинг учун эса тарбиячи маълумотларни тўплаб бориши ва таҳлил этиши мақсадга мувофиқдир.





Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish