Эътиборга молик жиҳати:
Болаларда иш кетма-кетлиги ва гигиена меъёрларига амал қилишни шакллантириш.
Ҳаёт ҳавфсизлиги сабоқлари назорат қилиш.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмалаштириш маркази.
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драмалаштириш марказларида болалар барча ўйинлари учун керакли жихозлар бўлиши керак. Улар болаларни ёшларига мос, табиий материаллардан тайёрланган, экологик тоза ва болалар ҳаётига хавф солмайдиган, ёрқин ранглардан иборат бўлиши керак.
Драмалаштириш марказларида ҳар бир эртакларни саҳналаштириш учун эртак қаҳрамонларининг кийимлари ва ниқоблари бўлиши лозим.
Болаларга тарбиявий таъсир кўрсатишни тўғри ташкил этиш орқали ўйин сюжетининг кўлами кенгайиши мумкин. Бола мактабгача таълим муассасасига келган кунда уларнинг ўйинлари фақат оилавий турмушдаги воқеаларни акс эттирса, машғулотларда билим олиш, сайрга чиқиш, табиатни кузатиш натижасида ўйинларнинг турлари кўпайиб, боғча, ҳайвонот боғи, ошхона,
поезд, сартарошлик, сотувчилик каби сюжетли-ролли ўйинлар драмалаштириш марказида олиб борилади. Болалар ўйинларининг кўпайиб бориши уларнинг ёш хусусиятлари билан ҳам изоҳланади. Болалар ўсиб-улғайган сари уларнинг ўйинлар сюжети тобора бойиб, хилма-хиллашиб бораверади. Мактабгача ёшдаги болаларнинг барча ўйинлари ўзининг мазмуни, хусусияти ва ташкил этилишига кўра икки катта туркумга бўлинади:
Ижодий ўйинларда болаларнинг теварак-атрофдан олган таассуротлари акс этади. Бундай ўйинлар мустақил ўйин бўлиб, унинг мазмунини иштирокчиларнинг ўзлари ўйлаб топадилар. Бу ўйинда боланинг эркинлиги,
мустақиллиги, ташкилотчилиги ва ижодкорлик қобилиятлари тўла намоён бўлади. Ўйинда ҳаётий таассуротлар айнан акс эттирилмайди, балки болалар онгида қайта ишлаб, ўйинга татбиқ этилади. Бу боланинг ўйин ғоясини яратишида, унинг мазмунини тузиб, тасвирловчи воситаларни танлашида намоён бўлади. Боланинг теварак-атрофидаги ҳаётдан – тенгдошлари, катталар фаолиятидан олган таассуротлари ижодий ўйинларда қайта ишланади, тўлдирилади, сифат жиҳатидан ўзгартирилади. Болаларнинг бундай ўйинлари теварак-атрофдаги борлиқни билишнинг амалий шаклидир.
2.Сюжетли-ролли ўйинлар ўз хусусиятига кўра акс эттирувчи фаолиятдир. Ролли ўйинлар болаларнинг кузатувчанлиги, қизиқувчанлигини ошириб, билиш доирасини ривожлантиради. Бола ўз ўйинида борлиқни акс эттириб олган ролининг мазмуни билан боғлиқ бўлган у ёки бу ҳиссиётни бошдан кечиради. “Болалар боғчаси”, “Мактаб” каби ўйинлар болаларда дўстлик, ўртоқлик, бурч ҳисси, жамоатчилик каби сифатларни тарбиялайди.
Ролли ўйинларда ҳар бир бола ўзи олган ролини бажаради. Масалан, қурувчи, ҳайдовчи, тарбиячи, энага, ўқитувчи кабилар. Сюжетли-ролли ўйинларда болалар аввал катта бўлмаган гуруҳларда 2–3 кишидан иборат бўлиб ўйнайди. Катта ва тайёрлов гуруҳларида эса кўп сонли жамоаларга бирлашадилар Драмалаштириш ўйинлари мактабгача ёшдаги болалар ўйинларининг юқори босқичидир. Катта гуруҳ ёшидаги болалар ўйинларига тўғри раҳбарлик қилинса, уларнинг мустаҳкам жамоаси юзага келади. Ролли ўйинларда болалар ҳар хил воситалардан фойдаланадилар. Ўйин жараёнида улар баъзи бир нарсаларни хоҳлаганича номлаб, фараз қилиб ўйнайдилар. Масалан, қумни шакар, стулни машина, данакларни конфет ўрнида қабул қиладилар.
Акс эттирувчи восита қанча кўп бўлса, ўйин мазмуни шунчалик бойиб боради.
Ўйин давомида бола шахс сифатида шаклланиб боради.
Қоидали ўйинлар барча ўйинлар каби амалий фаолият ҳисобланади. Лекин болалар белгиланган қоидага амал қилишлари талаб этилади. Белгиланган қоидалар кичкинтойларда маъсулиятли бўлишни тарбиялайди. Бола жамоада ҳамжиҳат ишлаш, атрофдагилар билан муросада бўлишга ўрганиб боради. Ҳар бир қоидали ўйинлар ўз ғояси ва мазмунига эгадир. Ўйин давомида қоидаларнинг тўғри бажарилиши “тўғри” ёки “нотўғри”, “ўйин қоидаси бузилди”, деган баҳолар билан белгиланади. Болалар ўйин вақтида ўз-ўзини назорат қилишни ўрганиб борадилар. Албатта, ҳар бир ўйин сўнгида натижа тарбиячи томонидан муҳокама қилиниши, унда қўйилган мақсад, қоида ва эришилган натижаларга эътибор қаратилиши керак. Ўйин сўнгида қатнашчиларни рағбатлантириш, фаол иштирокчиларни мақташ – келгуси ўйинларнинг самарали ўтишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |