Модул бўйича соатлар тақсимоти


Боғча ѐши даврида бола диққатининг турлари ва



Download 1,7 Mb.
bet18/58
Sana08.03.2022
Hajmi1,7 Mb.
#486265
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58
Bog'liq
bolalar psixologiyasi

Боғча ѐши даврида бола диққатининг турлари ва

хусусиятлари

Боғча ѐшидаги болалар диққатининг ривожланиши фақат боғчадаги шароитгагина эмас, балки кўп жиҳатдан оиладаги шароитга ҳам боғлиқдир. Шунинг учун ҳам болаларнинг диққати бир текисда ва бир хил даражада ривожланмайди. Айрим болаларда оилада тегишли назорат остида бўлмаслиги, ѐки ҳаддан ташқари эрка қилиб, талтайтириб юборилганлиги туфайли ўзларининг хатти-ҳаракатларини, хулқ атворларини тартибга сололмайдилар,


54
бундай болалар ҳамма нарсаларга рухсатсиз тегаверадиган, бир жойда тиниб-тинчиб ўтиролмайдиган, тартибга чақирилганда гапга қулоқ солмайдиган бўладилар. Бундай болаларда диққат жуда беқарор бўлгани учун улар ҳеч бир нарса устида қунт билан машғул була олмайдилар. Диққатни бошқара билмаслик, яъни маълум муддат давомида бир нарсага йўналтира олмаслик машғулотларда интизом бузиш ва бошқаларга ҳалақит беришга олиб келади. Ана шyнинг учун тарбиячилар бундай болаларга нисбатан индивидуал муносабатда бўлишлари (ҳap хил масъулиятли топшириқлар бериш ва ҳоказо), уларда диққатнинг кучини ҳамда барқарорлик хусусиятини тарбиялаб боришлари зарур.


Боғча ѐшида болаларда аввалги даврларга нисбатан диққатнинг қўлами (ҳажми) анча кенгаяди. Болалар диққатининг кўлами катта одамларникига нисбатан ҳали ҳам жуда тор бўлади. Масалан, катта одамлар диққатининг кўлами айни вaктдa 5-6 нарсани (бир-бири билан боғланмаган ҳарфларни ѐки рақамларни) сиғдира олса, боғча ѐшидаги болалар диққатининг кўлами айни бир вaқтдa бир-икки нарсанигина (кичик гуруҳ болалари битта, ўpтa ва катта гуруҳ болалари иккита) сиғдира олади. Кичик гуруҳ болалари диққатларини иккита нарсага бўлишга ҳаракат қилсалар ҳам, аммо бунинг уддасидан чиқа олмайдилар. Масалан, 3 ѐшли болага бир пиѐла сув олиб келиш буюрилса, у албатта сувни тўкиб, сочиб олиб келади. Бу унинг уқувсизлиги бўлганлиги эмас, балки ўз диққатини айни бир вaқтдa иккита нарсага бўла олмаслигидандир. Бола ўзининг диққатини юриб келиш билан пиѐладаги сувни тўкмай, чайқалтирмай олиб келишда бўла олмайди. Шунинг учун бундай ҳолларда болаларни койиш ярамайди.


Диққат кўламининг кенглиги аниқ идрок қилиш билан боғлиқ бўлган хусусиятдир. Бу хусусият айниқса болаларнинг ўқиш фаолиятлари учун зарур. Шунинг учун боланинг боғча ѐшидаги даврида барча имкониятлардан кенг фойдаланиб, диккқатнинг бу хусусиятини ривожлантиришга жиддий аҳамият бериш лозим. Бунда асосан, экскурсиялар, ҳар соҳага доир расмлар билан ўтказиладиган суҳбатлар катта роль ўйнайди. Мактабдаги таълим жараѐни учун зарур бўлган ихтиѐрий диққат боғчада дидактик машғулотлар, ҳикоялар қилиб бериш давомида ривожлантирилади.


Боғча ѐшидаги болаларнинг диққати кўпинча уларнинг қизиқиш ҳамдa ҳиссиѐтлари билан боғлиқлиги сабабли тўпланган, яъни бир нарсага қаратилган бўлади. Ана шунинг учун бу ѐшдаги бола диққатининг бўлинувчанлик хусусияти деярли ривожланмаган бўлади. Боғча ѐшидаги болалар диққати бўлинувчанлик хусусиятининг заифлиги ва кўламининг торлиги сабабли, улар айрим нарсаларни қайта-қайта идрок қилиб, эсларида олиб қолишга интиладилар. Масалан, боғча ѐшидаги болалар, одатда бир ҳикояни қайта-қайта эшита оладилар. Бу ҳодисанинг сабаби шундаки, болалар диққатининг кўлами ҳикоянинг сюжетини ва персонажларини бирданига сиғдира олмайди. Шунинг учун улар ҳикоя ва эртакларни қайта-қайта айлантириб эшита берадилар.


Шундай қилиб, боланинг боғчагача ва боғча ѐшидаги даврида диққат анча тез ривожланади. Бу даврда асосан диккқатнинг ихтиѐрсиз тури тезроқ ривожланади. Лекин боланинг боғча ѐшида фаолиятларининг ва хусусан


55
дидактик ҳамда меҳнат машғулотларининг тизимли тарзда ортиб бориши, уларда ихтиѐрий диққатнинг ривожланишига олиб келади. Маълумки мактабдаги таълим жараѐни ихтиѐрий диққатсиз бир қaдaм хaм силжий олмайди, шунинг учун боғчада турли мажбурий машғулотлар орқали болаларда ихтиѐрий диққат ва диққатнинг асосий хусусиятларини ривожлантиришга ҳapaкат қилиш керак. Диқкатнинг бундан кейинги тараққиѐти мактабда таълим жараѐнида амалга оширилади.






  1. Download 1,7 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish