Модели газга айланувчи қуймакорлик усулининг


МОДЕЛИ ГАЗГА АЙЛАНУВЧИ ҚУЙМАКОРЛИК УСУЛИДА МЕТАЛЛ ҚАТЛАМЛИ КОМПОЗИТСИЯЛАР КЎРИНИШИДА ФРЕЗАНИ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАДҚИҚ ҚИЛИШ



Download 134,27 Kb.
bet2/6
Sana12.07.2022
Hajmi134,27 Kb.
#778350
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мингбоев.М хисобот

МОДЕЛИ ГАЗГА АЙЛАНУВЧИ ҚУЙМАКОРЛИК УСУЛИДА МЕТАЛЛ ҚАТЛАМЛИ КОМПОЗИТСИЯЛАР КЎРИНИШИДА ФРЕЗАНИ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

Кўп лезвияли асбобларнинг технологик ва конструктив хусусиятлари


Машинасозлик соҳасининг тез ривожланиш суратини таъминлаш бевосита материалларни кесиш билан ишлов бериш жараёнларини интенсификациялашга боғлиқ бўлиб, ҳозирги вақтда машиналар тўлиқ тайёрлашнинг меҳнат ҳажмини 50 %дан ортиғи тўғри келади.


LMSC фирмасининг маълумотларига кўра кесиш билаш ишлов бериш таннархи ҳар 7 йилда икки мартага ортиб бормоқда. 2000 йилдан то 2011 йилгача 60 млрд. доллардан 115 млрд. долларгача ошди. Кесиш билан ишлов беришдаги сарф ҳаражатлар АҚШ нинг ялпи миллий даромадини тахминан 5 % ини ташкил этади ва худди шундай нисбатлар ҳамма саноати ривожланган давлатлар учун ҳам характерли ҳисобланади. Кесиш жараёнини самарадорлигини ошириш машинасозликда муҳим муаммоларидан бири бўлиб келмоқда ва унинг асосий вазифаси ишончли талаб этилган узоққа чидамлилик ресурсига эга бўлган кесувчи асбобларни яратиш ва қўллашдир.
Кесувчи асбобнинг ишга лаёқатлиги комплекс омиллар ёрдамида аниқланади ҳамда бу омилларнинг ичида ўзига хос ва асосийларидан бири асбобсозлик материалларининг хоссаси ҳисобланади. Жаҳон машинасозлиги ва металларга ишлов беришда асосий асбобсозлик материалларининг солиштирма оғирлиги қуйидаги тарзда тақсимланган: асбобсозлик пўлатлари ~66 %, қаттиқ қотишмалар ~ 32 %, кесувчи керамика ~ 2 % . Агар биз бу асбобсозлик материалларни олинадиган қириндилари ҳажми бўйича тақсимланишини кўриб чиқсак, у ҳолатда қаттиқ қотишмалар ҳисобига ~ 68 %, асбобсозлик пўлатлари ҳисобига ~ 28 % ва кесувчи керамика ҳисобига ~ 4 % тўғри келади.
Ҳозирги вақтда амалий жиҳатда ҳамма металлар кўп ва кам даражада ноёб ҳисобланиб бормоқда. Янги металл конларини топиш ва кам металларга эга бўлган конлардан фойдаланиш ошиб бораётган талабни қониқтирмайди. Асбобсозлик пўлатларини олишда қўлланиладиган жуда кўп элементлар учун истеъмол қилиш билан қазиб олиш ўртасида бир-бирига мос келмаслик ҳолатлари кузатилади. Бунда хар йилги истеъмолнинг ўсиши темир (Fe)учун – 1,3 %, молибден (Mo) учун – 4,0 %, хром (Cr) учун – 2,0 %, титан учун (Ti) – 2,7 % ташкил қилса, шу вақтда улар учун ресурслар индекси мос равишда қуйидагиларни ташкил қилади: 104; 32; 108 ва 50 йил. Co, W ва V каби элементлар учун бу ҳолат критик ҳисобланади.
Асбобсозлик материалларининг ривожланишининг умумий тенден-цияси бир томондан, ноёб колмпонентларнинг ҳар томонлама иқтисод қилиш бўлса, иккинчи томондан эксплуатацион тавсифномалар (мустаҳкамлик, ейилишбардошлик, иссиққабардошлик) нинг ошириш ҳисобланади. Бундай поляр талабларнинг муносабатларини зарурлиги асбобларниишлаб чиқаришда, асбобсозлик материалларининг,жумладан асбобсозлик пўлатларини нисбатан самарали қўлланилиши йўлларини излаб топишни талаб этади.
Ҳозирги вақтда асбобсозлик пўлатлари нисбатан юқори технологиклик, мосланувчанлик ва универсалликка эга бўлганлиги учун улар турли хилдаги кесувчи асбобларни ишлаб чиқаришда энг кўп тарқалган материаллар гуруҳига киради [8-10]. Материалларга кесиш билан яхши ишлов бериш хусусияти асбобсозлик пўлатининг яхши ютуғи ҳисобланиб, асбобларни амалий жиҳатдан турли шаклда ва ўлчамларда тайёрлаш имконини беради. Кўп лезвияли кесувчи асбобларнинг бутун синфлари асосан асбобсозлик пўлатларидан олинади. Буларга тиш кесувчи ва резьба кесадиган асбоблар, протяжкалар ва турли турдаги шаклдор асбоблар киради.
Металларни кесиб ишлов беришнинг назарияси ва амалиётининг ривожланиши амалий жиҳатдан ҳар қандай юзаларни ишлов беришда кўп лезвияли асбобларнинг қўлланилишини мақсадга мувофиқлигига олиб келди. Кўп лезвияли асбобларда қўлланиладиган анаънавий жараёнлар, яъни фрезерлаш, зенкерлаш, развёрткалаш, резьба қирқиш ва бошқалар оригинал юқори унумдор технологиялар билан тўлдирилди. Бу технологияларга айланувчи жисмларнинг фрезерлаш, термофрезалаш, ротацион рандалаш бошқалар. Кўп лезвияли асбобларни битта лезвияли асбобларга нисбатан ютуғи, уларни қуйидагиларга олиб келади.

  • кесувчи лезвиянинг юқори фаол узунликка эга бўлиши бўлиб, бунинг натижасида унга тушадиган ҳамма солиштирма юкланишларни камайтиради;

  • ишлов бериш зонасида кесувчи лезвияларнинг алоҳида участкаларини узлукли равишда ишдан чиқиши ва уларни холостой юриши даврида “хордиқ олиш” га олиб келиш имкониятига эга бўлади;

  • механик ишлов бериш жараёнининг юқори унумдорликка эга бўлишига олиб келади;

  • ишончли қириндини майдалашга ва қириндини ушлаб қолмасликка олиб келади;

  • асбоблар ва заготовкаларни оддий харакатланиши ҳисобига мураккаб юзалар оддий шаклдаги асбоблар ёрдамида ишлов бериш имкониятини яратади.

Ҳамма кўп лезвияли асбоблар тишларининг корпусга нисбатан жойлашишига нисбатан конструкциясининг мураккаблашиши даражаси ва тайёрлаш технологиясига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин
1. Кесувчи асбобларнинг цилиндрли корпусининг торецида тиш-ларнинг жойлашишига қараб;
2. Кесувчи асбобларнинг цилиндрли корпусининг префериясида тиш-ларнинг жойлашишига қараб;
3. Кесувчи асбобларнинг текис юзаларда жойлашишига қараб;
4. Кесувчи асбобларнинг шаклдор юзаларда жойлашишига қараб;
5. Кесувчи асбобларнинг ички цилиндр қисмида жойлашишига қараб.
Энг кўп тарқалган кўп лезвияли асбоблардан бири фреза бўлса, энг кўп технологик бўлмагани плашка ҳисобланади. Фрезерлаш аҳамияти қуйидаги даллилар билан тасдиқланади: текис юзаларга ишлов беришда фрезерлаш рандалаш ва каруселли йўнишга нисбатан юқори афзалликларга эга бўлиб, бир қатор текис шаклдор юзаларни олишда фрезерлаш жараёни ягона ишлов бериш усули ҳисобланади. Машинасозликда фрезерлаш станоклари металл кесувчи станокларининг умумий паркининг 20......25 % ини ташкил қилса, алоҳида ишлаб чиқаришда бу қиймат 50......60 % гачани ташкил қилади РБД станоклар ва “ишлов бериш маркази” га эга бўлган турдаги кўп мақсадли станокларни лойиҳалаш фрезерлаш станоклари базасида амалга оширилади. Шундай қилиб, фрезерлаш асбоби бўйича кесишнинг қониқарли талаби асбобсозлик материалларнинг ноёблигини ошишида осон бўлмаган вазифа ҳисобланади.
Плашка резьба қирқиш асбобнинг типик вакили бўлиб, энг тарқалган асбоблардан бири ҳисобланади ва унга бўлган талаб тўлиқ ҳажмда таъминланишидан анча узоқдадир. Бунга қарамасдан плашка резьба қирқадиган кескичлар, резьба қирқадиган фрезалар ёки думалатиб ишлов бериш плашкаларига нисбатан юқори унумдорликка эга эканлиги билан ажралиб турмайди, машинасозликнинг бу соҳаси, таъмирлаш бу асбобларнинг асосий ва бош талабгорлари ҳисобланади. Плашканинг ютуғига резьба қирқиш жараёнини амалга оширишда оддийлиги киради. Плашканинг кичик технологиклиги унинг конструкцион ўзига хос хусусиятига, яъни ички юзаларда мураккаб профилли кесувчи лезвияларини жойлашишига боғлиқ бўлиб ва бу асбоб учун юқори аниқлик ҳам талаб этилади. Ишчи юзаларга якунловчи ишлов беришнинг мавжуд эмаслиги плашканинг йиғилган ҳолатдаги вариантда тайёрлашнинг муракабблиги ва чархлашнинг паст самарадорлиги нисбатан унча катта бўлмаган ишга лаёқатли ресурсига эга бўлган плашка билан аниқланади ва бу охир оқибатда уларга бўлган талабнинг қониқтириш даражасига таъсир кўрсатади.
Технологик нуқтаи назаридан кесувчи асбобни бошқа позициядан кўриб чиқишимиз керак бўлади. Бир томондан унга нисбатан технологик жараёнларни лойиҳалашда, заготовканинг рационал конструкциясини танлаш ва уни олишда объект сифатида, бошқа томондан берилган ўлчамлар учун деталларга ишлов беришда ва юзанинг сифати таъминлайдиган берилган функционал мақсадлар учун мўлжалланган буюм деб қарашимиз керак. Юзанинг сифатини на фақат асбобнинг конструктив шакли, балки сезиларли даражада уни тайёрлаш технологияси аниқлаб беради.
Яхлит кўп лезвияли кесувчи асбоблар ҳозирги вақтда қатта ҳажмни ташкил этади ва алоҳида технологик операциялар бошқа операцияларга нисбатан устун ҳисобланади. Қимматбаҳо асбобсозлик материалларининг энг катта солиштирма сарфи ва асбобнинг битта тишининг синиши ҳисобига ишга лаёқатлигини йўқотишига қармасдан бу асбоблар бир қатор шубҳасиз ютуқларга эга бўлади. Бу ютуқларнинг энг асосийлари кичик қадамли кўп тишли асбобларни тайёрлаш ҳамда фрезерлаш жараёнининг бир текисда кечиши, юқори бикрлиги ва кўп марталаб чархлаш имкониятининг мавжудлиги билан боғлиқ бўлган ишлов берилган юзаларда юқори сифат ва аниқликка эга бўлишини таъминлайдиган юқори турғунлик ва ишончлиликда асбобларнинг ишлаши ҳисобланади. Катта ишонч билан шуни таъкидлаш мумкинки, бу асбобнинг тоза ва прецизион ишлов беришларда монополиялигини кўрсатади, лекин бошқа операцияларда ҳам уларнинг қўлланилиш ҳажми юқори бўлиб қолмоқда. Яна муҳим бўлган томонларидан бири амалий жиҳатдан турли шакл ва жумладан яъни бир қанча ўн миллиметрларгача ўлчамларда асбобларнинг тайёрлашнинг имкониятига эга.
Бундан ташқари яхлит асбобнинг кўп марталаб чархлаш имкониятига эга эканлиги ҳар бир ишлов берилган материал учун кесувчи клиннинг оптимал бурчагини танлаш имкониятини беради ва бу билан асбобсозлик материалини тўлиқ ишлаши имкониятини туғдиради.
Ишончлилик нуқтаи назаридан кўп шаклдор кўп лезвияли асбоблар яхлит қилиб тайёрланади. Буга мисол қилиб, червякли, шлицали ва модулли фрезалар, шеверлар, шаклдор фрезалар, метчиклар ҳамда плашкаларни кўрсатишимиз мумкин, лекин рўйхатда юқорида келтирилган асбобларни рўйхатидан ҳам асбоблар борлигини алоҳида таъкидлашимиз мумкин бўлади. Шундай қилиб амалий жиҳатдан ҳамма вариантли яхлит кесувчи асбобларнинг конструкцияларини асбобларнинг геометрияси, аниқлиги ва барқарор ишлаши каби юқори талабларни таъминлаш билан боғлиқ ҳолда объектив жиҳатдан зарур деб қарашимиз керак бўлади.
Яхлит кесувчи асбоб ўз навбатида қимматбаҳо асбобсозлик материалларни иқтисод қилиш шартларига жавоб бермайди ва уларни ишлаб чиқариш технологияси ресурс ва энергия тежамкорлик нуқтаи назаридан талабаларга қарама-қарши ҳисобланади.
Йиғувчи ва ташкил этувчилардан иборат кесувчи асбобларни яратиш мантиқий жиҳатдан унинг такомиллаштиришнинг босқичидир.
Тезкесар пўлатдан ёки қаттиқ қотишмали пластинадан тайёрланган ташкил этувчи кесувчи пластинкаларга (пичоқларга) эга бўлган йиғма фрезанинг конструкцияси шубҳасиз асбобсозлик материалларни иқтисод қилишга олиб келади. Лекин яхлит асбобларга нисбатан тишлар сонининг кам бўлиши элементлар ва кесувчи пластинкаларни маҳкамлаш шарти уларни жойлаштириш қўшимча жойларни талаб қилиши билан тушун-тирилади. Бу эса ўз навбатида шубҳасиз тишлар орасида қадамлар айланасини ошишига олиб келади, бу охир оқибат бир текисда бўлмаган фрезерлашни оширади ва кесиш жараёнида юзага келадиган вибрацияни юзага келишига олиб келди.
Тез ривожланаётган йўналишлардан бири қаттиқ қотишмалар ёки ўта қаттиқ материалларда тайёрланган чархланмайдиган пластинкалар билан жиҳозланган йиғувчи кесувчи асбобларни яратиш ҳисобланади. Йиғувчи бирикмаларни юқори даражадаги “мосланувчанлик, универсалликка эга бўлиши тўлиқ модуллик ва бикрлик тамойилларини, яъни элемент ва узелларидан бирида турли турдани асбобларни йиғишга имкон беради. Бу эса ўз навбатида чархланмайдиган пластинкага эга бўлган йиғма асбобларни қўллаш имкониятларини оширади, бу эса мосланувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқаришнинг шартига нисбатан тўлиқ жавоб беради. Бу асбобларнинг шубҳасиз ютуқларига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:

  • асбобсозлик материалнинг юқори иқтисод қилиниши;

  • ейилган кесувчи пластинкаларни тезда алмаштириш имкониятига эга эканлиги;

  • чархлаш учун кетадиган вақтнинг йўқлиги ва пластинкани алмаштирганда асбобни ўлчамга нисбатан тезда қайта созлаш имконига эканлиги.

Ҳозирги вақтда тез сменали чархланмайдиган пластинкалар кескичлар, фрезалар, ўқли асбоблар, протяжкалар ва ҳаттоки червкли фрезалар конструкцияларида қўлланилмоқда. Бу турдаги асбобларнинг конструкцияларини кейинчалик такомиллаштириш чуқур унификациялаш йўлида бормоқда, йиғма бирликларнинг умумий сонини камайтириш ва уларни тайёрлашнинг аниқлигини ошириш каби ишлар бажарилмоқда ва бу эса афсуски чархланмайдиган пластинкаларга эга бўлган арзон бўлмаган йиғма асбобларнинг таннархини қимматлашишига олиб келади. Бошқа камчиликларга қуйидагиларни келтириш мумкин бўлади:

      • кичик ўлчамли асбобларни тайёрлаш имконияти йўқлиги;

      • алоҳида йиғма бирликларнинг юқори аниқликка ва технологикликка эга бўлмаслиги;

      • яхлит ва кавшарланган асбобларга нисбатан нисбатан паст бикрликка эга эканлиги;

      • аниқ деталларга ишлов беришда кесувчи клиннинг оптимал геометриясига етишнинг имконияти йўқлиги.

Юқорида кўрсатилган камчиликларнинг охиригиси кесишдаги куч ва истеъмол қилинадиган қувват қисман худди шундай яхлит ёки кавшарланган асбобларникидан ортиқ бўлади, чархланмайдиган пластинкаларга эга бўлган йиғма асбобларнингкам бикрликка эга бўлиши уни кесиш режимларини қаътий сақлаган ҳолда юқори даражада технологик созланиш шароитида эксплутация қилишни талаб этади.
Кавшарланган кесувчи пластинкаларга эга бўлган йиғма асбоблар энг кўп тарқалган асбоблар ҳисобланади. Бу эса нисбатан кавшарлаш жараёнини амалга оширишнинг технологик жиҳатдан оддийлиги ҳамда асбоб конструкциясини юқори бикрлигини яхлит асбобникига яқинлаштириш имконининг борлиги билан изоҳланади. Лекин, кавшарланган пластинкаларга эга бўлган бу асбоблар бир қатор камчиликларга ҳам эга бўлади. Кесувчи асбобнинг қўйма (вставка) ва корпус (ушлаб турувчи асосий қисм) материалларининг иссиқлик ўтказувчанлиги ва чизиқли кенгайиш коэффициентлари турлича бўлганлиги учун қўшимча кучланишлар юзага келади, бу эса ўз навбатида асбобларни чархлаш босқичида микроёриқларни пайдо бўлишига олиб келади. Пластинканинг корпус (ушлаб турувчи асосий қисм) билан бирикиши натижасида бирикиш зонасидаги зона мураккаб кучланишлар ҳолатида бўлади. Кавшар материали кавшарлаш жараёни ушлаб тургич (корпус) нинг деформацияси, оралиқ қатлам ва қаттиқ қотишмали пластинкага сезиларли даражада таъсир этади. Бу ҳолатда юзага келадиган кучланиш қўйилган эгилиш кучларига 8000 1200 Н даражада эквивалент ҳисобланади. “Емирувчи” узатиш қиймати яхлит асбобга нисбатан 3,0......4.0 мартагача камаяди. Кесиш жараёнига кучлар ёрдамида таъсир этиш натижасида асбобнинг ишга лаёқатлигини йўқотишнинг асосий механизми ейилиш бўлиб, асбобларнинг умумий ишдан чиқишининг 50.....60 % ини пластинкаларнинг дарз кетиши ва синишига тўғри келади.
Кесувчи пластинкалари елим ёрдамида бириктирилган йиғма асбоблар қисман қайд этилган камчиликлардан ҳоли ҳисобланади. Металлардан тайёрланган деталларни елимланишининг мустаҳкам ва барқарор структурани таъминлайдиган эпоксид ва метилметакрилатли смолалар базасида юқори мустаҳкам елимларни ишлаб чиқилиши сезиларли даражада машиналарнинг кўп узеллари ва йиғма кесувчи асбобларни йиғиш ва тайёрлаш технологиясини соддалаштиради. Бироқ жуда кўплаб кўп серияли асбоблар интенсив термоциклик ва толиқиш юкланишлар шароитида ишлайди. Масалан, фрезерлашда кучлар ва иссиқлик юкланишлари тезкесар пўлатларнинг оқувчанлик чегарасидан ошиб кетадиган ички кучланишларни пайдо бўлишига ёрдам беради. Агар елимлаш қатламининг юқори мўртликка эга бўлишини инобатга олсак, уларнинг рационал қўлланилиш соҳалари барқарор кесиш жараёнлари ҳисобланади (йўниш, пармалаш ва бошқалар). Бундан ташқари, қўлланиладиган елимларнинг иссиққа-бардошлиги ўртача 250...300 °C ни ташкил қилади, бу эса асосий бош моментлардан бири бўлиб, ушбу турдаги асбобларнинг эксплуатация қилиш режимини чегаралаб қўяди.
Елимли бирикмага эга бўлган кесувчи асбобларнинг самарадорлигини елим чокининг жойлашиши ҳисобига ошириш мумкин бўладики, бунда унга тушадиган кучлар ва иссиқлик юкланишлари минимал қийматга эга бўлади. Бунга эришиш учун корпус ва кесувчи қисмга елимланган конструктив элементларни ўзгартириш керак бўлади, имкон даражасида кесиш зонасидаги чокларни максимал даражада олиб ташлаш керак, ишчи қисмни қўшимча тарзда қайд қилиш учун махсус пазлар юзага келтириш керак ва иссиқлик чиқарувчи махсус каналлар бўлишини ташкил қилиш керак. Бу ҳаммаси конструкцияларни мураккаблашишига ва уларни тайёрлаш технологиясининг қимматлашишига олиб келади.
Тезкесар пўлатларнинг катта иқтисод қилишга олиб келадиган самарали усулларидан бири углеродли ёки асбобсозлик пўлатларидан тайёрланган корпусни эритиб пайвандлаш ҳисобланади. Ишлаб чиқилган замонавий автоматик ва ярим автоматик пайвандлаш агрегатларда флюс остида эритиб қоплаш усулида фреза, зенкер ва разверкалар каби бирва кўп лезвиялиасбобларнингишчиқатламиниолиш имконини яратади. Кесувчи қисмнинг қалинлигини кўп қатламли эритиб қоплаш орқали ошириш мумкин бўлади. Пайвандлашнинг юқори сифатлилиги махсус флюслар қўлланилиши ва инерт газлар муҳитида эритиб қоплаш жараёнининг амалга оширилиши орқали эришилади. Ушбу технология бўйича тайёрланган асбоблар яхлит тезкесар пўлатдан тайёрланган асбоблардаги каби ютуқларга эга бўлади.
Лекин бу усулни фақат кесувчи тишлари ташқи очиқ участкаларда жойлашган харакатланаётган элетрод учун қулай бўлган кўп лезвияли асбоблар учун қўлланилади. Эритиб пайвандлаш учун қўлланиладиган материаллар сифатида Р18, Р6М5 ва Р9К5 маркали тезкесар пўлатлардан тайёрланган стержень ёки диаметри 2,0......2,5 ммгача бўлган сим кўринишда ишлатилади ва уларни ишлаб чиқариш қиммат ҳисобланади. Эритиб пайвандлашнинг ўзи эса энергия кўп сарф этадиган ва қимматбаҳо технология ҳисобланиб, ишлаб чиқаришнинг юқори санъатини талаб этади. “Тезкесар пўлат- конструкцион пўлат” дан иборат композиция мустаҳкам бирикма ҳосил қиладиган рельфли пайвандлаш 90 % гача қимматбаҳо вольфрамга эга пўлатларни иқтисод қилиш имконини беради. Лекин, рационал қўлланиш соҳаси асосан унча катта бўлмаган тишларга эга бўлган нисбатан оддий шаклли асбоблар билан чегараланади. Бунга асосий сабаб жараённинг механизациялаш ва автоматлаштиришнинг мураккаблиги, заготовканинг қийшайиши, қўшимча термик ишлов беришни талаб қилиши ва жараённинг кичик унумдорлиги ҳисобланади.
Ушбу усулнинг камчилигига жараённинг юқори энергия ҳажмга эга эканлиги, майда ва профилли асбобларни тайёрлашнинг мураккаблигини келтиришимиз керак. Махсус технология асосида тайёрланадиган ва махсус флюслар қўлланиладиган жараёнларда тезкесар пўлатдан тайёрланган электродларнинг қўлланилишини зарурлиги бу жараёнда қимматбаҳо ва кенг кўламда материалларнинг қўлланилишига тўсиқлар бўлганлиги учун жуда ҳам муаммоли ҳисобланади.
Биметалл асбобларни олишда муваффақият қўлланиладиган пайвандлашнинг усулларидан бири портлатиб пайвандлаш усули ҳисобланади.
Портлатиб пайвандлаш усули катта ўлчамдаги кесувчи элементларни, жумладан кўп лезвияли асбобларни тайёрлашда ишлатилади. Ускуна конструкциясининг оддийлиги, технологик жараённи қисқа вақт давом этиши, заготовкани деформацион пухталаш орқали унинг структурасини яхшиланиши ва бу жараённи автоматлаштиришнинг оддийлиги ушбу технологиянинг бош ва асосий ютуқлари ҳисобланади. Лекин бу усул бир қатор сезиларли камчиликларга эга бўлгани учун уни амалий жиҳатдан кенг кўламда қўлланилишини ушлаб турибди:

      • портлашда ҳавода зарбий тўлқинлар ва сейсмик тебранишлар ҳосил қиладиган омилларнинг мавжудлиги техника хавфсизлиги қойдаларига қаътий риоя қилиниши ва жараён кечадиган полигонларни турар жойлар ва саноат объектларидан жойлашиш масофаси сезиларли даражада узоқ бўлишини талаб этади;

      • пайвандланадиган узелларни пакетга йиғилганда дастлабки ишлов зарурлиги ва қўшимча қиздиришни талаб қилиниши жиддий материал-техник ва энергетик харажатларни талаб қилади;

      • портлаш маҳсулотларининг токсиклиги махсус тозалаш қурилмасига эга бўлган тузилмаларни талаб этади.

Пайвандлаш орқали биметалл асбобларни олинадиган юқорида санаб ўтилган усуллар билан бир қаторда диффузия ёрдамида пайвандлаш усули ҳам қўлланилишини топмоқда. Лекин юқори меҳнат ҳажмига эга бўлиши, жиҳозларнинг мураккаблиги металл кесувчи асбоблар олиш учун қўлланиладиган бу усулнинг кенг кўламда қўлланилишини чегаралаб қўйди.
Кукун металлургиясининг техник жиҳозланишининг ривожланиши– иссиқ ҳолда гидродинамик итариш ёки газстатик пресланиш орқалибиметалл асбоблар заготовкаларини олиш йўналиши истиқболли йўналишлардан бири ҳисобланади. Бу усул принципиал жиҳатдан дастлабки кукун ярим тайёр маҳсулотларидан заготовкани олишнинг анаънавий усулидан фарқ қилмайди. Унинг фарқи шундаки кукунлар брикетлашдан олдин конструкцион пўлатлардан тайёрланган қўйма (вставка) жойлаштирилади ёки бир вақтнинг ўзида конструкцион ва асбобсозлик пўлатли кукунлар прессланади.
Ушбу технологиянинг асосий камчилигига унинг фақат асосан ўқли турдаги асбоблар, “асбобнинг пастки қисми (хвостовик) – ишчи қисм”дан иборат схемада биметалл конструкцияларни олишда самарадорлиги киради. “Тишнинг ишчи юзаси – асбобнинг корпуси” схемасида кўп лезвияли асбобларни тайёрлаш амалий жиҳатдан мураккаб ҳисобланади. Бундан ташқари асбобсозлик пўлати кукунидан тайёрланган асбобларни ишлаб чиқариш технологияси қимматбаҳо ҳисобланади.
Кўп лезвияли асбобларни олишда кўп тарқалган усуллар ичида алоҳида ўринга қуймакорлик усули эга бўлади, бу усулда олинган қуйма кўп лезвияли асбоблар олишнинг оддийлиги, қулайлилиги ва юқори самарадорлиги билан фарқланади, лекин бу усул кенг кўламда қўлланиши бўйича тарқалмаган.

Download 134,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish