Ишониб топширилган мулкка (моддий қимматликларга) эҳтиётсиз муносабатда бўлганда;
Иш берувчининг мулки (моддий қимматликлар)га қасддан зарар етказганда;
Маъмурий ҳуқуқбузарлик ва жиноий фаолият натижасида мулкка (моддий қимматликларга) зарар етказганда;
Хужжатлар, далолатнома асосида ишониб топширилган моддий қимматликларда камомад бўлганида;
Спиртли ичимликлар, наркотик моддалар таъсири остида мулкка (моддий қимматликларга) зарар етказганда;
Меҳнат вазифаларини бажариш учун топширилган жихозлар ва асбоб ускуналар (моддий қимматликлар)ни йўқотиб қўйганда;
Ходимнинг лоқайдлиги туфайли Иш берувчи зарар кўрганда;
Ишониб топширилган хужжатларни йўқотганда;
Ходим томонидан хужжатлар нотўғри расмийлаштирилганлиги муносабати билан хужжатлар қадрсизланганда;
Ходимнинг меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармаганлиги оқибатида Иш берувчи зарар кўрганда;
Норматив ва локал ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳолатларда.
Агар зарар Ходимнинг айбисиз етказилган бўлса, Ходим етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.
Ходим унга ишониб топширилган моддий бойликларни сақлаб қолиш учун қўлидан келган ишларни қилганлигини ва зарарни етказилишида унинг айби йўқлигини исботлаши лозим.
3.4. Иш берувчига мол-мулк йўқолганда ва зарар етказилганда етказилган зарар миқдори зарар етказилган куни ушбу ҳудудда амал қилган бозор нархлари асосида ҳисобланади, бунда зарар миқдори бухгалтерия хисобига кўра мулкнинг ёмонлашув даражасини ҳисобга олган ҳолда мол-мулк қийматидан паст бўлмаган ҳолда аниқланади.
Иш берувчи зарарни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин, етказилган зарар миқдорини ва унинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш учун товар-моддий бойликларни текширишдан ўтказишга мажбурдир. Бундай текширувни ўтказиш учун Иш берувчи тегишли мутахассислар иштирокида комиссия тузишга ҳақли.
Зарар етказилганлиги факти ва унинг ҳажми текшириш натижалари бўйича тузилган ҳужжат билан тасдиқланади.
Ходим текширувнинг барча материаллари билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ходим томонидан Иш берувчига етказилган зарар миқдори ҳамда, Иш берувчи томонидан учинчи шахсларга Ходим томонидан етказилган зарарни қопланганида қайтарилиши лозим бўлган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда аниқланади.
Aйбдор Ходимдан етказилган зарар миқдорини ундириш Иш берувчининг қарори (буйруқ ёки фармойиш) билан амалга оширилади. Қарор Иш берувчи томонидан етказилган зарар миқдорини якуний аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай қабул қилиниши мумкин.
Ходим томонидан Иш берувчига ҳақиқатдан ҳам етказилган зарар, етказилган зарар тўғрисида тузилган далолатнома зарарни тўлаш учун асос ҳисобланади.
Етказилган зарарни тўлаш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4.5. Иш берувчига зарар етказишда айбдор бўлган Ходим уни ихтиёрий равишда тўлиқ ёки қисман қоплаши мумкин. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига биноан, етказилган зарарни бўлиб тўлашга йўл қўйилади. Бундай ҳолда, Ходим иш берувчига зарарни қоплаш тўғрисида ёзма мажбуриятни тақдим этади, унда тўловларнинг аниқ шартлари кўрсатилади.
4.6. Иш берувчининг розилиги билан Ходим унга тенглаштирилган мол-мулкни бериш ёки бузилган мулкни таъмирлаш орқали зарарни қоплаши мумкин.