ТЎРТИНЧИ МАВУ
Манбашунослик ва матншуносликнинг ѐндош соҳалари
Адабиѐт: Литературный энциклопедический словарь. М., 1987;
М. Ш а й х з о д а. Тазкирачилик тарихидан.—―Навоийга армуғон‖
китобида, –Т., 1968; Ҳ а м и д о в а М., Қўлѐзма баѐзлар адабий манба
сифатида.—Адабий мерос, –Т., 1971, 2-сон.
Дарснинг
мазмуни:
Адабий
манбашунослик
ва
матншунослик—филологиянинг кенг қамровли соҳаси экани.
Манбашуносликнинг бошқа соҳалар билан муносабати.
***
Билим соҳасининг кўпгина фанларида бўлганидек,
манбашунослик ва матншунослик ҳам танҳоликда мавжуд
бўлолмайди. Жаҳон андозаларига кўра манбашунослик ва
матншуносликнинг бир қанча ѐндош соҳалари мавжуд бўлиб,
уларнинг кўпчилиги мустақил фанлар сифатида тан олинган
ҳамда манбашунослик тадқиқот объектларининг характерига
қараб зарур ўринлардагина қўлланилиб борилади. Қуйида
уларнинг манбашунослик ва матншунослик илмида кўп тилга
олинадиганлари билангина танишиб ўтамиз.
МАТНШУНОСЛИК—филологиянинг адабий, тарихий,
илмий асарлар ҳамда тарихий ҳужжатлар матнини илмий-
танқидий ўрганиш ва нашр қилиш билан шуғулланувчи
соҳасидир. Адабий, тарихий ва илмий асарлар матншунослигига
бўлинади. Бу манбашунослик билан энг узвий боғлиқ бўлган
соҳа. Бунга биз қўлланмамизнинг иккинчи қисмида алоҳида фан
сифатида тўхталамиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi
22
АРХЕОГРАФИЯ—қадим ѐзма ѐдгорликларини қайта
ишлаш усуллари ва эълон қилишнинг назарий масалалари
ҳақидаги тарихий-филологик фан. Бу соҳадаги ишлар минтақа
маданиятимизда алоҳида ном билан аталмагани ҳолда жуда
қадимдан давом этиб келади.
ПАЛЕОГРАФИЯ— қадим ѐзма ѐдгорликларнинг ѐзилиш
ўрни, вақти ва ҳ.к.ларни аниқлаш учун унинг ташқи
белгиларини, ѐзувини ўрганувчи тарихий-филологик фан.
Бунинг учун қўлѐзмаларнинг материали, ҳарф шакллари, безак
ва бошқа хусусиятлари синчиклаб ўрганилади. Алоҳида ном
билан аталмагани ҳолда китобат ишлари жумласида мавжуд
бўлиб келган.
УСЛУБШУНОСЛИК—У
лисоний
(лингвистик)
услубшунослик ва адабий услубшуносликларга бўлинади.
Адабий йўналишда айрим тарихий даврлар, минтақалар, муайян
адабий мактаблар, ижодкорларнинг ижод тарзи, услуби
хусусиятларини ўрганувчи филологик фан. Бунда асарлардаги
бадиий нутқ, поэтик тил хусусиятлари, ифода воситалари
ўрганилади. Жумладан, хуросон услуби, ироқ услуби, ҳинд
услуби, туркона услуб ва ҳ.к.
ТАРИХИЙ
ПОЭТИКА—бадиий
сўз
санъатининг
тарихнинг турли босқичларида вужудга келган қонуниятлари ва
мумтоз адабиѐт жанрлари назарияси билан шуғулланувчи
филологик фан. У қадимда илми адабнинг бир қисмини ташкил
этган.
ҚАДИМИЙ ЛУFАТЛАР—улар алоҳида сўзларнинг
маъносини шарҳлаш билан бир қаторда бу сўзлар шарҳланган
манбаларни ҳам келтиришлари манбашуносликнинг кўпгина
мунозарали саволларига жавоб бера олишлари билан ҳам
қимматлидир.
ГЕРМЕНЕВТИКА—матншуносликнинг
қадим
ѐзма
ѐдгорликларни, классикларнинг асарларини уларнинг дастлабки
мазмунини тиклаш мақсадида шарҳлаш, тафсир этиш соҳаси.
(Антик даврда диний матнларни шарҳлаш, тафсир этишдан
келиб чиққан). Жумладан, Форобий юнон мутафаккирлари
Афлотун,
Арасту,
Эвклид,
Птолемей,
Порфирий
ва
www.ziyouz.com kutubxonasi
23
бошқаларнинг асарларига шарҳлар ѐзган. Айниқса Аристотель
асарларидан «Метафизика», «Этика», «Риторика», «Софистика»
ва бошқаларни батафсил изоҳлаб, қийин жойларини
тушунтириб берган. Бу асарларнинг умумий мазмунини очиб
берувчи «Мо баъий табиат» га ўхшаш махсус шарҳлар ѐзган.
Ҳозирги маънодаги герменевтика шоир ѐки ѐзувчи асарларининг
илмий танқидий-матнини тузиш, бу асарларни ҳар хил изоҳ ва
шарҳлар билан таъминлаш, асарнинг адабиѐтда тутган ўрнини
аниқлаб беришдир.
БИБЛИОГРАФИЯ—тарихий, адабий, илмий асарларнинг
фан, мавзу, давр, мамлакат, муаллифларга бағишлаб тузилган
манбалари рўйхати. Улар алоҳида китоб ѐки китобга илова
тарзида, алифбо тартибида бўлади. Қадимда айрим қўлѐзма
китоблар орасида баъзи соҳага оид ѐки бирор муаллифга мансуб
китоблар феҳристи (рўйхати) келтирилган
АРХИВШУНОСЛИК—ҳужжатларни йиғиш, тартибга
солиш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқувчи, архивлар ишини
ташкил этишни, уларнинг тарихини ўрганувчи фан. Бу соҳа
мутахассислари Республика Давлат архиви, ноҳия ва вилоят
архивларида
фаолият
кўрсатадилар.
Адабий
архивлар
республикамиз қўлѐзма фондларида ва адабиѐт музейларида
жойлашган. Шўролар даврида қатағон қилинган адиблар ҳақида
Республика Давлат архивидан кўпгина маълумотлар топиш
мумкин.
ФИЛИГРАНОЛОГИЯ—қоғоздаги
сув
белгиларини
ўрганувчи фан. Айниқса, китоб муқоваларига туширилган
шакллар, безаклар сув белгилари усулида ҳосил қилинган.
Уларнинг вужудга келган вақти ва жойини билган ҳолда, санаси
кўрсатилмаган қўлѐзма китоблар ҳақида ҳукм чиқариш мумкин
бўлади.
ЭПИГРАФИКА—тош, ѐғоч, сопол каби нарсаларда
сақланган ѐзувларни ўрганувчи тарихий-филологик фан.
НУМИЗМАТИКА—тарихнинг
танга,
чақа
ва
тақинчоқлардаги ѐзувларни, пул зарб қилиш ва пул
муомаласини ўрганувчи соҳаси.
www.ziyouz.com kutubxonasi
24
КРИПТОГРАФИЯ—палеографиянинг маҳфий ѐзувларни
ўрганувчи соҳаси.
Бу соҳаларнинг ҳар бири ўз ўрни билан бирор манба
ҳақида ҳукм чиқариш (манбашунослик), муайян асар матнини
юзага келтиришда қўшимча маълумотлар олиш (матншунослик)
учун зарур бўлиб қолиши мумкин. Бу соҳаларнинг зарурати
манбашунослик ва матншунослик учун бир хилда бўлмаса-да,
иш асносида уларга у ѐки бу муносабат билан мурожаат
қилишга тўғри келади.
Мазкур соҳаларнинг кўпчилиги Европада XVI—XX аср
археология ва тарих илмлари билан ҳамқадам ривожланиб
келди. Тобора кенгайиб, мустаҳкамланиб, айримлари ҳатто
мустақил фан мақомига ҳам эришди.
***
Do'stlaringiz bilan baham: |