Билвосита маълумотлар—асар ҳақида бошқа турли
манбаларда келтирилган маълумотлар бўлиб, уларни топиш
бирмунча мураккабдир. Ҳар бир асар ўша муаллифнинг бошқа
асарлари билан боғлиқ ҳолда (баѐзларда, тўпламларда, вақтли
нашрларда, архив таркибида), ѐзилган даврда юзага келган
бошқа асарлар билан алоқадорликда ўрганилмоғи керак. Асар
атрофидаги бу «доира» қанчалар кенгайиб борса, матн тарихини
тиклаш учун асослар шунчалик кўпаяди.
Баъзан асарлар мавзу жиҳатидан бир турли ѐки унга
камроқ алоқадор мазмундаги бошқа асарлар билан қўшиб
кўчирилган бўлади. Бунда тўпламнинг таркиби биз ўрганаѐтган
асарнинг жанри, унинг мазмуни тузувчи томонидан қандай
тушунилганлигини ѐритиб берилиши мумкин. Бу ҳолда
тўпламга кирган асарлардаги тузувчи ѐки котиб киритган
тузатишлар тўпламга бошдан оѐқ алоқадор бўлиб, унда жой
олган бошқа асарлардаги тузутишлар тадқиқ қилинаѐтган
асарларда ҳам ўз аксини топган бўлади.
Тўплам таркибига кирган асарларни махсус шу тўплам
учун қайта ишланган бўлиши, муаллиф айни шу китоб ѐки
тўплам учун ўз асарини қайта кўриб берган бўлиши ҳам
мумкин. Бу ҳолда муаллифнинг иш услуби акс этган бўлади.
Қўлѐзманинг матн тарихига архив материаллари ҳам
ойдинлик киритиши мумкин. Матн тарихини ўрганишда
қўлѐзманинг қаерда ѐзилиб, қаерга бориб қолганигина эмас,
www.ziyouz.com kutubxonasi
108
қаерларда сақланганлигини, қаерларда фойдаланилгани ҳам
жуда муҳим.
Матн тарихини тиклашда куллиѐт ва баѐзлар, тазкира,
маноқиб ва рисолалар каби бошқа манбаларни билиш ҳам
муҳим ўрин тутади. Бу хилдаги асарлар биз ўрганаѐтган
асарнинг ѐзилиши тарихи, унинг шуҳрат топиш даражаси ва энг
муҳими матннинг маълум тарихий даврда қай аҳволда
бўлганини аниқлашда ѐрдам беради.
Тажрибали матншунос асарнинг бизгача етиб келмаган
вариантидан келтирилган биргина иқтибосдан жуда кўп нарса
билиб олиши мумкин.
Татаббулар ѐзиш анъанаси кенг ҳукм сурган Ўрта аср
ислом шарқи адабиѐтида асарлар матнини бошқа турдош
асарлар матни билан алоқадорликда ўрганиш яхши натижалар
беради.
Лихачев айтганидек, ҳеч бир ѐзма ѐдгорлик танҳоликда
мавжуд эмас. У ижтимоий ҳодисадир
16
. Энг муҳими шу—
матншунос тадқиқотчилар одатда ѐдгорликнинг маълум
нусхалари асосида илмий матнни тузиб оладилар, ундан кейин
шу матн асосида асарни талқин қиладилар. Ёдгорликнинг
мазмун хусусиятига қараб, асар қўлѐзмаларининг солмоғи,
сифатига қараб шундай йўл тутиш тўғридир.
Баъзан таянч қўлѐзма асосида аввал матн тузиш ишининг
тарихий-назарий асослари, яъни, асарнинг яратилган даври,
унинг ѐзилиш сабаблари, ғоявий мазмуни, бош сюжет йўли,
асарнинг таркибий қисмлари, воқеанинг юз бериш ўрни,
образлар тизими, тил хусусиятлари, адибнинг услубий
белгилари сингари муҳим умумий соҳалар ўрганиб чиқилади ва
бундан келиб чиқувчи хулосалар матн тузиш тамойилларининг
хусусий жиҳатларини ишлаб чиқишда, матн тузиш жараѐнида
ҳисобга олинади.***
Баъзан бирор мўътабар ишончли манба асосий таянч нусха
сифатида олинса ҳам шу нусханинг ҳамма хусусиятларини
сақлашга ҳаракат қилинса-да, кези келганда шу қўлѐзмага ҳам
16
Лихачев Д.С. Тектология. М—Л. 1964. стр. 62.
www.ziyouz.com kutubxonasi
109
танқидий қаралиб, нусхада кўринган хато ва нуқсон бошқа
нусхалар ѐрдамида танқидий матн доирасидан бартараф
қилинади. Бунда ҳар қандай котиб қўлѐзмасига танқид кўзи
билан қараш керак бўлади. Бор нарсаларни бир бошдан кўчира
бориш ва кўзга илғаган ҳамма майда чуйдаларни бет остига қайд
эта бориш нотўғриэканини устоз матншунослар тайинлаб
ўтишган
17
.
***
Do'stlaringiz bilan baham: |