Аналитик кимё кафедра мудири З.А. Сманова
Котиба Х.Ш.Тўлаганова
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекситон Миллий университети Кимё факультети Аналитик кимё кафедраси __октабрь 2019 йил ___-сонли илмий семинари
БАЁННОМАСИ
Қатнашдилар:Кафедра мудири к.ф.д.проф. З.А. Сманова, проф. В.б. Н.Т.Турабов, ўқитувчилар: Н.Х.Қутлимуротова, Д.А.Зияев,Турамбетова А.К., Тожиев Ж.Н., каб.мудири Х.Ш.Тўлаганова, I ва II курс магистрлари
Кун тартиби:
1. 1- курс магистранти Ф.Розметованинг илмий семинаридаги маърузаси.
Эшитилди:Кафедра мудири к.ф.д.проф. З.А. Смановасўзга чиқиб семинарни очиб берди. Шундан сўнг Ф.Розметованинг “Ўта тоза кремнийнинг нейтрон активацион ва масс-спестрометрик таҳлили”. Хозирги кунда микроэлектроника иқтисодиётнинг энг тез ривожланаётган соҳаларидан бири хисобланади. Микроэлектроника соҳасининг ривожланишида ўта тоза кремний алоҳида ўрин тутади. Замонавий микроэлектроника асбоблари, қуёш энергетикаси панелларининг 80% дан ортиғи ўта тоза кремний асосида ясалган. Яримўтказгич сифатида ишлатиладиган кремнийнинг хоссалари, унинг таркибидаги микроаралашмаларнинг миқдори билан узвий боғлиқ. Бундан 15−20 йил аввал ўта соф кремний таркибидаги аралишмалар миқдори n.10−7 – n.10−12 % билан чегараланган бўлса, хозирги кунда уларнинг миқдори n.10−10 – n.10−14 % билан чегараланмоқда. Бундай тозаликдаги маҳсулот олиш жараёни албатта унинг ўта юқори сезгир ва кўпэлементли аналитик назоратни талаб қилади. Хозирги кунда нейтрон−активацион таҳлил ва масс спектрометрия усуллари энг кўп элементли ва рекорд даражада юқори сезгирликга эга усуллар ҳисобланади. Шунинг учун ўта соф кремнийнинг нейтрон−активацион ва масс спектрометрик усулларини ишлаб чиқиш долзаоб муаммолардан бири хисобланиши ҳақида айтиб ўтилди. Семинар давомида мавзу юзасидан бир неча саволлар берилди:
Проф. в.б. Н.Т.Турабов: Юкори сезгир усуллар деганда кандай усулларни тушунасиз?
Розметова Ф: Икки ёки ундан ортиқ методларнинг қўшилишидан янги методнинг ҳосил бўлишидан гибридли метод ҳосил бўлади. Бунга мисол қилиб масс спектроскопик ва нейтрон активацион усулнинг бирлашиб гибридли усулнинг ҳосил қилиш .
PhD Д.А.Зияев: Катион ва анионларни аниқлашда нима учун сульфидли усулдан фойдаланмиймиз?
Розметова Ф: Чунки сульфидлар захарли бўлгани учун сульфидли усулдан фойдалана олмаймиз.
Семинар юзасидан қуйидаги фикрлар билдирилди:
Проф. в.б. Н.Т.Турабов: Мавзу тўлиқ ёритилмади, маърузачининг илмий салоҳияти камлик қилди. Лекин биринчи маърузасилиги инобатга олинса, ёмон эмас.
Н.Х.Қутлимуротова: Мавзу тўғри танланган. Тингловчилар учун топшириқлар тайёрланган. Мавзуни ёритиш давомида доска билан кўпроқ ишласа яхши бўларди.
В.б. кафедра мудири Д.А.Зияев: Маъруза яхши тайёрланган. Камчиликлари бор, лекин ютуқлари ҳам бор.
Турамбетова А.К: Мавзу мультимедиялар ва техник воситалардан презинтациялар асосида фойдаланиб тушунтирилди.Аммо мавзуни амалиёт билан боғлаб ўтилганда янада яхши бўларди.
Қарор қилинди:
Ф.Розметованинг“Нейтрон активацион методининг авзаллик ва камчиликлари”. мавзусидаги семинари ижобий деб ҳисоблансин ва қабул қилинсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |