Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллийуниверситети тарих факультети



Download 0,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/24
Sana24.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#242738
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24
Bog'liq
arxiv huzhzhatlarida buxoro amirligi mudofaa tizimi tarixining organilishi

3 5


и1ербачалар. Колесов вокеаси дан кейин амирнинг биринчи иши аскар 
тўпламоқ бўлди. Бу кунларда амир туплаган аскарларнинг муҳим кисми 2 даста 
булиб, биринчиси, афғон кунгиллиларидан ташкил топтан, иккинчиси эса 
Иброҳимча саркардалигида зиндонбанд этилган маҳбуслар, ўғрилар озод этилиб 
қурол - яроғ, ҳарбий кийимлар берилиб, мингга яқин аскарлардан тузилган 
«Шербачалар» низомий гуруҳи эди'. 
Садриддин Айний амирликдаги ҳарбий масалаларга дойр қатор асарларида 
Шербачалар гуруҳи хусусида тухталиб - «Шербачалар гуруҳининг бутун машҳур 
ўғрилар йиғилган эди. Ушбу дастага кира олмок учун кандай ўғриликлар қилиб, 
канча корномалар, далиллар на шаҳидлар билан исбот килиш лозим. Ҳар ким 
канча ўғрилик килған бўлса, ўшанча юқори мартаба топар эди. Бир Бухоро 
ўғриларигина эмас, Самарканднинг ҳам машхур ўғрилари ҳ укуматдан улуғ 
даражалар топдилар. Шербачалар Бухоро ичида амир берган яроклар билан ўз 
хунхўрлик ғаддорликларида давом қилганларидек, Карманага кўчгандан кейин 
ҳам, эски ишларини ишлай бердилар. Ҳатто Карманада мунтазам даста бўлиб, 
чиқиб йўлларни босдилар», - деб ёзади^. 
1.3. Амирликдаги ҳарбий уивон ва мансаблар 
Бухоро давлатида XVIII асрнинг II ярмидан бошлаб манғит сулоласи 
намояндалари хукмронлиғи бошланди. Бу сулоланинғ асосчиси Раҳимбий ибн 
Ҳакимбий ва Дониёлбий оталиклар ҳyкy^4poнлиги даврларида харбий мансаб ва 
унвонлар бериш аштархонийлар сулоласи анъаналари асосида саклаб келинган. 
Амир Шохмурод 1785 йили Бухорода амир (ул-мўминин) номи билан тахтга 
кўтарилганидан сўнг, вокеалар ривожи жараёнида Бухоро амирлиғида, 
давлатнинғ сиёсий тизими, идора этиш тартиб коидалари унвон ва мансаблар, 
улар эгаларининг номланиши, вазифалари ва бошка кўпғина 
' Ф и т р а т . К ўр с а ти лг а н а с а ри . - Б . 3 8 . " 
Троицкая А. Л. Указ.соч. - С. 2 13. 
3 6


соҳаларда муайян ўзгаришлар юз бера борди. Бирок, тадкикот жараёнида 
қуйидаги муаммоли масалаларга эътиборни каратиш зарур;
- амирликдаги сарой унвон ва мансаб эгаларининг кўпчилиги бир пайт нинг 
ўзида ҳарбий унвон ва мансаб эгаси ҳам эканлиги;
- кичикроқ мансаб билан ном козонган мансаб эгаларининг юкори 
лавозимга эришган даврида ҳам унинг исмига олдинги мансаб кўшиб айтилиши ва 
аксинча; 
- амирликдаги унвон ва мансабларнинг турли даврларда турлича аҳамият 
касб этиши. 
- бир хил номланишдаги мансаб эгаларининг учала давлатда (Бухоро, Хива, 
Қўкон) турлича вазифаларда фаолият кўрсатиши. 
Бухоро давлатида мамлакатни амир бошкарган 1917 йили Ҳожи Юсуфбий 
ибни Мукимбой амир Олимхоннинг ишончли элчиси Парижда Миллатлар Лигаси 
анжуманида сўзга чикиб шундай маълумотларни келтирган эди: «...Бухоро 
амирлиги шариат ва одат вожиботларига суяниб хукм сурар эдилар. Уламо амирни 
пайгамбар халифаси ва ислом шариатининг ҳомийси деб биларди. Амирнинг 
шароити шариатга батамом мутобик эди. Бухоро хонлари ўзбекларнинг мангит 
сулоласидан бўлганлар. 
Тахтга кўтариш пайтида ўзбек одатларига кўра тўшакчага амир ўтиради ва 
уни саидлар, хожа ва муллолар кўтариб тахтга ўтказадилар».' Амирликда бундай 
тартибда тахтга ўтказиш Бухоро хонлик бўлган даврда ҳам мавжуд эди. 1868 
йилнинг бахорида Бухоро амирлигида Шаҳрисабзликлардан ташкари, 12 батальон 
ниёда аскарлар, 150 тўп, 20 - 30 тагача отликлар юзлиги; хаммаси бўлиб 12 минг 
пиёда аскарлар, 1500 тўпчилар, 3 минггача отлик аскарлар бор эди". Бу кўшин 
амир Насрулло томонидан тузилган бўлиб, хукмдор қўшини билан атрофдаги 
давлатлар билан бўлган жангларда тез - тез галаба козониб турар эди. 
' Во хидо в Ш. Қўко н хо нлиги ва Б ухоро амирлигидаги унвон ва мансаблар. - Б. 23. ^ Лыко
М. Очеркъ военных действий 1886 года в Зарявншнской долине // Военный сборник, 1887. 
Апрель 
3 7


Амирлик бошқарувидаги унвон ва мансабларнинг кискача тавсифи 
куйидагича. Уларни тула ҳолда келтиришдан максад ҳарбий унвои ва мансаблар 
билан маъмурий бошкарув мансабларининг купгина холларда кўшилиб 
кетганлигидир. 
Амир саройида қуйидаги унвон ва мансаблар мавжуд бўлган: 
Удайчи (араб, аслида хидоячи) - накиб (ар.) маслаҳати билан саройни 
мулозим ва хизматкорлар билан таъминлаш, Петербург ва Туркистон 
гунерал-губернаторлигида элчилик вазифаларини бажариш, уруш ва юришлар 
вақтида навкарларни саф тортишини тартибга солиш ишлари билан шуғулланган. 

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish