Хиндуийлик - Ҳиндуизм жамиятнинг табақаларга бўлинишини акс эттирувчи савоб ва жазо (карма) ғоясига асосан, инсон ҳаётида 4 та асосий мақсад бор, деб даъво килинади:
- дхарма - оила ва жамиятда диний талабларни бажариш:
- артха - фойдали ишлар қилиш, зарур материалларга эга бўлиш;
- кама - муҳаббат туйғуларига эришиш, ҳис-туйғуларни қондириш;
- мокша - ўзгариш занжиридан бутунлай халос бўлиш.
- Ҳиндуизмнинг характерли хусусиятлари, юқорида қайд килингандек, жамиятдаги кишиларни табақаларга - касталарга1 ажратишдир. Ҳозирги пайтда кишиларни табақаларга бўлиш тақиқланган. Аммо табақаларга бўлиниш минглаб йиллар давом этганлиги ва кишиларнинг онгига чуқур сингиб кетганлиги учун бу масалада муайян қийинчиликлар юз бермоқда. Ҳиндуизмнинг "муқаддас" ёзувларига Веда2,
- Упанишадлар3 киради. Кейинчалик "Махабхарата" ва "Рамаяна" достонига ўхшаш, диний маросимлар ва урф-одатлар сингдирилган ҳар хил афсона, ривоят, ҳикматли сўзлар, эпик достонлар пайдо бўла бошлади.
- Жайнизм (санскритча “жина” - “музаффар” сўзидан олинган). Жайнизмнинг келиб чиқиши ҳақида кўплаб афсонавий ривоятлар мавжуд. Ригведа китобида жайнизмнинг икки тиртхакарлари (йўл тузувчи, руҳларни озод қилувчи) Ришабха ва Ариштанем ҳақидаги ривоят келтирилган. Улардан биринчиси – Ришабха жайнизм таълимотининг асосчиси ҳисобланади. Бу ривоятларда Ришабха шахсида илоҳиёт Нарояна, яъни Вишну мужассам бўлган. Бу маълумотлар жайнизмнинг веда динларидан ҳам қадимийроқ эканлигини кўрсатади.
- Жайнизм дини вакилларининг эътиқод қилишича, бу таълимотга 24 тиртхакар (пайғамбар ёки авлиё) асос солган. Уларнинг барчаси кшатрийлар хонадонидан бўлган .
- Жайнизм таълимотининг асосий ғояси деярли барча ҳинд динлари учун умумий бўлган кармалар ва нирвана ҳақидаги таълимот ҳисобланади. Нирванага эришган инсон қайта туғилишдан озод бўлади. Бунга эса фақат таркидунё қилганларгина эришиши мумкин, холос. Шунинг учун ҳам ушбу таълимотда таркидунёчиликка алоҳида эътибор берилади. Инсон дунёда ўзининг барча эҳтиросларидан воз кечгач, ўз нафсини тийиши, ўз-ўзини енгиши – янги карма ҳосил бўлишига йўл қўймайди. Натижада карманинг кучи емирилиб, унинг руҳи кишанлардан озод бўлади. Кишининг кармаси қанчалар заифлашса, унинг ички дунёси шунча бойиб боради. Бу жараён руҳнинг тўла озод бўлгунигача давом этади. Ва, ниҳоят, руҳнинг бутунлай озод бўлиши – нирвана ҳолати юз беради.
- Сикхийлик (Сикхизм). Ҳозирда сикхийлик динига эътиқод қилувчиларнинг сони 17 млн. бўлиб, бу динга бўлган қизиқувчилар сони ортиб бормоқда. Шуниси қизиқки, XV аср охири XVI аср бошларида соф диний ислоҳот шаклида бошланган сикхийлик ҳаракати XVII асрнинг иккинчи ярмига келиб ўз эътиқод қилувчиларини фаол ҳарбий анъаналар билан суғорилган сиёсий ташкилот атрофида жамлади. Бундай ўзига хос тараққиётнинг натижаси шу бўлдики, XVI аср бошларида кичкинагина ҳарбий-диний жамоа Ранжид Сингх асос солган кучли давлатга айланди.
- Сикхийлик динига Панжобда гуру (устоз) Нанак (1469-1539) томонидан асос солиниб, унга эргашганлар ўзларини сикхлар, яъни шогирдлар деб аташган. “Сикхийлик” атамаси ҳам шу сўздан олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |