Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Тарих факультети



Download 4,09 Mb.
bet2/3
Sana23.02.2022
Hajmi4,09 Mb.
#140950
1   2   3
Bog'liq
2.1-мавзу Ўзб

Бу қатламларнинг қалинлиги 30 сантиметрдан 1 метргача бўлиб, ўртача 60-70 сантиметрни ташкил қилади. Демак, аждодларимиз мазкур ғорда ўз маконларини 5 маротаба узоқ вақт тарк этиб яшаганлар. Бу маданий қатламларда тошдан ясалган меҳнат қуроллари: қўл чопқиси, тўмтоқ болта, пичоқсимон қуроллар, кўплаб тош қуроллар, қуш тумшуғига ўхшаш қуроллар қазиб олинди.

Селунгурнинг 4-қатламидан топилган, археология фани учун жуда ноёб бўлган қуроллардан бири оғир ва тўмтоқ тош болтадир. У анча содда усулда ясалганига қарамай, ишлов бериш ниҳоясига етган меҳнат қуролларидан бири ҳисобланади. Унинг ишлов берилган ишчи қисмида учириндилардан қолган излар кўзга яққол ташланади. Унинг пастки қисмига ишлов берилмаган бўлса-да, бироқ бир қанча кемтиклари бўлиб, уни аждодларимиз анча вақт ишлатишганликлари-дан далолат беради.

Селунгурнинг 5-қатламида топилган қўл чопқиси ашел қўл чопқиларига ўхшаш жиҳати билан ажралиб туради. Чопқи қизил яшма тошидан тайёрланган бўлиб, унга ён томонларидан отбойниклар ёрдамида уриб учириб ишлов берилган. Натижада, унинг ён томонларида нисбатан йирикроқ учириндилар учириб олинганлигидан далолат берувчи излар қолган. Ана шундай ўзига хос хусусиятлари туфайли Селунгур ноёб археологик ёдгорликлар қаторидан жой олган. Германиянинг Кёльн шаҳрида яшовчи археолог олим, профессор Басинскийнинг фикрича, Селунгур тарзидаги археологик ёдголикларнинг ёши Германияда 1 миллион йил билан белгиланади.

Селунгур ғорининг маданий қатламларидан 32 хил турдаги сутэмизувчи ҳайвонларга тааллуқли 5 мингдан ортиқроқ суяк қолдиқлари аниқланиб, тадқиқ этилди. Натижада, Селунгур ҳайвонот мажмуасини ажратишга муваффақ бўлинди. Бу мажмуа морфологик белгилари ҳамда архаиклиги бўйича илк плейстоцен даври охирларига мансуб, деган фикга келинди. Бундай ҳайвонот қолдиқлари орасида йиртқич, туёқли ва кемирувчи ҳайвон турлари кўпчиликни ташкил этади.

Булар ичида, ўз навбатида, дашт ва очиқ ландшафтли ерларга хос турлар бисёр. Ғор айиғи, бўри, ғор арслони, сиртлони, каркидони, бўрилари, отлари, плейстоцен эшаги, тўнғизлар, ҳар турли кемирувчилар қолдиқларининг мавжудлиги бу ерда иссиқ ва қуруқ иқлим ҳукмронлик қилганидан далолат беради. Баён қилинганлардан кўриниб турибдики, Селунгур манзилгоҳининг ҳайвон суяклари хронологик жиҳатдан илк плейстоцен даврига тўғри келади.


Download 4,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish