Касбий деформация ва педагогнинг компетентлиги. Касбий деформациядан қочиб бўлмайди, лекин турли шахс ориентациясини тўирловчи технологиялар ва профилактик воситаларни қўллаган холда бу холатни бартараф этиш мумкин. Ўқитувчининг касбий деформациясини бартараф этиш ўқитувчининг касбий деформацияга толерантлиги ва унинг касбий компетентлигига бевосита боғлиқдир. Педагогнинг компетентлиги ва касбий деформация ўзаро қуйидагича боғланган: бир томондан профессионал деформациянинг ривожланиши касбий компетентликнинг сусайишига олиб келади, бошка томондан юқори даражадаги компетентлик касбий деформацияни тўғирлашга имконият яратади.
Педагогнинг касбий реабилитация килиш йуллари:
1. Компетентликни ошириш (ижтимоий, психологик, умумпедагогик, фанга оид, аутокомпетентлик).
2. Касбий деформацияни аниқлаш ва касбий деструкцияни бартараф этиш йўлларини ишлаб чикиш.
3.Шахсий ва касбий ривожланиш бўйича тренингларга иштирок этиш.
4. Касбий биографияни кўздан кечирган холда келажакдаги шахсий ва касбдаги ўсиш алгоритмини ишлаб чикиш.
5. Ёш педагогларда касбий дезадаптациянинг олдини олиш.
6. Хиссий-иродавий ўз-ўзини бошқариш усулларини яхши ўзлаштириш ва касбий деформацияда ўзини ўзи коррекция килишни ўрганиш.
7. Ўқитишнинг инновацион турига ўтиш.
8.Педагоглар орасида турли мусобакалар, олимпиадалар, кўрик танловалар ўтказиш.
9. Янги, “қўшимча” ўқув фанини ўзлаштириш ва уни ихтиёрий равшда бошқаларга ўргатиш.
Касбий-типологик деформациялар - касбий фаолият таркибида акс эттирилган айрим психологик хусусиятларга эга бўлган шахсларга таъсир кўрсатиш билан боғлиқ деформациялар турлари;
Шахсий деформациялар – турли хил касб эгаларига хос деформациялар. Улар профессионал фазилатларининг ортиқча ривожланишидан келиб чиқади, бу эса кейинчалик ишчан фанатизм ва жавобгарлик каби супер сифатларнинг пайдо бўлишига олиб келади.
Касбий деформацияни бошдан кечирган ўқитувчи талаба билан қандай мунобатда бўлади? У талабага қандай таъсир қилади?
Ўқитувчилик касби оммавийлиги ва ижтимоий аҳамаятга эгалиги билан касблар ичида ажралиб туради. Педагогик фаолиятда ўқитувчи ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлади, бу ўқитувчидан ахлоқий жавобгарликни талаб қилади. Бугунги кунда сифатли таълим хизматларига, чуқур билимли, малакали, замонавий педагогик таълим технологияларидан хабардор педагогларга ижтимоий талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу ўқитувчилардан чуқур билимни, креатив тафаккурни, таълимга инновацион ёндашувни, хорижий тажрибага эга бўлишни, юксак интеллектуал салоҳиятни талаб қилади. Натижада, педагогик фаолиятда касбий деформацияларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли ортиб бормоқда.
Педагогларнинг ахлоқий деформацияларининг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин. Аввало, индивидуал омилларларни таъкидлаш лозим. Ёш ўқитувчиларда “касбий деформация” га мойиллик қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:
▪ ота-оналар ва ҳамкасбларига ишончсизлик;
▪ ҳақиқат ва тахминлар ўртасидаги тафовут;
▪ талабалар билан мулоқот қилишда зарурий тажрибанинг йўқлиги.
Ёш ўқитувчилар кўпинча бу ҳар доим ҳам оқланмаслигини англамаган ҳолда кўп меҳнат қилишга тайёр. Бир фаолиятдан иккинчисига ўтиб, хатоларни таҳлил қилар экан, улар нима учун ўқувчилар уни тингламасликларини тушуниб етмайдилар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, касбий деформациянинг тез-тез учрайдиган сабабларидан бири – бу мутахассис билан алоқада бўлишга мажбур қилинадиган ўзига хос атроф-муҳит, шунингдек унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятидир.
Педагогик фаолиятда юзага келадиган касбий деформацияни келтириб чиқарувси сабабларга қуйидагиларни ҳам киритиш мумкин. Булар:
▪шахсларни профессионал даражада ўзгартиришга уриниш;
▪фаолиятнинг моҳиятини ва мақсадларини англашнинг етишмаслиги;
▪ушбу соҳада ишлаш истаги йўқлиги;
▪ўзига ишонч ҳиссининг етишмаслиги;
▪нотўғри интизом;
▪заиф назорат, бошқарув томонидан қатъий талабларнинг мавжуд эмаслиги;
▪ходимнинг расмий иш билан ортиқча юки;
Касбий деформацияни олдини олишда, касбий деформацияни келтириб чиқарувчи шароитларини аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этишга қаратилган бир қатор профилактик чора-тадбирларни ўз ичига олади. Касбий ахлоқий деформатсияларга тўқнаш келмаслик учун ақлни назорат қилиш техникасини ўзлаштириш, стандартларга ва стреотипларга эътибор қаратиш лозим. Зудлик билан шартлар асосида вазиятни ўйлаб, ҳаракат қилишни давом эттириш керак.
Яна бир муҳим сабаби – бу меҳнат тақсимоти, кундалик иш, кўп йиллар давомида касбий билимларни такомиллаштиришнинг типик муаммолари, касбий одатлар, стреотиплар, фикрлаш услуби ва алоқа услубларининг номутаносиб шаклланганлиги. Стреотиплар, “Раҳбар қаттиққўл, қатъиятли бўлиши керак” стреотипи маъмурий муросасизликни келтириб чиқариб, шахслараро алоқа тартибини ўзгартиради. “Раҳбар ҳар доим тўғри”, деган стреотип ходимнинг қарорлар ва қарорлар мустақиллигига салбий таъсир кўрсатади, бу раҳбарият томонидан ташаббус, буйруқларни кутишни, мустақил кўрсатмаларнинг йўқлигини вужудга келтиради.
Стреотипни догматик такрорлаш раҳбарнинг ҳар қандай топшириғини бепарво бажаришга чақиради, эркин ҳаракат қилишни олдини олади, мустақил фикрлашни тўсиб туради. “Кичкина одам” стреотипи касбий ўзини-ўзи намоён қилишни, маълум бир фаолият бўйича мувофиқликнинг йўқлиги ва ўз мулоҳазаларининг пасайишига олиб келади.
Руҳий саломатликни тиклаш усуллари жуда кенг тарқалган, уларни танлашда шахснинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |