Мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети



Download 362,04 Kb.
bet6/8
Sana13.07.2022
Hajmi362,04 Kb.
#787583
TuriПрактикум
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
4 мавзу Орзиқулова Чарос

Махсус деформациялар: ўқитувчи дарс ўтаётган фанининг спецификлигига асосланган педагог шахсининг кўринишидир. Ушбу ўқитувчининг ташқи кўринишидан унинг кандай фандан дарс беришини аниқлаб олиш мумкин.
Индивидуал деформациялар: ташқи томондан педагогик фаолият билан боғлик бўлмаган шахс хусусиятлари остида рўй берувчи ўзгаришлар, бу холда бир вактда педагог учун зарур бўлган, аммо бир карашда педагогик касбига алоқаси бўлмаган шахс хусусиятларининг ривожланиши кузатилади.
Педагог деформациясннинг хусусиятлари (В.В.Гафиев):
1. Педагогнинг авторитарлиги - таълим-тарбия жараёнининг марказлашиши, бошқарув функцияларининг ягона шахс томонидан амалга оширилиши, асосан буйруқлар, тавсиялар ва кўрсатмалардан фойдаланиб таълим-тарбия жараёнини олиб бориши натижасида юзага келади.
2. Демонстративлик - хиссиётга бой хатти-харакатлар, бошқаларга маъқул келишга ўриниш, хамманинг кўз ўнгида бўлишга харакат килиш ва ўзини кўрсатишга уриниш билан намоён бўлувчи шахс хусусияти. Маълум даражада демонстративлик педагог фаолияти учун зарур хисобланади. Лекин, қачонки педагог хатти-харакатларига ортикча эътибор беришни бошласа, унинг педагогик фаолияти сифати пасаяди ва бу ўз-ўзини маъкуллаш воситасига айланиб колади.
3. Дидактиклик - ўқитувчининг барча нарсани ўзи тушунтириб беришга уринишида, тарбия ишларида, маънавият ва маърифат ишларида намоён булади. Педагогнинг-дидактиклиги шунингдек, ўкув муассасадан ташқарида хам кузатилади: оилада, кўчадаги одамлар билан мулоқотда хам тез-тез касбий хусусиятларда намоён булади. Кўпинча дидактиклик 15 йилдан ортик тажрибага эга булган, табиий-математик ва техник йўналишдаги мутахассислик бўйича дарс берадиган ва эмоционал турғун ўқитувчиларда кузатилади.
4. Педагогик догматизм - бир хил холатнинг қайталаниши ва типик касбий педагогик масалаларнинг доимий қайталанишидан юзага келади. Бундай педагогда ушбу муаммони соддалаштиришга қаратилган, доим ўзи қўллаб келадиган усуллардан фойдаланган холда муаммони хал килишга мойиллик шаклланади.
5. Доминантлик - педагогнинг бошқариш функцияси асосида шаклланади. Унга катта хукуклар берилган: талаб килиш, жазолаш, бахолаш ва бошкариш. Доминантлик касбий деформация сифатида деярли барча 10 йилдан ортик тажрибага эга бўлган педагогларда учрайди.
6. Педагогик индифферентлик эмоционал бўлиш ва бошқа ўқувчилар хусусиятларини эътибордан четда қолдириш билан намоён бўлади.
7. Консерватизмнинг ривожланиши - доимий равишда бир хил ўкув материалини ўқитиши ва таълим - тарбиянинг аниқ белгиланган бир хил усулларидан фойдаланишидан ривожланади. Педагогик фаолият стереотиплари секин асталик билан штампларга айланиб боради, бу эса педагогнинг интеллектуал кучини тежайди ва кўшимча эмоционал зўрикишга сабаб булмайди.
8. Педагогик агрессия - бепарво ва яхши ўзлаштира олмайдиган ўқувчиларга нисбатан душмандек муносабатда бўлиш, “жазолаш” педагогик таъсирга содиқ қолиш ва педагогга сўзсиз итоат этишини талаб килишида намоён булади.
9. Ролли экспансионизм - бутунлай касбга шўнғиб кетиш, шахсий ва педагогик муаммоларини бир-бирига боғлаб қўйиш, бошқа инсонни тушунишни хохдамаслик, тушуна олмаслик, айблов хиссининг юзага чикишида намоён булади. Бу деформация тури ўқув муассасадан ташкарида катъий рол уйнагандек хатти-харакат қилишида, дарс берадиган фанининг ўрни нихоятда кучли эканлигини бўртгириб кўрсатишида кўзга ташланади.
10. Ижтимоий иккиюзламачилик - талабалар ва катталарнинг юқори ахлоқий талабларини оқлаш зарурияти ва маънавий меъёр коидаларини тарғиб қилиш билан боғлик бўлади.
11. Хатти-ҳаракатларнинг ўзгариши - талабалар ва тарбияланувчиларда ўзини тутиш хусусиятларини шакллантириш билан харакгерланади. Ўқувчининг номеъёрий ўзини тутиш хусусиятлари: тажовузкорлик, душманлик, қўполлик, хиссий беқарорлик — ўқитувчи профессионал хатти-харакатларга нисбатан йўналтирилади ва у девиант хулк-атворни намоён килади.
12. Информацион пассивлик - педагогнинг ўз ишидаги кўникмаларини кўшимча маълумотлар билан мукаммаллаштиришни ва ўзининг информацион маданиятини оширишни хохламаслик, уз фанини укитиш учун етарли маълумотга эга бўлгандан сўнг ўз устида ишлаш, ўз-ўзини тарбиялаш, кўшимча маълумотлар билан билимини бойитиб боришни тўхтатиб кўйиши.
13. Ўқитишдаги иложсизлик - қачонки субъект ўзи учун истамаган шароитга тушиб қолганда ва уни ўзгартириш учун хеч нарса қўлидан келмаслигини билганда юзага келадиган холат хисобланади.

Download 362,04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish