8. Халқаро ишчи кучи миграцияси Жаҳон ишчи кучи бозорининг моҳияти ва вужудга келиш сабаблари. Меҳнат миграциясининг географик йўналишлари ва марказлари. Халқаро меҳнат миграцияси шакллари. Мигрантлар - меҳнат қобилиятига эга ёшдаги иқтисодий фаол одамлар. Хорижда иш қидиришга интилаётган одамларга кўмаклашувчи миграция хизматлари ва халқаро ташқилотлари. Жаҳон ишчи бозоридаги экспортёр мамлакатлар. Миграция жараёнларининг импортёр мамлакатлар иқтисодиётига таъсири. Меҳнат миграциясининг миллий иқтисодиётларга таъсири. Хориждан валюта трансферти оқимларини кенгайиши - ишчи кучини экспорт қилувчи мамлакатларда валюта тушумлари манбаи сифатида. Меҳнат иммиграциясини квоталар ва чеклашлар жорий қилиш орқали тартибга солиш. “Ақлнинг оқиб кетиши ” муаммосини ҳал этиш имкониятлари. Ишга жойлашиш мақсадида хорижга чиқиб кетган малакали кадрларни йўқотишнинг экспорт қилувчи мамлакат учун иқтисодий зарари. Муаммони ҳал этишнинг умумиқтисодий ва утилитар йўллари. (Маъруза, ақлий ҳужум, блиц-сўров, презентация, кичик гуруҳларда ишлаш)
9. Халқаро капитал миграцияси ва трансмиллий компаниялар Хорижга капитал чиқариш халқаро иқтисодий муносабатлар шаклларидан бири сифатида. Хорижга капитал чиқариш сабаблари ва моҳияти. Тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар. Жаҳон иқтисодиётида халқаро қарзлар (заёмлар) ва уларнинг тутган ўрни. Ривожланишда расмий иқтисодий ёрдам тушунчаси. Капитал чиқаришнинг асосий йўналишлари, кўламлари. Инвестицион муҳит. Четга капитал чиқаришнинг моҳияти ва кўринишлари: Жаҳон капитал бозорининг моҳияти ва шаклланиш жараёни. Четга капитал чиқариш шакллари. Умумжаҳон банки гуруҳининг фаолияти. Жаҳон капитал бозорининг шакллари. Капиталларни ички муомаладан олиб максимал даражада фойда олиш мақсадида хорижга чиқариш. Ривожланган капитал бозорлари. Тўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар. Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг моҳияти ва аҳамияти. Портфель инвестицияларнинг хусусиятлари. ТМКнинг фаолияти кўламининг кенгайиши - тўғри капитал қўйилмаларининг оқимининг етакчи тамойили сифатида. Хориждан молиявий ресурслар жалб қилишнинг зарурий иқтисодий омиллари. Капитал экспорти географик таркибидаги ўзгаришлар. Капитал экспортининг XXI аср бошидаги таркибий ўзгаришлар. Жаҳон капитал бозорида Ўзбекистоннинг ўрни. Ривожланган мамлакатлар мавқеининг ортиб бориши. Жаҳон бозорига янги индустриал мамлакатларнинг гуруҳи ва ўтиш иқтисодиёти мамлакатларининг кириб келиши. Жаҳон иқтисодиётида Трансмиллий корпорациялар (ТМК). ТМКнинг ташқил топиши, фаолияти ва ишлаб чиқаришни байналмилаллашувдаги роли. ТМКлар ва янги саноатлашган мамлакатлар. ТМКлар фаолиятини халқаро бошкаруви. Халқаро корпорацияларнинг моҳияти, тузилмаси ва кўринишлари. Бош компания, ассоциациялашган фирмалар, шўъба корхоналар, кичик шахобчалар. ТМКнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрни. ТМК фаолиятининг янги кўринишлари: лизинг ва факторинг. ХХI аср бўсағасида хорижий мамлакатларнинг капитал қўйилмалари ва унинг Республика иқтисодиётини ривожланишидаги аҳамияти. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб этиш механизми ва дастаклари. Хорижий инвестицияларни жалб этишни давлат томонидан тартибга солиниши. Хорижий инвестициялар тўғрисидаги қонун. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий капиталини жалб қилиниши, дастаклари ва шакллари. Табиий ресурсларни ўзлаштиришда хорижий капиталнинг тутган ўрни. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сонли Фармонида мамлакатимизга хорижий инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш масаласи. (Маъруза, ақлий ҳужум, блиц-сўров, презентация, кичик гуруҳларда ишлаш)