Мирза Улугбек Номидаги Узбекистон Миллий
Университети
Биалогия Факультети
Хашротлар Экологияси
фанидан
ЭССЕ
Мавзу:Кишлок хужалигидаги ахамиятига ега хашаротлар :
хашарот турини номи Гуза тунлами
Бажарди;
3-курс Биалогия йуналиши
Талабаси Исмоилова Нафосат
Текширди;
Доп.Муминов Б.А
2021\2022укув йили
Гуза Тунлами
Гʻоʻза тунлами, коʻсак қурти (С1опёеа о§о1еТа Гʻ. ёки НеИо.1.18 аптп§ега Н.) — тунламлар оиласига мансуб капалак. Пахта экиладиган мамлакатларда тарқалган. Гʻоʻза тунламининг қурти 120 дан ортиқ оʻсимлик турини зарарлайди, айниқса, Тожикнстон, Оʻзбекистон ва Озарбайжонда катта зарар етказади. Қанотлари ёйилганда 30–40 мм; олдинги қаноти кулранг сариқ, буйраксимон, юмалоқ догʻли, орқа қаноти саргʻимтироқ, қоʻнгʻир ҳошия-ли, оʻртасида тоʻқ рангли ойсимон догʻлари бор. Эркаги ургʻочисига нисбатан очиқроқ рангда. Тухуми оч саргʻиш, оʻзига хос радиал "қобиргʻалари" бор. Қуртининг ранги оч яшилдан то қиз-гʻиш-қоʻнгʻиргача, уз. 35–40 мм; боши сариқ, коʻкрак қалқони мармарсимон нақшли. Танаси боʻйлаб учта кенг ёʻл оʻтади, қорни оқиш. Гʻумбаги қизгʻиш-жигарранг , уз. 15–20 мм. Гʻоʻза тунламининг гум-баги тупроқда 10—15 см чуқурликда қишлайди. Ҳаво ҳарорати оʻртача 18— 20° боʻлганда гумбакдан капалаклар ёппасига учиб чиқа бошлайди. Оʻрта Осиёда биринчи авлод капалакларининг учиб чиқиши 1 —1,5 ой (апр.май) давом этади. Гʻоʻза тунлами гʻоʻзага шоналаш бошланганда оʻта бошлайди, унгача биринчи боʻгʻин помидор, ноʻхат, маккажоʻхори ва бегона оʻтлар (бангидевона, гʻоʻзор)да ривожланади. Капалаклар оʻсимлик барги ва ҳосил органларига 1—3 тадан тухум қоʻяди. Битта ургʻочи капалак оʻртача 500, баъзан эса 1000 гача тухум қоʻйиши мумкин. Ёз ойларида бир авлоднинг ривожланиши учун 25—35 кун кифоя. Оʻрта Осиёда 3—4 авлод беради. Ёш барглар, шона ва гʻунчаларни, ёш коʻсакларни ейди (иккинчи номи ҳам шундан). Битта қурт 10—24 ҳосил элементига зарар етказиши мумкин.
Ғўза тунлами (кўсак қурти) – Ғўзанинг гули, шонаси ва кўсакларни зарарлайди. Капалакларни олдинги қанотлари сарғиш кул-ранг тусда бўлиб, баъзан қизғиш қўнғир ёки пушти, ёхуд кўкиш рангда товланиб туради. Хар бир ўсимлик ўсув нуқтасига биттадан тухум қўяди. Тухумлари гумбазсимон. Хаёти давомида ўртача 400 тадан 2000 тагача тухум қўяди. қуртларини танаси оч яшил, кўкиш сарғиш рангдан тортиб, қорамтир ранггача бўлади. Танасининг ёнлари бўйлаб тўлқинсимон чизиқлар ўтади. Ўзбекистоннинг шимолий туманлари-да 3-4 та, жанубий туманларида эса 4-5 та авлод беради. Кўсак қурти кузда қайси ўсимликларда озиқланган бўлса, шу ўсимликка яқин жойда ғумбаклари тупроқнинг 10-15 см чуқурлигида қишловга кетади.
Кураш чоралари.
Агротехник тадбирлар: ерни кузги чуқур шудгорлаш; зарарланадиган экинларни бир-биридан узоқроқ жойлаштириш; ғўза қатор ораларига ишлов бериш; чеканкада ўсимликнинг ўсиш нуқатасини фартукларга йиғиб четга олиб чиқиб ташлаш; ғўзани ортиқча суғориб ғовлашига йўл қўймаслик
Биологик усул: ҳар 2 гектар ғўза майдонига 1тадан феромон тутқич ўрнатиш ва 1та тутқичга бир кечада 2-3 та капалак тушганда 4-5 кун оралатиб 3 марта трихограмма тухумхўридан ҳар гектарига 1граммдан 5х5 схемада 400та нуқтага зараркунанданинг ҳар бир авлодига қарши чиқариш. Кўсак қуртининг ўрта ва катта ёшдаги қуртиларига қарши бракон энтомофагидан 1:20; 1:10; 1:5 нисбатларда зараркунанданинг ҳар авлодига қарши 3 мартадан 4-5 кун оралаб 10х10м схемада чиқариш. Кўсак қуртининг кичик ёшдаги қуртларига ва тухумига қарши олтинкўз энтомофагининг 3-4 кунлик тухумидан гектарига 500 тадан 1500 тагача чиқариш ҳам яхши самара беради .
Кимёвий усул: зараркунанданинг миқдори ҳар 100 та ўсимликка 8-10 та ёш қуртлари ва тухуми тўғри келганда фойдали хашаротларга кам зарарли бўлган Аваунт 15% ли сус.к. 0,4-0,45 л/га; циперфос 55% эм.к. -1,5л/га; дельтафос 36% эм.к.-1,5 л/га; политрин 35% эм.к.-1л/га; каратэ 5,0% эм.к ва уни аналоглари 0,5 литр га, моспилан 20% н.к. -0,3 л/га; Нурелл-Д 55% эм.к. -1,5л/га; суми-альфа 20% эм.к.- 0,15 л/га ва бошқа рухсат этилган дорилар билан ишлов бериш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |