МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ҲУДУДИЙ
МУВОЗАНТАЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида минтақалар ривожланишида бир қанча жиддий муаммолар юзага келди. Тайёр саноат махсулотлари ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлмаган ҳудудларда технологик жиҳатдан ортдда қолиш ҳолатилари яққол кузатила бошлади. Бў ўз навбатида минтақаларда ўртача аҳоли даромадларидаги тафовутланишни кучайтирди. Асосан қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирадиган ҳамда қўшилган қиймат даражаси паст бўлган ишлаб чиқаришга асосланган ҳудуларда аҳолининг яшаш даражаси пасайиб борди.
Шу билан биргаликда индустриал жиҳатдан ривожланган минтақаларда ҳам саноат ишлаб чиқариш ҳажмида пасайишлар кузатилди. Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида мавжуд енгил ва озиқ овқат саноати корхоналирида ишлаб чиқариш қувватлари кескин пасайиб кетди.
Ишлаб чиқариш инфраструтурасини ривожлантиришга юналтириладиган марказлаштирилган инвестиция маблағларини тақсимлашда ҳудудларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда юзага келган ижтимоий-иқтисодий ҳолатлари етарли даржада ҳисобга олинмади. Ресурсларнинг самарасиз тақсимланиши ҳудудлар ривожланишидаги номутаносибликлар кучайиши ва ҳудудий мувозанатликнинг бузилишига олиб келди. Натижада минтақалар умумиқтисодий ривожланишидаги фарқланиш (дифференциация) 2-3 мартага, шу жумладан саноат ишлаб чиқаришдаги тафовут 3-4 мартага етди. Ҳудудий мувозанатлиликни сақлаш миллий иқтисодиётни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини ва бу борада жиддий муаммолар йиғилиб қолганлигини яқин 4-5 йил ичида тан олина бошланди.
Вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг ҳар томонлама ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш, уларнинг имкониятларидан мақбул ва самарали фойдаланишни таъминлаш масалалари даставвал "Мамлакатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси" да ўз аксини топди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қабул қилинган ушбу стратегия доирасида ҳудудларнинг саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишга, маҳаллий хом ашё ва ресурсларга асосланган маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришга ҳамда урбанизация жараёнларини фаоллаштиришга қаратилган қатор мақсадли ҳудудий дастурлар қабул қилинди.
Кўрилган тизимли чора-тадбирлар нафақат суст ривожланган қишлоқ ҳудудларида маҳаллий ҳом ашёни қайта ишлаш, балки қишлоқ иқтисодиётини диверсификация қилиш, якка тартибда ҳамда бир биридан узилиб қолган аҳоли пунктларининг ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини яхшилаш йўли билан саноатлашган марказларни ташкил қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятли. Ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш ривожланишда ортда қолган туманлар ва қишлоқ жойларида уларнинг бир томонлама, хомашёга йўналтирилган иқтисодиётини ранг-баранглаштириш эвазига аҳолини иш билан таъминлаш, уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва бошқа чуқурлашиб кетган муаммоларини ечишга хизмат қилади.
Етарли даражада иқтисодий ўсишни таъминлаш имконига (салоҳият, ресурс ва захираларга) эга минтақалар ўзининг ҳудудий мувазанатлигини таъминлаш борасида мавжуд муаммоларни мустақил ҳал қилиш имкониятига эга бўлади. Лекин, ривожланишда ортда қолаётган минтақалар ва алоҳида ҳудудий бирликларнинг (туманлар ва шаҳарлар) ижтимоий ва иқтисодий ривожланишдаги муаммоларини ҳал қилишда давлат сиёсатини амалга ошириш талаб этилади.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг ҳудудий мувозанатлилигини таъминлашга қаратилган тизимли чоралар кўрилиб, ҳудудий бошқарувнинг замонавий механизмлари ва усуллари амалиётга қўлланила бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан энг қолоқ ва кам ривожланган ҳудудлар муаммоларини урганиш ва уларнинг ечимларини топишга қаратилган тизимли чоралар кўрилмоқда. Қолоқ ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича Иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар олдига аниқ вазифалар қўйилган. Мамлакат Президенти бозор талабларини инобатга олган ҳолда, қолоқ ва кам ривожланган ҳудудларнинг мавжуд ресурслари, захиралари ва имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари зарурлигини таъкидлади3. Ушбу йиғилишда давлатимиз раҳбари 33 та туманда саноатнинг улуши вилоят ўртача кўрсаткичининг уч фоизидан камлигини таъкидлади. Шу билан бирга, янги қувватларни ишга туширишда, қулай ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмаси бўлган марказларга яқин жойлашган ҳудудларга устунлик берилиши, энг қолоқ минтақаларнинг географик жойлашуви, хомашё базаси ва меҳнат ресурсларидан янада кенгроқ фойдаланиш истиқболлари белгиланди, яъни: – ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолган ҳудудларни (туманлар ва шаҳарларни) уларнинг орқада қолишини баҳолашнинг аниқ мезонлари бўйича аниқлаш; – ривожлантиришишда орқада қолган ҳудудлар ва соҳалар бўйича стратегия ва комплекс ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва унда қайта ишлашга яроқли минерал ресурслар ва фойдали қазилмалар, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун замонавий технологияларни қўллаш, қўшни ва чегарадош ҳудудларнинг логистика, экспорт ва хизмат кўрсатиш салоҳиятидан фойдаланишнинг самарали вариантларини топиш; – кооперация асосида кичик саноат зоналарини яратиш, шунингдек, уларда тўқимачилик, кўнчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини белгилаш; - ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш йўналишларини топиш вазифалари қўйилди.
Умуман олганда, ҳукумат раҳбари томонидан ривожланишда ортда қолаётган ҳудудлар масаласини концептуал ва мантиқий жиҳатдан бундай кетма-кетликда қўйиши Ўзбекистонда минтақа ва ҳудудлар иқтисодиётини жадал ривожлантиришга қаратилган ўрта муддатли ва узоқ муддатли вазифаларни белгилаб олиш имконини беради.
Юқоридагиларда келиб чиқиб, миллий иқтисодиётнинг ҳудудий мувозанатлилигини таъминлаш борасида:
- минтақаларни ривожлантириш сиёсати, айниқса кам ривожланган ҳудудларга нисбатан узоқ муддатли хусусиятга эга бўлган стратегик қараш вужудга келтириш, бунда мақсад ва вазифалар аниқ таърифлаган ҳолда, ҳудудларнинг орқада қолиш сабаблари ва уларни бартараф этиш йўллари аниқ белгилаш;
- марказий ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида биргаликдаги ҳаракат ва шерикликни талаб қиладиган вазифалар ва лойиҳаларни амалга оширишнинг тегишли механизмларини ишлаб чиқиш;
- ҳудудий ривожлантиришнинг меҳнат ва инсон салоҳияти, минтақа ва чегара ҳудудларининг агломерация салоҳияти, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма омилларидан самарали фойдаланишнинг уйғунлашган лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишнинг ташкилий ва институционал салоҳият ва ресурслар билан таъминлаш;
- қолоқ, ривожланмаган ва муаммоли ҳудудларга маблағларни (инвестициялар, грантлар, кредитлар, ва бошқа маблағлар) жалб қилишнинг аниқ механизмлари, манбалари ва ресурсларини тегишли меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатда (қонунчиликда) белгилаш ва бошқалар.
Кам ривожланган ва муаммоли ҳудудларни ривожлантириш стратегиясини шакллантириш ва амалга оширишнинг ҳуқуқий, ташкилий ва институционал асосларини бир неча босқичларда аниқлаш зарур. Биринчи босқичда ривожланмаган ва муаммоли ҳудудларни (минтақаларни) ривожлантиришнинг асосий тамойиллари ва ёндашувларини белгилайдиган миллий ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Иккинчи босқичда минтақалар даражасида суст ривожланган ва муаммоли ҳудудларни ривожлантириш бўйича мақсад ва вазифалар белгиланади. Учинчи босқичда – иқтисодий жиҳатдан қолоқликни (суст ривожланганликни) бартараф этиш мақсадида туманлар ва шаҳарларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб уларнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш базасини аниқлаш лозим бўлади.
Бундай, купбосқичли стратегияни амалга оширишда жойларда нодавлат ва жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотларининг иштироки муҳим рол ўйнайди. Стратегияни амалга оширишда шаффофликни таъминлаш зарурлиги замонавий алоқа ва ахборот тизимлари орқали жараёнларни самарали бошқаришнинг муҳим таркибий қисми сифатида қаралиши керак.
Ҳудудий ривожланиш ассиметрияси, ушбу ҳодисанинг бозор иқтисодиётининг ўзига хос “табиати” туфайли юзага чиқадиган объектив омилларига қарамай, ушбу ҳолатни пасайтиришга қаратилган давлат сиёсати етарлича даражада ва самарали амалга оширилиши мумкин. Бу борада Ўзбекистонда самарали минтақавий сиёсат шаклланишнинг фаол босқичида эканлигини хорижий тажриба ҳам кўрсатиб турибди. Кўпгина ривожланган давлатларнинг (Буюк Британия, Германия, AҚШ, Италия ва бошқалар) ривожланишда ортда қолган ҳудудларга нисбатан олиб бораётган сиёсати ва бу борада орттирган тажрибасини урганиш Ўзбекистон учун қизиқарли бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |